Дорул ҳикмат вал маориф” музей экспозицияси экскурция матни


Абу Саҳл Масиҳий (970-1010)



Download 70,45 Kb.
bet6/11
Sana23.07.2022
Hajmi70,45 Kb.
#840677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Dorul hikmat val maorif

Абу Саҳл Масиҳий (970-1010)

Шарқнинг йирик табиатшунос олими Абу Саҳл Масиҳийнинг ҳаёти ҳақидаги айрим маълумотлар Беруний, Байҳакий, ибн ал-Кифтий, ибн Абу Усайбиа асарларида мавжуд. Беруний «Геодезия» рисоласида олимнинг тўлиқ исмини Абу Саҳл Исо ибн Яхё ал-Масиҳий деб тилга олади. Абу Саҳл Масиҳий 970 йилда Каспий денгизининг жануби-шарқий соҳи­лидаги Журжон (Гурган) шаҳрида туғилиб, Бағдод, Эрон ва Хуросон шаҳарларида мадраса таълимини олган ва Шарқда машҳур олим бўлиб етишган. Масиҳий анча вақт Журжон амири Қобус ибн Вушмагир саройида хизмат қилади. 995-997 йилларда у Хоразмга, Гурганжга кўчиб келиб, дастлаб Маъмун ибн Муҳаммад сўнгра Али ибн Маъмун хизматида бўлган. 1004 йилдан бошлаб узлуксиз 16 йил давомида у Маъмун Академиясида Беруний, ибн Сино, Абул Ҳайр Хаммор ва бошқа олимлар сафида ижод қилади ва Академиянинг илмий котиби вазифасини бажарган. Масиҳий астрономия, математика, табиатшунослик, фалсафа, мантиқ айниқса, табобатга доир асарлар ёзиб, Шарқда табиб-олим сифатида танилган. Абу Саҳл Масиҳий Беруний ва ибн Синонинг энг яқин дўсти бўлиб, табобат соҳасида уларга устозлик қилган. Ибн Сино Масиҳийдан табобатнинг кўпгина назарий ва амалий масалаларини ўрганиб "Тиб қонунлари"ни та­йёрлашда устози маслаҳатларидан баҳраманд бўлган. Бироқ Масиҳий Хоразм­да узоқ яшамаган. Маҳмуд Ғазнавий истилосидан олдинроқ шогирди ибн Сино билан Хуросонга жўнаб кетаётиб, 1010 йи­лда йўлда оғир касалга чалинган ва 40 ёшида вафот этган.


Масиҳийнинг илмий меросига оид асарлар бизгача тўлиқ етиб келмаган бўлсада унинг бизгача сақланган математика, геометрия, астрономия, табобат, фалсафа ва этикага оид асарлари йирик истеъдод эгаси эканлигидан гувоҳлик беради. Жаҳоннинг турли кутубхоналарида олимнинг табобат фанига оид 8 та асари сақланиб қолган, улар умумий терапия, одам физиологияси, асаб, чечак, вабо ва бошқа масалаларга доир бўлиб, «Табобат санъати бўйича юз масала», «Одамни яратишда Оллоҳ таоло доноликларининг сирини очиш», «Умумий тиббиёт китоби», «Чечак ҳақида рисола» деб номланади. Ушбу асарларда тиббиётдан ташқари фалсафа, мантиқ, биология, физиология фанларига доир қимматли маълумотлар ҳам мавжуддир. Олимнинг энг катта асари -"Кутуб ал-миъз фи-с-синоъат ат-тиббия" ("Табобат санъати бўйича юз масала (китоб)") ни дунё олимлари қомусий асар деб баҳолаганлар. Асарнинг ягона тўлиқ бўлмаган, араб тилида ёзилган нусхаси Тошкентда, Шарқшунослик институти кутубхонасида сақланади. Бу қўлёзма 36 бобдан иборат бўлиб, унда табобатнинг умумий назарий маса­лаларидан ташқари, одам организмида юз берадиган касалликлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, даволаш усуллари ҳамда доришуносликка оид кўпгина маса­лалар ўз ифодасини топган.
Шарқнинг машҳур олими Арузий Самарқандий Масиҳийнинг юқоридаги "Табобат санъати бўйича юз китоб" асарини машҳур рум табиби Гален (II аср), ар-Розий ва ибн Сино каби олимлар асарлари билан бир қаторда ту­радиган ноёб асар сифатида баҳолаш билан бирга, уни чуқур ўрганишни тавсия этган. Афсуски Абу Саҳл Масиҳийнинг илмий мероси ҳалигача етарли даражада тадқиқ этилмаган.



Download 70,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish