Дорул ҳикмат вал маориф” музей экспозицияси экскурция матни



Download 70,45 Kb.
bet4/11
Sana23.07.2022
Hajmi70,45 Kb.
#840677
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Dorul hikmat val maorif

Абу-Фазл Байҳақий, (XI аср) Ғазнавийлар тарихчиси
* * *
"Шарқ ва Ғарбнинг қадимги ва Ўрта асрлардаги бутун илмий адабиё­тида бунга тенг келадиган асар йўқ".
В. Р. Розен,(XX аср) рус олими, "Ҳиндистон"асари ҳақида.

* * *
"Беруний буюк ақл эгаси ҳамда толмас меҳнатсевар, ўз давридаги илм-фаннинг деярли барча соҳаси бўйича қалам тебратган илм соҳиби бўлган".


И. Ю. Крачковский,(XX аср) рус шарқшунос олими.

* * *
"У араб адабиёти океанида ягона қоядир.


Ҳиндистоншуносликда Берунийга тенг келадиган кишини на илгари ва на сўнгги вақтларда ўтганини билмаймиз".
Э. Захау,(XIX аср) немис шарқшунос олими.

* * *
"Минераллар солиштирма оғирлигини дастлабки аниқ ўлчаш, шубҳасиз Берунийнинг жуда катта хизматидир".


Г. Г. Леммлейн, (XX аср) рус олими.

* * *
"Дунё фанининг тарихида XI асрнинг биринчи ярмини "Беруний дав­ри"деб аташ мумкин".


Г. Ж. Сартон, (XIX аср) Америка олими

* * *
"Беруний геология ва минерология фанларининг назариётчиси ва асосчисидир".


Ҳ. А. Абдуллаев, (XX аср) ўзбек олими, академик.


Абу Наср ибн Ироқ (вафоти 1036)
Абу Наср ибн Ироқ - Берунийнинг устози, Хоразм Маъмун Академиясининг пешқадам сиймоларидан бири, математика, астрономия ва тригонометрия соҳасида шуҳрат қозонган олим. Унинг ҳаёти ва фаолияти тўғрисида етарли маълумотлар сақланиб қолмаган. Айрим манбаларда Абу Наср Офриғийларнинг сўнгги шоҳи Абу Абдуллоҳга яқин қариндош бўлган дейилса, бошқа манбада Маъмун шоҳларга алоқадор, деб қайд этилади. Абу Носр Хоразмшоҳлар пойтахти Котда таваллуд топ­ган. Котда машҳур олимлар ижод қилганлар, масжиду мадрасалар мунтазам ишлаб турган. Абу Наср Кот мадрасаларида таҳсил олиб, етук олимлар қўлида тарбияланган. Унда ёшлигидан табиий фанларга қизиқиш кучли бўлганлиги боис, форс, юнон, лотин тилларини мукаммал ўрганиб, ана шу тилларда ёзилган қўлёзмаларни, айниқса, қадимги Юнон олимларидан Евклид, Птолемей, Минелай, Архимед, шунингдек, ал-Хоразмий ва ал-Форобий асарларини мукаммал ўрганиб, Офриғийлар са­ройида етук олим сифатида тезда танилиб қолди. У илмий тадқиқот ишларини Кот мадрасасида мударрислик вазифаси билан қў­шиб олиб борди, иқтидорли ёшларга ўз билимини ўргатди. Бу ерда ёзган бир қанча асарларини шогирди Берунийга бағишлади. Абу Насрнинг 996 йилдан 1017 йилгача бўлган ижодий фаолияти Гурганжда, Маъмун саройи­да, Маъмун Академиясида ўтди. Беруний, ибн Сино, Абу Саҳл Масиҳий ва бошқа олимлар билан ҳамкорликда математика ва астрономия соҳасида ноёб асарлар яратди. 1017 йилда Маҳмуд Ғазнавий уни ҳам пойтахт Ғазна шаҳрига олиб кетди. Бироқ, унинг Ғазнадаги, султон саройидаги илмий фаолияти ҳақида етарли маълумотлар бизгача етиб келмаган. У 1036 йилда Ғазна шаҳрида вафот этади.
Абу Наср ибн Ироқ математика ва астрономияга доир яратган 30 га яқин асарларидан "Ал Мажистий аш - Шоҳий" (999-1010 йиллар оралиғида ёзилган ва Хоразмшоҳ Маъмун II га бағишланган), "Рисола фи-л-устурлоб" ("Астролябия ҳақида рисола"), "Рисола фи-л-халл шубҳа аразат фи-л-мақолат ас-сола ашар мин китоб ал-усул" ("Усул китобининг ўн учинчи мақоласида юз берган шубҳани ҳал қилиш ҳақидаги рисола"), "Рисола фиа-барахин аъмол жад­вал ат-Тавиким ар-салоҳа ил-ал - Беруний" ("Берунийга юборилган таим жадваллари ишларининг далиллари ҳақида рисола"), «Менелойнинг сферикаси», «Синд-Ҳинд муллифларда тенглама иккиланишининг сабаблари ҳақида китоб», «Геометриядан саволларга жавоб рисоласи» каби асарлари бизгача етиб келган. Бу асарлар ўз замонасидаёқ унга катта шуҳрат келтирди. Шу са­бабли Абу Наср ўз даврида «Батлимус соний» «Иккинчи Птолемей» деган юксак унвонга сазовор бўлди.
Ибн Ироқ арифметика ва геометриянинг келиб чиқиш сабабларини, осмон жисмларининг ҳаракат тезлигини илғор фикрлар асосида тушунтириб берди. Математиканинг ҳалқ турмуши учун илмий назарий аҳамияти ҳақида гапириб, «Риёзиёт ақлни чархлайди ва тасаввурни мустаҳкамлайди. Бу фан тугалланмаган фикрни тушуниб олишга ўргатади, чунки унинг бошланғич қоидалари маълум. Исботлари эса осон. Унда зиддият кам бўлиб, ақлга кўмаклашади, ягона ғояни илгари суради», деб баҳолади. Олимнинг ушбу фикри фан учун алоҳида аҳамиятга эга. Шарқ ва Европа олимлари унинг асарларини чуқур ўрганиб, текис ва сферик учбурчаклар учун синуслар теоремасининг исботи математика тарихида биринчи марта Абу Наср Ироқ томонидан бажарилганини алоҳида қайд қиладилар. Ҳақиқат­дан ҳам шундай эканлигини ал-Беруний ва Насриддин Тусий (1201-1274) ҳам ўз вақтида тасдиқлаган эди. Дарҳақиқат, Берунийнинг меҳрибон ус­този, Хоразм Маъмун Академиясининг таниқли олими Абу Наср ибн Ироқ жаҳон математикаси тарихида ҳақли равишда текис ва сферик тригонометрия фанининг асосчиларидан биридир. Математика ва астрономия соҳасидаги хизматлари жаҳон олимлари томонидан жуда юқори баҳоланган. Машҳур математик, шоир ва файласуф ал-Форобий олимни "Риёзиёт (математика) билан шуғулланган буюк олимларнинг энг буюги Абу Наср Ироқдир",деб таърифлаган.



Download 70,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish