Домкрат,чиғир ва таллар. Қурилиш кўтаргичлари. Минорали кранлар


Стрелали ўзи юрар кранлар



Download 8,37 Mb.
bet9/11
Sana15.06.2022
Hajmi8,37 Mb.
#673760
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
9-маъруза (1)

Стрелали ўзи юрар кранлар умумий холда ҳамма юриш қисми 1 дан, унга таянч- бурилиш қурилмаси 2 ёрдамида ўрнатилган буриш платформаси 3 дан иборат. Платформага стрела 4 маҳкамланган ва кран механизмлари ҳамда бошқариш системаси жойлаштирилган (9.15- расм). Автомобиль кранлари (автокранлар) – юк автомобилларининг нормаль ва юқори ўта қолиш қобилиятига эга бўлган стандарт шассисига ўрнатилган тўлиқ айланувчи стрелали кранлардир. Автокранлар катта юк кўтарувчанлик (40 т гача), юқори ҳаракатланиш тезлиги (70...80 км гача), яхши маневрчанлик ва мобиллиликка эгалиги сабабли уларни қурилиш-монтаж ва ортиш-тушириш ишлари ҳажми кичик ва объектлар орасидаги масофалар ўзоқроқ ҳолларда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Ҳозирги даврда автомобиль кранлар ўзи юрар кранлар паркининг 80% дан ортиғини ташкил этади.





9.15.- расм. Стрелали ўзи юрар кранларнинг асосий параметрлари.
Автомобил кранлари қурилиш конструкцияларини ўрнатиш, тузатиш ишлари, донали юкларни ва грейфер билан жиҳозланган ҳолда сочилувчан ва майда бўлакли материалларни юклаш-тушириш ишлари учун хизмат қилади.
Кран механизмларининг юритмаси автомобил двигателидан ҳаракат олиб ишлайди. Бу ўз навбатида икки йўл билан бажарилади. Гуруҳли юритмаларда юкни кўтариш, стрела ва бурилиш платформаларни ҳаракатга келти­риш механизмлари автомобилнинг қувват олиш валидан ҳаракатланувчи тақсимлаш трансмиссияси орқали ишлайди. Якка юритмаларда эса шассига гене­ратор ўрнатилиб, у автомобил трансмиссияси орқали ҳаракатга келтиради. Генератор ишлаб чиқарган электр энергияси эса кран механизмларининг электр двигателларини таъминлайди.
9.16 ва 9.17- расмларда автомобиль кранлари кўрсатилган. Автомобиль 1 нинг шассисига кузов ўрнига юриш рамаси 3, унга эса буриш рамаси 5 ўрнатилади. Бу рамалар буриш қурилмаси 4 билан боғланган. Буриш рамаси 5 га юк ва стрелани кўтариш ва тушириш механизми 6, рамани механизмлари ва стреласи 10 билан бирга буриш механизмни 7, реверсив тақсимловчи механизм 8, посанги ва кабина ўрнатилган. Одатда, автомобил кранлари рама 3 га қотириладиган чиқарма таянчлар 2 билан жиҳозланган бўлади. Шунинг ҳисобига краннинг устиворлиги ортади. Кранлар чиқарма таянчлар билан ишлаганда, уларнинг юк кўтарувчанлиги 75...80% га ортади.

9.16-расм. Автомобил крани.

9.17-расм. Автомобил кранлари:
а) механик юритмали автомобиль крани; б) кинематик схема; 1 – шасси; 2 – қувват танлаш қўтиси; 3, 8 – чиқарма таянчлар; 4− қўшимча рама; 5 − оралиқ редуктор;
6 – стабиллаштирувчи қурилма; 7 – таянч-буриш қурилмаси; 9 – бурувчи платформа;
10 – посанги; 11 – икки оёқли устун; 12 – стрелали чиғир; 13 – реверсив-тақсимловчи механизм; 14 – айлантириш механизми; 15 – юк чиғири.

Download 8,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish