8-БЎЛИМ. СУҒУРТА ШИКОЯТИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
8.1. Мазкур Шартнома доирасида Суғурталовчидан суғурта қопламасини тўлаш бўйича талаб қилиш учун асос бўлиши мумкин бўлган воқеа содир бўлганида, Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи/Ҳайдовчи қуйидагиларни бажариши шарт:
- содир бўлган воқеа ҳақида ваколатли органларга (йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари, ёнғин хавфсизлиги органлари, ички ишлар органлари ва бошқ.) дарҳол хабар бериши;
- имкони бўлиши биланоқ, аммо 72 соатдан кечиктирмасдан ва воқеа содир бўлганидан кейин 5 (беш) иш куни ичида Суғурталовчини бу ҳақда дарҳол хабардор қилиш ва Суғурталовчига воқеа жойи, сабаблари ва ҳолатлари кўрсатилган ёзма хабарномани юбориш;
8.2. Суғурта қилдирувчи томонидан юз берган ҳар қандай йўқотишлар ва/ёки шикастланишлар маълум қилинганида, шикоятни кўриб чиқиш ва содир бўлган воқеа тури, сабаблари ва ҳолатларини батафсил ўрганиш учун Суғурталовчи ўз ходимини ёки бошқа шахсни юборишга ҳақли.
8.3. Ушбу воқеага доир барча зарур ҳужжатлар олинганидан кейин ва барча ҳолатлар ўрганилганидан сўнг Суғурталовчи томонидан содир бўлган воқеани суғурта ҳодисаси сифатида тан олиш ёки тан олмаслик ҳақида қарор чиқарилади.
8.4. Суғурталовчининг суғурта қопламасини тўлашни рад этиш ёки тўлаш ҳақидаги қарори Суғурта қилдирувчининг суғурта қопламасини тўлаш ҳақидаги ёзма мурожаати олинганидан кейин ўн беш кундан кечиктирмасдан Суғурта қилдирувчига маълум қилиниши керак, агар рад қилиш ҳақида қарор чиқса, унда ушбу қарор рад этишнинг асосланган сабабларини ўз ичига олиши лозим.
8.5. Агар воқеа содир бўлгани факти бўйича жиноий иш, фуқаролик иши ёки маъмурий жазони қўллаш ҳақидаги иш қўзғатилган бўлса, Суғурталовчи тўланиши керак бўлган суммаларни тўлаш ҳақидаги масалани ваколатли органлар томонидан тегишли қарор қабул қилинадиган пайтга қадар кейинга қолдириш ҳуқуқига эга.
8.6. Суғурта ҳодисаси юз берганининг, ҳамда етказилган зарарларнинг исботи Суғурта қилдирувчининг ва Наф олувчининг зиммасида ётади.
8.7. Суғурта ҳодисасининг характери ва ҳолатига қараб, Суғурталовчи мазкур Шартноманинг 8-Бўлимида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхатини талаб қилмасдан юз берган воқеани суғурта ҳодисаси сифатида тан олиш ёки тан олмаслик (ёки суғурта қопламасини тўлашни рад этиш) ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
8.8. ТВ нобуд бўлганида ёки шикастланганида – суғурта шикоятини кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатлар:
а) ТВ рўйхатдан ўтгани ҳақида гувоҳнома (техник паспорт);
б) суд қарори ва/ёки ваколатли органлар (йўл ҳаракати хавфсизлиги органи, ички ишлар органи, ёнғин хавфсизлиги органи ва бошқ.) томонидан тузилган, воқеа иштирокчилари ва ҳолатлари кўрсатилган ҳужжат (далолатнома, хулоса, қарор ёки маълумотнома);
в) йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари томонидан воқеа жойини кўрикдан ўтказиш баённомаси ва ЙТҲнинг схемаси;
г) ТВга етказилган шикастланиш (зарар) қийматини баҳолаш бўйича ҳисобот ёки ТВни тиклаш учун зарур бўлган ишлар, эҳтиёт қисмлар ва материаллар рўйхатини кўрсатган ҳолда таъмирлаш ишларини ўтказишга калькуляция;
д) алкоголли, наркотик, токсик ёки бошқа ҳар қандай турдаги мастликни аниқлаш учун ҳайдовчининг суд-тиббий экспертизасидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
е) агар етказилган зарар учун учинчи шахснинг фуқаролик жавобгарлиги юзага келса, унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.2008 йилдаги 141-сонли қарорига мувофиқ транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича қоплама олинишини кўрсатувчи ҳужжат;
ж) полис.
8.9. Суғурталовчи воқеа ҳолатларига қараб, суғурта ҳодисаси фактини, суғурта қопламасини олувчи шахсни аниқлаш ва суғурта қопламасининг миқдорини белгилаш учун зарур бўлган қўшимча маълумотлар ва ҳужжатларни, тасдиқловчи ахборотни сўрашга ҳамда воқеа ҳолатларини тергов қилиш учун мустақил экспертларни жалб қилишга ҳақли.
8.10. Суғурта хатари юзага келгани ҳақида хабар олинган кундан бошлаб 60 тақвим куни ичида зарур ҳужжатлар тақдим этилмаганида, Суғурталовчи суғурта қопламасини талаб қилиш ҳақидаги аризани кўриб чиқишни тўхтатишга ҳақли.
8.11. Агар содир бўлган воқеа суғурта ҳодисаси бўлса, унда харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганида, суғурта қопламаси суммасига Суғурта қилдирувчининг зарарни баҳолаш бўйича харажатлари ҳам киритилади, бироқ у суғурта ҳодисаси юз берган пайтда ЎзРдаги энг кам иш ҳақининг 1 (бир) бараваридан ошмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |