1.3.1-жадвал
Аҳолини истеъмол саватига кирувчи асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминланганлигини баҳолаш мезонлари ва кўрсаткич қийматлари42
|
Мезонлар
|
Кўрсаткич
|
Кўрсаткич қийматлари
|
1
|
Ҳудуд аҳолисининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига мустақиллиги даражаси
|
Kўз
|
Кўз ≤ 0,5 паст;
0,5 ≤ Кўз ≤ 0,9 – рухсат этилган;
0,9 ≤ Кўз – оптимал.
|
2
|
Қишлоқ хўжалик маҳсулотларнинг аҳоли физиологик эҳтиёжларини қондириши даражаси
|
Камал
|
Kамал ≤ 0,5 паст;
0,5 ≤ Камал ≤ 0,95 – рухсат этилган;
0,95 ≤ Камал – оптимал.
|
3
|
Даромади энг кам истеъмол бюджетидан паст бўлган аҳоли улуши
|
Kкам
|
Kкам > 0,4 –паст;
0,2 < Kкам < 0,4 – рухсат этилган;
Kкам ≤ 0,2 – оптимал.
|
4
|
Уй хўжаликлари якуний истеъмоли харажатлари таркибида қишлоқ хўжалик маҳсулотларига қилинган харажатлар улуши
|
Kист
|
Kист > 0,5 (ёки > 50%) – паст;
0,25 < Kист < 0,5 – рухсат этилган;
Kкам ≤ 0,25 – оптимал.
|
5
|
Даромадлар бўйича аҳоли тақсимоти нотекислик даражаси
|
Kдж
|
Kдж > 0,5 – паст;
0,3 ≤ Kдж < 0,5 – рухсат этилган;
Kдж < 0,3 – оптимал.
|
1. Ҳудуд аҳолисининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига мустақиллиги даражаси коэффициенти ёрдамида баҳолашда ҳар бир қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича ҳудудларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари мустақиллиги даражасини баҳолаш мақсадга мувофиқдир. Чунки у ҳудуднинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан ўз аҳолиси эҳтиёжини қанчалик тўлиқ ҳажмда маҳаллий ишлаб чиқариш билан таъминланиши мумкинлигини характерлайди ва қуйидагича ҳисобланади.
Kўз =
бу ерда Кўз – қишлоқ хўжалик маҳсулотларига мустақиллиги даражаси коэффициенти;
– ҳудудда амалда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми;
– ҳудуд аҳолиси сони;
– истеъмолининг рационал(оқилона) меъёри;
Ҳудуд аҳолисининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига мустақиллиги даражаси коэффициентини вилоятнинг табиий иқлим шароитидан келиб чиқиб, асосий истеъмол қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари (буғдой, полиз экинлари, сабзавот, ҳўл мева, картошка, узум, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, тухум, сут) бўйича ҳисоблаш мақсадга мувофиқ.
1.3.4-расм. Сурхондарё вилоятида 2017 йилда асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш кўрсаткичи (минг тонна ҳисобида)43
2018 йилда Сурхондарё вилоятида буғдой маҳсулотлари ишлаб чиқариш 613084 тонна, картошка маҳсулоти 292822 тонна, полиз маҳсулотлари 241881 тонна, сабзавот маҳсулотлари 998063 тонна, ҳўл мева маҳсулотлари 149962 тонна, узум маҳсулотлари 102403 тонна, гўшт ва гўшт маҳсулотлари 177700 тонна, сут маҳсулоти 810000 тонна, тухум маҳсулоти эса 320,5 мдн. донани ташкил қилган.
Физологик меъёр бўйича бир киши бир йилда ўртача истеъмол қилиши лозим бўлган маҳсулот миқдори қуйидаги 1.3.2-жадвалда келтирилган.
1.3.2-жадвал
Физиологик меъёр бўйича Сурхондарё вилояти аҳоли жон бошига нисбатан асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотларини истеъмоли44
(кг/киши)
Озиқ-овқат маҳсулотлари номи
|
Буғдой
|
Полиз экинлари
|
Сабзавот
|
Ҳўл мева
|
Картошка
|
Узум
|
Гўшт ва гўшт маҳсулот-лари
|
Тухум
(млн.дона)
|
Сут
|
Физологик меъёр бўйича 1киши 1 йилда ўртача истеъмол қилиши лозим бўлган маҳсулот*, кг
|
94,0
|
21,5
|
178,0
|
75,0
|
68,0
|
15,4
|
46,2
|
206,0
|
218,9
|
Келтирилган манбалар асосида вилоятнинг асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ҳудуд аҳолисининг қишлоқ хўжалик маҳсулотларига мустақиллиги даражасини ҳисоблаш натижалари қуйидаги 1.3.3-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |