7-БЎЛИМ. ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
7.1. Мазкур Шартноманинг амал қилиш даври:
7.1.1. Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи/ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) Суғурталовчи билан келишган ҳолда мазкур Шартномага ўзгаришлар ва қўшимчалар киритиш;
б) мазкур Шартнома бўйича Суғурталовчидан консультациялар олиш;
в) Суғурта полиси йўқотилган тақдирда, унинг дубликатини олиш.
7.1.1. Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи/ қуйидаги мажбуриятларга эга:
а) мазкур Шартномада белгиланган тартибда ва муддатларда суғурта мукофотини киритиш;
б) суғурта қилинган ТВни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий мувофиқ ҳолатда сақлаш, назорат органлари талабларининг бажарилишини, тегишли фойдаланиш қоидаларига амал қилинишини таъминлаш;
в) мазкур Шартномани тузиш пайтида анкета-аризада кўрсатилган ҳолатлардаги ўзига маълум бўлган сезиларли ўзгаришлар ҳақида, агар бу ўзгаришлар суғурта ҳодисаси юз бериши хатари даражасининг ошишига сезиларли таъсир кўрсатса, Суғурталовчига дарҳол хабар бериш:
-суғурта шартномаси амал қиладиган даврда Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчи, суғурта объектига тааллуқли бўлган барча сезиларли ўзгаришлар ҳақида, агар бу ўзгаришлар суғурта хатарини оширишга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, Суғурталовчига бу уларга маълум бўлиши биланоқ, аммо 5 тақвим кунидан кечиктирмасдан, хабар бериши керак, хусусан бу қуйидаги суғурталар бўйича хатарларга тааллуқли:
- ТВни ижара (прокат) шартномаси бўйича бериш;
- ТВга бўлган мулк ҳуқуқларининг бошқа шахсга ўтиши;
- аризада кўрсатилган ТВдан фойдаланиш мақсадларининг ўзгариши;
- ТВга қўшимча газ ускунасининг ўрнатилиши;
- ТВнинг ЙҲХ органларида рўйхатдан чиқарилиши ёки қайта рўйхатдан ўтказилиши;
- ТВнинг рўйхатда туриш ҳужжатларининг, ТВ калитининг, сигнализацияли бошқарув пультининг, давлат (рақамли) белгиларининг йўқотилиши ёки ўғирланиши.
г) мазкур Шартнома доирасида Суғурталовчига суғурта қопламасини тўлаш бўйича қўйиладиган талабни асослаши мумкин бўлган воқеа содир бўлганида, Суғурталовчини у содир бўлгани ҳақида мазкур Шартноманинг 8.1-бандида кўрсатилган муддатда ва усулда хабардор қилиш;
д) шикоятни кўриб чиқиш ва регресс талаб қилиш ҳуқуқини амалга ошириш мақсадида Суғурталовчи томонидан талаб қилиниши мумкин бўлган барча актлар ва процедураларнинг бажарилишига Суғурталовчининг ҳисобидан рози бўлиш;
е) мазкур Шартнома амал қиладиган даврда Суғурталовчидан олинган ахборотнинг махфийлигига амал қилиш, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчи ахборотни давлат органлари тақдим этиши шарт бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Do'stlaringiz bilan baham: |