78
100 китоб тўплами
Барги бандли, кенг ланцетсимон,
пояда
кетма-кет, жуфт- жуфт бўлиб
бир бирига яқин, зич ва барг узунли-
ги 20 см, кенг лиги 10 см қорамтир-я-
шил рангга эга. Барг ташқи томони –
тухумсимон ёки узунчоқ тухумсимон,
барг учи ўткир, қиррасимон. Барг юза
қатлами ранги яшил ёки қорамтир,
пастки томони эса очиқ рангга эга.
Гуллари юқори барг қўйнидан чиққан, букри, яккасимон
ва кичик, кўнғироқчали, сиёҳранг ли (баъзида яшил) ҳисо-
бланади. Май ойидан бошлаб то куз ойи охиригача гуллай-
ди. Меваси оч-қора рангли (баъзида яшил рангда) ва кўп
сонли уруғлари билан кул ва сиёҳрангли ширага эга, баъ-
зида у майда олчани эслатади. Меваси асосан июль ойидан
бошлаб вегетация даврининг охиригача пишиб етилади.
Агротехник тадбирлар.
Оддий белладонна уруғидан
кўпаяди. Катта майдонларда уруғдан экиш баъзи бир ноқу-
лайликлар туғдиради. Оддий белладонна уруғлари жуда
ҳам майда бўлиб, майдонда экилса ўсимлик уруғининг уни-
шидан аввал бегона ўсимликларнинг ривожланиши тезроқ
бўлади. Қаторларда экилган ўсимликларни ўташ, юмшатиш
кўп меҳнат талаб қилади ва ўсимлик
жуда майдалиги са-
бабли бегона ўсимликлар унинг ўсишига имкон бермай-
ди. Шу сабаб, ўсимликнинг катта плантацияларини яратиш
учун унинг уруғлари махсус полларда экилиб, кўчат тайёр-
ланади. 1 гектар майдонга кўчат тайёрлаш учун 2-3 кг уруғ
сарфланади. Ўсимликнинг уруғлари
махсус полларда, кеч
кузда, очиқ ҳаводаги полларда ёки иссиқхонада экилиб, кў-
чат тайёрланади. Кўчат тайёрлаш учун полларнинг субстра-
ти унумдорлигини яхшилаш, полдаги тупроқ, чириган гўнг,
79
Доривор ўсимликларни ўстириш ва етиштириш
41–
китоб
барг чириндиси ва қум аралашмаси асосида тайёрланиши
зарур. Экилган уруғлар 25-35 кун ўтгандан кейин ўртача
60-65%, униб чиқади. Тайёрланган майдон юзасига уруғлар
сепилади. Уруғлар сепилган полларга 0,3-0,5 см қалинлик-
да махсус тайёрланган субстрат (1-1-3=қум-гўнг-тупроқ) се-
пилади. Суғориш ҳар 2 кунда 1 марта лейка ёрдамида амал-
га оширилади. Тупроқнинг намлиги ўртача меъёрда сақлаб
турилади. Шундагина майда уруғларнинг унувчанлиги
тезлашади ва кўчат тезда тайёр бўлади. Кўчат 70-80 кунда
етилади, апрель ойининг бошларида 25-30 см чуқурликда
шудгор қилинган, молаланиб текисланган ва 60-70 см қа-
тор тортилган майдонга помидор кўчатини
экиш сингари
экилади. Кўчатлар экилгандан сўнг захлатиб (1000-1200
3
)
суғорилади. Кўчатлар тез ўсади. Май ойининг охирларида
уларнинг бўйи 40-50 см га етади. Июнь ойнинг бошлари-
да улар ғунчалайди, июль ойида гуллайди ва июль-август
ойида мевалайди. Дастлаб мевалари яшил тусда бўлиб,
20-30 кунда қора тусга киради. Ҳар бир меванинг ичида 40-
50 та уруғлар бўлади. Ўсимлик йил давомида 10-12 марта
суғорилади ва 3-4 марта қатор оралари юмшатилиб, бегона
ўтлардан тозаланади. Сабаб, ўсимлик жуда намликни сева-
диган, ярим соя жойда ўсадиган ўсимликлар сирасига ки-
ради. Сентябрь ойида ўсимликнинг уруғи пишади ва ана шу
даврда унинг мевалари териб олинади. Мева терилгандан
сўнг ўсимликнинг ер устки қисми ўриб олинади. Ўсимликни
ўришда ва унинг хомашёсини тайёрлашда алоҳида эҳтиёт-
лик чоралари талаб этилади. Яъни, қўлга алоҳида қўлқоп-
лар тутиш ва юзнинг бурун қисмини беркитиш зарур. Ўсим-
ликнинг ер устки ва остки қисмлари кучли заҳарли алка-
лоид сақлайди.
Ҳосилдорлик гектар ҳисобига ер устки қисми 8-10 цент-
80
100 китоб тўплами
нерни ва уруғ 0,2-0,3 центнерни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: