Домкрат,чиғир ва таллар. Қурилиш кўтаргичлари. Минорали кранлар



Download 8,37 Mb.
bet3/11
Sana15.06.2022
Hajmi8,37 Mb.
#673760
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
9-маъруза (1)

9.1.6. Чиғирлар(лебедкалар). (9.5-расм) Чиғирлар юкни вертикал кўтариш ва тушириш, шунингдек айрим холларда горизонтал йўналишда суриш учун қўлланилади. Улар умумий ва махсус ишларга мўлжалланган бўлади. Махсус ишларга мўлжалланган чиғирлар кран ва бошқа юк кўтариш машиналарининг таркибий қисми ҳисобланиб, юкни кўтариш ва тушириш, стрела қулочини ўзгартириш, юк ташийдиган аравачаларни юргизиш, кран конструкцияларини ўрнатиш ва демонтаж қилиш ишлари учун ишлатилади.



9.5-расм. Дастакли юритмали чиғир.

Чиғирлар тортиш органи турига қараб арқонли ва занжирли, барабанлар сонига қараб бир, икки ва кўп барабанли; барабан хилига қараб ариқчали, текис ва фрикцион бўлади.


Юкларни кўтариб туширувчи лебедкалар юк кўтарувчи лебедкалар дейилади.
Юкларни горизонталь йўналишда силжитувчи лебедкалар тортувчи лебедкалар дейилади.
Лебедкалар қўл кучи ѐрдамида ѐки электродвигатель ѐрдамида ҳаракатга келтирилади.
Қўл кучи ѐрдамида ишга тушириладиган лебедкалар (9.6-расм), аркон ўралувчи (ғалтак) барабан 3 ва барабанни айлантирувчи дастак 5 ва юк тортувчи орган занжир ѐки арқондан 2 иборат бўлади. Арқон ѐки занжирнинг бир учи барабанга маҳкамланади, иккинчи учи илгакка махкамланади. Бундай лебедкалар чиғир (ворот) дейилади. Чиғирларнинг узатиш нисбати дастак радиусини L, барабан радиусига R нисбатига тенг бўлиб, унча катта булмайди. Шунинг учун чиғирларнинг юк кўтарувчанлиги катта бўлолмайди. Юк кўтарувчанликни ошириш мақсадида чиғир барабани ва дастак ўртасига узатиш нисбати каттароқ бўлган узатмалар ўрнатилади. Бундай чиғирлар лебедкалар дейилади.

9.6-расм. Чиғирнинг кинематик схемаси:
1-юк; 2-арқон; 3-барабан; 4-арқонни барабанга боғловчи мослама; 5-дастак.
9.7-расмда тортувчи лебедканинг кинематик схемаси кўрсатилган.

9.8-расм. Тортувчи лебедканинг кинематик схемаси:
1-юк, 2-арқон, 3-барабан, 4-тишли узатма, 5-дастак, 6-корпус.
Бундай лебедкаларда юк 1 тортувчи органга 2 махкамланади ѐки арқон учидаги илгакка илиб қўйилади. Арқоннинг иккинчи учи барабанга 3 маҳкамланади. Дастак 5 билан барабан 3 ўртасига тишли узатма 4 ўрнатилади. Тортувчи лебедкалар юкларни горизонтал йўналишда суришга хизмат қилади.
9.9-расмда юк кўтарувчи лебедканинг кинематик схемаси кўрсатилган. Юк кўтарувчи либедкаларда юк бирор баландликка кўтарилади. Кўтариш баландлигидан баландроққа мувозанатловчи блок 2 ўрнатилади. Бу блок ўз ўқи атрофида айланма ҳаракат қилиш имконига эга. Юк кўтарувчи арқоннинг 3 бир учи барабан 5 га маҳкамланади. Арқоннинг иккинчи учи мувозанатловчи блокдан ўтказилади ва унга юк 1 осилади. Барабан 5 билан дастак 6 ўртасига тишли узатма 4 ўрнатилади.

9.9-расм. Юк кўтарувчи лебедканинг кинематик схемаси:
1-юк, 2-мувозанатловчи блок, 3-арқон, 4-тишли узатма, 5-барабан, 6-дастак.

Download 8,37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish