ФАРМАКОЛОГИЯ БЎЛИМИНИНГ РЕЖАСИ
№
МАВЗУ
САНА
Зав апт
имзоси
1
Фармакология
«__»_______2020
г.
2
Зачона Раъно ўтлари
«__»_______2020
г.
3
Зачона Раъно чойлари
«__»_______2020
г.
4
Антибиотиклар
«__»_______2020
г.
5
Кимётерапевтик воситалар
«__»_______2020
г.
6
Вирусгв қарши препаратлар
«__»_______2020
г.
7
Гижжага қарши препаратлар
8
Нафас олиш органларига таъсир қилувчи
препаратлар
«__»_______2020
г.
9
Бурун битишида қўлланиладиган воситалар
«__»_______2020
г.
10 Гипотензив ва гиполипидэмик препаратлар
«__»_______2020
г.
11 Гастропротекторлар
«__»_______2020
г.
12 Гепатопротекторлар
«__»_______2020
г.
13 Сафро хайдовчи воситалар
«__»_______2020
г.
14 Хондропротекторлар
«__»_______2020
г.
15 Витамин
«__»_______2020
г.
16 Минераллар
17 НЯҚВ
«__»_______2020
г.
18 Диуретиклар
«__»_______2020
г.
19 Қалқонсимон без препаратлари
«__»_______2020
г.
20 Активитлар
«__»_______2020г
Зав апт ФИШ ___________________________
Мавзу №1: ФАРМАКОЛОГИЯ
ФАРМАКОЛОГИЯ
-
Тиббий биологик фан булиб дориларни ва дори воситаларининг
организмга таъсирини ва уларни кашф қилиш йўлларини ўрганувчи фандир.
Фармакодинамика
-
Дори воситаларининг фармакологик таъсири,таъсир
механизми,таъсир доираси ва таъсир турини ўрганадиган бўлим.
Фармакокинетика
- Дори воситаларининг сўрилиши,тарқалиши,тўпланиши, ўзгариши
ва ажратилишни ўрганадиган бўлим.
Фармакологияни асосий терминлари.
Дори воситаси
(Дори -drag )- бу биологик фаол модда бўлиб,маълум доза ва маълум
шаклда касалликнинг даволаниши ва олдини олиш учун қўлланилади .
Дори моддаси
– бу кимёвий бирикма бўлиб ,даволашни тезлаштириш ва касалликни
ривожланишига қарши таъсир кўрсатувчи модда .
Дори препарати
– Бу маълум ишлаб чиқарувчи томонидан рўйхатга олинган,маълум
дозадаги ва дори шаклига эга модда.
Дори воситаларининг манбалари:
1.
Доривор ўсимликлар .
2.
Хайвонот олами.
3.
Минераллар.
4.
Микроорганизмлар.
5.
Кимёвий синтез усули.
Дори препаратларининг турлари.
Оригинал дори воситаси –
кашф этилган , тегишли клиник синовлардан ўтказилган ,
патентланган дори
воситаси
.
Дженерик
–ушбу препарат ,оригинал препаратнинг қонуний ўринбосари
саналади.Оригинал препарат патент муддати тугагач ,ишлаб чиқариш ва сотишга
рухсат этилади.
Дженерик препарати юридик нормалар асосида ,сифат стандартларига кўра оригинал
дори препаратлари билан бир хил бўлиши аммо ишлаб чиқариш технологияси ва савдо
номи турлича бўлиши мумкин.
Аналог
- (грекча сўздан олинган бўлиб «мос келади» деган маънони беради) -
препаратларнинг таркиби, дозаси ва ХНН (халкаро номенклатура номи) бир хил
бўлган аммо савдо номи турлича булган препаратлар аналоглар дейилади.
Ўринбосар препаратлар
-турлича кимёвий таркибга эга,аммо бир хил терапевтик
таъсирга эга препаратларга айтилади.
Савдо номларида учрайдиган терминлар.
Форте-
лотинча “fortis” сўзидан олинган бўлиб,
таржима қилинганда
«бақувват,мустахкам,кучли,чидамли» деган
маънони беради.Ушбу сўзнинг бевосита таржима
қилинганда “чидамли” деган маънони беради
Ретард-
итальян тилидан таржима қилинганда
узайтирилган деган маънони беради ,савдо
номидаги холатида стандарт дори шаклидан
кўпроқ таъсир қилади деган маънони беради.
Дуо-
дори таркибида иккита алохида дори
воситаси мавжуд дори воситаларига қўшиладиган
қўшимча хисобланади.
Адванс-
лотин тилидан таржима қилинганда
яхшиланган деган маънони беради ,демак турли
қўшимчалар қўшилган дори шакли хисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: