Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

9.1.3. Пассивлаш
Коррозидан ҳимоялашнинг самарали усулларидан яна бири металларни 
пассивлаштириш
яъни уларга хроматлар ва нитратлар эритмасида ишлов 
беришдир. Рухланган буюмларни пассивлаштириш учун 8–10мл/л концен-
трацияли H
2
SO
4
ва 200 г/л – Na
2
Cr
2
O
7
·2H
2
O эритмаларидан фойдаланилади. 
Ишлов бериш вақти 5–30 с бўлиб, плёнканинг ранги ушбу вақтга боғлиқдир. 
Тутиб туриш вақти 5 с бўлганда плёнканинг ранги камалаксимон, яшил 
тусли бўлиб, унинг массаси 0,9–1,2 г/м
2
ни ташкил қилади. Вақтни ундан 
кейинги ошириш рангнинг сариқдан жигаригача ўзгаришига олиб келади. 
Алюминийни пассивлаштириш учун калий бихромати (200 г/л) ва 2 мл/л 
HF эритмаси ишлатилади.
Хроматли эритмаларда мисни пассивлаштириш SO

буғлари ва нейтрал 
туз эритмалари муҳитидаги буюмларни коррозиядан ҳимоялашда айниқса 
яхши самара беради.
Пўлат деталларга 60–90 % ли натрий нитрити эритмасида ишлов 
берилганда улар икки йилгача зангламайди. 
 
9.1.4. Анодлаш. 
Алюминий сиртида оксид плёнкаларини ҳосил қилиш жараёни анодлаш 
дейилади. Одатдаги шароитларда алюминий сиртида Al
2
O
3
ёки Al
2
O
3
·
n
H
2
О 
оксидларининг юпқа плёнкалари мавжуд бўлсада, улар алюминийни 
коррозиядан ҳимоялай олмайди. Ўраб турган муҳит таъсири туфайли 
алюминий уқаланиб кетадиган оқ коррозия маҳсулотлари билан қопланади. 
Қалин оксид плёнкаларини сунъий равишда ҳосил қилиш жараёни кимёвий ва 
электрокимёвий усулларда амалга оширилади.
Алюминийга анодли ишлов беришдан ҳосил бўлган плёнка етарлича 
қалинликка ва бир қатор муҳим хоссаларга эга. Бу плёнкалар металлни 
коррозиядан ҳимоялаб, лок-бўёқ қопламалар учун яхши тагир вазифасини 
бажаради. Анод плёнкалари ейилишга чидамли, юқори электр қаршиликка эга 
ва яхши бўялиши сабабли анодланган алюминий бумларга чиройли ҳамда 
нафис кўриниш бера олади. Анодли оксидлаш учун икки турдаги электролит-
лардан фойдаланилади: 

кучсиз (бор, вино, лимон) кислоталарнинг эритмалари;

сулфат, хром, шовул (оксалат) кислоталарнинг эритмалари.
Биринчи ҳолда ғоваксиз, зич, ўзидан электр токини ўтказмайдиган 
қалинлиги 1 мкм гача бўлган плёнка ҳосил бўлади. Бундай плёнкалардан 
конденсатор ишлаб чиқаришда электроизоляцион қопламалар сифатида 
фойдаланилади. 
Иккинчи ҳолдаги эритмаларда 1 дан 50 мкм гача қалинликдаги говак 
плёнкаларни олиш мумкин.


225 
Алюминий ва унинг қотишмаларини анодлаш концентрацияси 180-200 
г/л бўлган сулфат кислотаси эритмасида, хром ангидриди (3% ли эритмаси) ва 
шавел кислотаси (3–10% ли эритмаси)да 80–200 А/м

ток зичлигида, 24 В гача 
бўлган кучланишда 15-60 минут давомида амалга оширилади. Катодлар 
қўрғошиндан ёки 2X18Н9Т маркали пўлатдан тайёрланади. 
Ҳимоя хусусиятларини яхшилаш учун оксидланган буюмлар олдин буғ 
ва иссиқ сув билан, сўнгра эса хроматлар ва бихроматлар эритмасида ишлов 
берилади. Буғ билан ишлов берилганда плёнка ғовакликларида алюминий 
гидроксиди, хромли эритмаларда эса янада чидамли (А1О)
2
CrO
4
кўрини-
шидаги бирикмалар ҳосил бўлади. 
Алюминий сиртида оксид анодли оксидланиш натижасида ҳосил бўлади: 
2А1 + ЗН
2
О = А1
2
О
3
+ 6Н
+
+ 6е 
Бу плёнка икки қаватдан иборат бўлади: бевосита металл сиртига ёпишган 
0,01-0,1 мкм қалинликдаги зич барер қавати ва қалинлиги 200-400 мкм гача 
борадиган ташқи ғовак қатлами. 
Алюминий ва унинг қотишмаларини кимёвий оксидлаш қуйидаги 
таркибдаги ишқорий хромли эритмаларда (г/л): Na
2
CrO
4
– 15; NaOH – 2,5 ва 
Na
2
CO
3
– 50 да 90–95°С ҳароратда, 5–10 минут давомида амалга оширилади. 
Бунда механик ва диэлектрик хусусиятлари унчалик юқори бўлмаган 3–4 мкм 
қалинликдаги плёнкалар ҳосил бўлади. Жараён оддий, тез амалга ошадиган ва 
махсус қурилмаларни талаб қилмайди. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish