Дўстов Ҳ. Б. Коррозиядан ҳимоя қилиш



Download 4,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/179
Sana13.06.2022
Hajmi4,1 Mb.
#663684
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   179
Bog'liq
korroziyadan himoya qilish (1)

аустенит-ферритли
(мас., 08Х22Н6Т, 03Х25Н5АМ2, 6Х225Н7М2Б);
• 
аустенит-мартенситли
(таркибида12-17 % Сг) ва
мартенситли-
чарчайдиган
(масалан, 08Х15Н5Д2Т, 09X15Н8Ю, 0Х13Н8Д2ТМ).
Охирги йилларда юқори таркибли Сr (22-28 %), Ni (24-28 %), Mo (4-8 %), 
N (до 1 %) ва бошқа компонентлар билан бойитилган суперпўлатларни яратиш 
устида катта ишлар амалга оширилмоқда.


172 
Қўлланилиш соҳасига кўра коррозиябардош пўлатлар турли хилдаги – 
кристаллараро, питтинг ва коррозион механик ейилиш каби коррозиянинг 
локал кўринишларига чидамли турларга бўлинади. 
Аустенит синфига мансуб пўлатлар.
Бу синфга кирувчи пўлатлар 
қиррали марказлашган кристалл панжара (γ) тузилишига эга. Улар 
магнитланмаган, 196 – 800°С ҳарорат чегарасида юқори пластикликка эга. 
Электролит эритмаларидаги юқори иссиқбардошлиги ва коррозион 
қаршилиги билан ажралиб туради. 
Таркибидаги углерод миқдорига кўра уларни уч гуруҳга бўладилар: 
• С ≤ (0,08-0,12)% — Х18Н10, Х18Н10Т(Б), Х17Н13М2(3)Т маркали;
• С≤ (0,02-0,03)% — Х18Н11,Х17Н14М2C) маркали;
• С ≤ (0,02-0,03)% (S < 0,015-0,020%, Р ≤ 0,02-0,030%) — Х20Н25 ва
Х25Н21 2-6 % Мо билан бўлган пўлатлар. 
Олдинги пайтларда коррозияга чидамли пўлатлар ишлаб чиқариш 
ҳажмининг 70% дан ортиғини углерод миқдори юқори бўлган биринчи 
пўлатлар гуруҳи ташкил қилган. ГОСТ 5632-72 ва АҚШ стандарти AISI 
бўйича бу гуруҳга қуйидаги маркадаги пўлатлар киритилган: 12X18Н9Т, 
12Х18Н10Т, 08Х18Н10 (AISI 321), 12Х18Н9 (AISI 302), 08Х18Н10 (AISI 304), 
08Х18Н12Б (AISI 347), 08Х17Н13М2Т ва бошқалар.
70-йиллардан бошлаб, 06Х18Н10, 02-03Х18Н11 (AISI 304 L), 02-
03X17H14M2-3 каби кам углеродли иккинчи гуруҳ пўлатларни ишлаб 
чиқариш ҳажмини ошириш тенденцияси амалга оша бошлади. Шунингдек, 
03Х18Н17 ва 03Х17Н14МЗ каби пўлатлар кўплаб ишлаб чиқарила бошланди. 
03X18Н11 маркали пўлатлар азот кислотаси ва аммиак селитраси ишлаб 
чиқариш корхоналари учун қурилмалар ва қувурлар тайёрлаш учун 
қўлланилади. Бу корхоналар учун пайвандланадиган қурилмалар тайёрлашда 
ҳозирги вақтда 03Х18Н11 пўлатларнинг ўрнига 03Х19АГЗН10 маркали 
пўлатлар ишлатилиб, қурилмалар металл сарфининг 20 % га камайишига 
эришилди.
03Х17Н14МЗ маркали пўлат карбамид ва капралактам, фосфор кислотаси 
ва минерал ўғитлар ишлаб чиқариш саноати қурилма ва аппаратларини ишлаб 
чиқаришда қўлланилади.
Ҳозирги пайтда янги 03X18Н16-МЗ-ВД ва 02Х25Н22АМ2-ПТ маркали 
пўлатлар яратилиб, уларнинг биринчиси тиббий анжомлар ва имплантантлар 
ишлаб чиқаришда қўлланилмоқда. У халқаро ИСО 5832/1-87 стандарт 
талабларига тўла жавоб беради. Иккинчиси эса четдан келтириладиган 2RE69 
ва 25USFEP маркали пўлатларнинг ўрнини қоплаган ҳолда, юқори талаблар 
қўйиладиган карбамид синтези амалга ошириладиган, шунингдек сулфат ва 
азот кислотали, водород сулфидли агрессив муҳитларда ишлатиладиган 
қурилмалалар тайёрлашда қўлланилади. 


173 
Кучли оксидловчи муҳитларда хромникелли пўлатларнинг коррозион 
бардошлилигини оширишнинг самарали усулларидан бири уларни кремний 
билан легирлаш ҳисобланади. 
03Х8Н22С6 ва 02Х14Н19С6Б маркадаги пўлатлар 110°С гача бўлган 
ҳароратда концентрланган HNO
3
муҳитида ишлатиладиган пайвандли 
қурилмалар тайёрлашда қўлланилади. 
Охирги йилларда яратилган азотли 03Х20Н16АГ6 пўлатлар босим 
остида, ҳарорат 20 °С дан –269 °С гача кескин ўзгарадиган шароитларда 
ишлатиладиган криоген машинасозликда катта габаритли пайвандланадиган 
қурилмаларни тайёрлашда қўлланилади. 

Download 4,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   179




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish