Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлик муносабатлари кенг кўлам касб этиб, стратегик шериклик алоқалари юксак даражага кўтарилмоқда. Мамлакатларимизнинг миллий манфаатлари, ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, жаҳондаги нуфузи юксалишига хизмат қиладиган бу алоқалар ўзаро дўстлик, мустаҳкам ишончга асосланган ҳамкорлик негизида тараққий этмоқда. Хитойда “Дўстларинг кўп бўлса йўлинг кенг бўлади” деган хикматли ибораси бор. Шу маънода Хитой сўнги йилларда давлатлар билан алоқаларини ривожлантириш, савдо иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ва Хитой давлатларининг ўзаро дўстона муносабатлари йил сайин равнақ топиб, иқтисодиёт, савдо, саноат, молия, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, фан, таълим ва маданият соҳаларида ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Ҳамкорлик алоқаларни ўзаро боғлаган “Буюк ипак йўли”икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда.Шу маънода Хитой Ўзбекистоннинг ҳаёт синовидан ўтган ишончли ҳамкоридир.
Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп инвестиция киритаётган давлатлардан биридир. Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокидаги минга яқин дан зиёд компания ва корхона фаолият кўрсатмоқда. Мазкур компания ва корхоналар томонидан ишлаб чиқилаётган тўқимачилик маҳсулотлари, пластмасса буюмлар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа товарларга Хитой бозорида талаб катта. Шу маънода айтиш жоизки, Хитой Ўзбекистон иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш бўйича дастурларни амалга ошириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва саноатнинг экспорт салоҳиятини юксалтиришда фаол иштирок этмоқда.
ХХРнинг етакчи саноат компаниялари билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқаларни, биринчи навбатда, юқори технологияга асосланган тармоқларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Нефть-газ ва телекоммуникация тармоқларида, транспорт, тўқимачилик, кимё саноати ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Хитой бизнес субъектлари Ўзбекистондаги кўплаб янги саноат корхоналари, жумладан, Деҳқонобод калийли ўғитлар, Қўнғирот сода заводлари қурилишида иштирок этди. ХХР тадбиркорлари кўмагида мамлакатимизда электр техникаси маҳсулотлари, мобиль телефонлар, қурилиш техникаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. “Huawei” компанияси томонидан Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон минтақаларининг телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш бўйича 20 лойиҳа амалга оширилди. ZTE корпорацияси билан ҳамкорликда чиқарилаётган модем, смартфон ҳамда бошқа ускуналарга ички ва хориж бозорларида талаб юқори.
Марказий Осиё – Хитой газ қувурининг барча тўрт тармоғи Ўзбекистон ҳудудидан ўтган. ХХР Миллий нефть-газ корпорацияси мамлакатимизда истиқболли углеводород конларини қидириш ва қазиш ишларида фаол қатнашмоқда. Муборак газ-кимё мажмуасида табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича ҳамкорлик қилиб келинмоқда.
Буюк ипак йўли нафақат ҳудудлар ўртасида савдо-сотиқ алоқаларини, балки давлатлар ва қитъалар ўртасида ахборот алмашувини таъминлашга хизмат қилган, янги маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги экинлари тарқалишида, маданий қадриятларнинг ривожланишида муҳим восита вазифасини бажарган ва шу тариқа цивилизациялараро мулоқот учун шарт-шароитлар яратилган.
Маълумки, Хитой 2013 йилда Евроосиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мақсадида “Бир макон-бир йўл” деб номланган иқтисодий тараққиётнинг янги стратегиясини эълон қилган эди. Шу тариқа Хитой раиси Си Цзиньпин кўп асрлик Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш борасидаги ўз ғояларини амалга оширмоқда. Бу йўлнинг қайта тикланиши деб баҳоланаётган «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо ва инвестиция соҳаларида қулай шароитлар яратиш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, маданият соҳаларида ҳамкорлик салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутади. Бугун бу йўлнинг қайта тикланиши деб баҳоланаётган «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо ва инвестиция соҳаларида қулай шароитлар яратиш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, маданият соҳаларида ҳамкорлик салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутади.
“Бир макон — бир йўл” лойиҳаси доирасида ташкил этиладиган транспорт йўлаги Австралия ва Индонезияни, Осиё мамлакатларини, Европа, Африка ва Лотин Америкаси орқали АҚШ билан боғлайди. Янги Ипак йўлининг асосий йўналиши Ўрта Осиёдан ўтади. Бу йўлакнинг узунлиги 6 минг 500 километрни ташкил қилиб, унинг 4 минг километри Хитойнинг Тинч океани соҳилларидан Синьжон – Уйғур Мухтор Ўлкасигача бўлган йўлдир. У ердан Қозоғистон, Ўзбекистон, Туркманистон орқали Эрон, Ироқ, Сурия ва Туркияга боради. У ёғи эса Европага бир қадам. Денгиз йўли ҳам худди қадимги савдо йўли сингари Гуанчжоудан бошланади ва Вьетнам, Таиланд, Малайзия, Сингапур ва Индонезия орқали Қизил денгизга чиқиб, Африкагача етиб боради. Янги транспорт йўлаклари Хитойдан ортилган юкларни қисқа муддатларда Европага етказишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Бир сўз билан айтганда Янги Буюк Ипак йўли Хитой ва бошқа мамлакатларга тараққиёт учун янги имкониятларни яратиб беради. У Марказий Осиё, Европа ва Африка минтақасида жойлашган 60 дан ортиқ мамлакатларни ўзаро боғловчи мавжуд иқтисодий йўлакларни янада такомиллаштириш ҳамда янги транспорт ва савдо йўлларини яратишга қаратилган. Ушбу ҳудуддаги давлатлар жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 55 фоизини, глобал энергия захираларининг 75 фоизини ўзида жамлаган.
2017 йилнинг май ойида Президентимиз Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” форумида мазкур ташаббус ҳар бир давлатнинг ўз имкониятларидан тўла фойдаланиш, иқтисодий жиҳатдан бир-бирини тўлдириш, савдо ҳамда инвестицияларни рағбатлантириш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш учун кенг йўл очишини қайд этган эди. Мазкур ташрифда сиёсий, иқтисодий ва молия соҳаларида муҳим келишувларга эришган эди. Умумий қиймати 26 миллиард АҚШ долларига тенг ҳужжатлар имзоланган. Агар икки йил натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак Ўзбекистон —Хитой муносабатларида кенг кўламли стратегик шерикликни йўлга қўйиб, кўп томонлама ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Биргина ўтган йил якунларига кўра унинг ҳажми ўзаро товар айрибошлаш ҳажми 6,4 миллиард доллардан, жорий йилнинг биринчи чорагида эса 50 фоизга ошган. Бу 2017 йилга нисбатан 35,2 фоиз кўп демакдир.
Мамлакатимиз иқтисодиётига жалб қилинган Хитой инвестициялари ва кредитлари ҳажми 8 миллиард доллардан ошди. Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил май ойида ХХРга амалга оширилган олий даражадаги давлат ташрифи натижасида умумий қиймати 4,5 миллиард доллардан зиёд лойиҳалар амалга оширилмоқда.
“Бир макон бир йўл” лойиҳасининг биргаликда амалга оширилиши натижасида икки давлат аҳолисининг ҳаёти ва фаровонлиги йилдан йилга таъминланмоқда. Хусусан, Ўзбекистон —Қирғизисотон—Хитой автомабил йўлининг ишга туширилиши трансчегаравий транспорт самарадорлигини сезиларли даражада оширди. Шунингдек, Ўзбекистонва Хитой ишчиларининг биргаликдаги сайъи ҳаракатлари билан 19 км дан зиёдроқ узунликдаги Қамчиқ тунелининг қурилиши ҳам ушбу лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар сарасига киритиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан жорий йилнинг 25-27 апрель кунлари Пекинда бўлиб ўтадиган иккинчи “Бир макон – бир йўл” форумида иштирок этмоқда.
Форум ишини ОАВ да кузатиб бораяпман. Унда 40 дан зиёд хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари иштирок этиши давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари учун қулай имконият десам муболаға бўлмайди. Анжуман кун тартибидан минтақадаги иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, узоқ муддатли тараққиётнинг янги манбаларини излаб топиш борасидаги шерикликни фаоллаштириш, “яшил” иқтисодиёт ва инновацияларни илгари суриш, устувор инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ўрин олган.
Мутахасисилар Янги Ипак йўлининг имониятлари катта экани айтилмоқда. “Иқтисодий белбоғ” деб аталмиш янги лойиҳа туфайли минтақа мамлакатларининг иқтисоди ривожланиб, савдо-сотиқ кўпаяди. Яъни минтақа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади.
Хулоса ўрнида айтиш керакки, мазкур форумда Ўзбекистон дунёнинг ривожланган давлатлари билан иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо ва инвестиция соҳаларида қулай шароитлар яратиш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, маданият соҳаларида ҳамкорлик салоҳиятини ошириш имконига эга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |