Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш


-расм. Турли аэрацияли тупроқ шароитида ётқизилган қувур ўтказгичнинг



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

6.4-расм. Турли аэрацияли тупроқ шароитида ётқизилган қувур ўтказгичнинг 
коррозияланиш схемаси. 
Кислороднинг етиб келиши қийин бўлганлиги сабабли кўпгина 
тупроқларда коррозия жараёни катод тормозланиши билан кечади (6.5-расм, 
а
). Юмшоқ, бўш ва яхши аэрацияланувчи тупроқларда коррозия жараёни анод 
тормозланиши орқали кечади (6.5-расм, 
б
). Анод ва катод қисмлари бир-
биридан етарлича узоқда бўлган коррозион жуфтликлар ҳосил бўлганда 
коррозия жараёни омик тормозланиш таъсирида боради (6.5-расм, 
в
). 
6.5-расм. Тупроқ коррозияси шароити турлича бўлган ҳолатлар учун 
коррозия жараёнининг назорат турлари. 
а 
– кўпгина тупроқларда 
кузатиладиган катод назорати билан борадиган коррозия;
б
– қуруқ юмшоқ 
ва бўш тупроқлардаги коррозия (анод назорати);
в 
– узоқ масофага чўзилган 
коррозия (омик назорат).
Ер ости металл иншоотлари текис коррозиядан ташқари питтинг ва 
коррозион ёрилиш туридаги емирилишларга ҳам учрайди. Питтинглар 
кўпинча тупроқ билан доимий контактда бўладиган қувурнинг пастки қисмида 
пайдо бўлади. Коррозион дарз кетиш ва ёрилиш катодли қутбланган 
қувурларнинг ҳимоя қатламлари бузилган жойларида ҳосил бўлади. Иншоот 
ва қурилмаларни ер ости коррозиясидан ҳимоялашда электрокимёвий 


134 
усуллардан, шунингдек кўп қаватли изоляцияловчи (битум, полимер) 
қопламаларни қоплашдан фойдаланилади. 
Дайди токлар ер ости оммуникациялари ва саноат зоналаридаги 
иншоотларнинг коррозион емирилишига жиддий сабаб бўлади. Улар ер ости 
ва ер усти транспорт воситаларининг (метро, трамвай, электрлаштирилган 
темир йўллар) ток манбаларидан, ер ости электр кабелларидан ўтаётган ток 
таъсирида, шунингдек уларнинг атрофида ҳосил бўладиган майдон туфайли 
пайдо бўлади. Дайди токларнинг ердан металл конструкцияларга кириш 
жойлари катод, металлдан тупроққа ўтадиган қисмлар анод бўлиб 
ҳисобланади. Агар анод соҳаси металл сиртининг катта қисмида текис 
тақсимланган бўлса, коррозион йўқотишлар авария ҳолатига олиб келмасада, 
металлмас ҳимоя қопламаларнинг бузилган жойларида коррозион емирилиш 
жуда тез кечади. 
Коррозион бузилишларнинг интенсивлиги бевосита дайди токлар 
катталигига боғлиқ бўлиб, Фарадей қонунига бўйсунади. Бир йил давомида 1А 
ток ўтиши 9 кг темирнинг эришига мос келади. Баъзи нохуш ҳолатларда дайди 
токларнинг қиймати 200–500 А гача бориши қайд қилинган. Бундан дайди 
токлар туфайли емирилиш интенсивлигининг кўлами нақадар катта 
эканлигини кўриш мумкин.
Қувур ўтказгичларни дайди токларнинг таъсиридан муҳофаза қилиш 
учун дренажлардан фойдаланилади. Бунда дайди токларнинг манбаи 
ҳисобланган релс билан дайди токларни қабул қилувчи масалан, қувур 
ўтказгич металл шина орқали туташтирилади. Агарда дренаж ўрнатиш имкони 
мавжуд бўлмаса, у ҳолда чўяндан тайёрланган махсус анод релс йўналиши 
бўйлаб чуқур кўмилиб, у қувур ўтказгичнинг анод соҳаси билан мис ўтказгич 
орқали бирлаштирилади. Натижада дайди токлар фақат кўмилган махсус 
анодга таъсир этиб, қувур ўтказгични коррозиядан ҳимоя қилади. Қўшимча 
аноднинг таъсири ҳам етарли бўлмаган ҳолларда анод билан қувур ўтказгич 
орасидаги занжир оралиғига тескари йўналишдаги доимий ток манбаи 
уланади. 
Иншоотларни ер ости коррозиясидан ҳимоялаш учун электрокимёвий 
усуллардан ҳам фойдаланилади шунингдек, уларнинг сирти изоляция 
қопламалари (битум, полимер, лак-бўёқ ва б.) билан қопланади. 
Ер ости металл иншоотларининг коррозияси Юмшоқ, бўш ва яхши 
таъсирида ҳам кучайиши мумкин. Тупроқда микроорганизмларнинг икки тури 
мавжуд: фақат кислород бўлган жойларда фаолият кўрсатувчи аэроб ва 
кислород 
бўлмаганда 
ривожланувчи 
анаэроб 
микроорганизмлар. 
Микроорганизмлар (аэроб ва анаэроб бактериялар) таъсири туфайли 
вужудга келадиган ёки кучаядиган металлар коррозияси биологик ёки 
биохимик коррозия дейилади. 


135 
Аэробик бактериалар 
икки хил кўринишда бўлади: олтингугуртни 
оксидловчи; темирни қайта ишловчи.
Биринчи турдаги бактериялар кислотали муҳитларда (рН = 3–6) яхши 
ривожланади. Улар олтингугуртни сулфат кислотасигача оксидлайди. Бунда 
баъзи жойлардаги сулфат кислотасининг концентрацияси 10% гача етиши 
мумкин. Бундай муҳит коррозия тезлигининг кескин ошишига олиб келади. 
Темирни қайта ишловчи 
аэроб бактериялар
рН = 3–6 интервалда 
ривожланади. Бундай бактериялар ион ҳолдаги темирни ютиб, эримайдиган 
ҳолатдаги бирикмаларни ҳосил қилиб чиқаради. Бундай бирикмаларнинг 
нотекис ётиши сирт гетерогенлигини оширади ва ўз навбатида коррозия 
тезлигини кучайтиради. 
Анаэроб бактериялар
 
асосан тупроқ таркибида бўлган сулфатлардан 
олтингугуртни қайтаради. Бу турдаги бактериялар рН=5,5–8,0 бўлган 
муҳитларда яхши ривожланади. Уларнинг фаолияти натижасида S
O
4
2–
ион-
лари О
2
нинг аралиши билан S
2–
гача қайтарилади. Коррозион муҳитда сул-
фидлар ва Н
2
S нинг бўлиши буюм сиртида ғадир-будир темир сулфиди қат-
ламининг ҳосил бўлишига олиб келади. Коррозия питтинг характерига эга. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish