Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати



Download 79,5 Kb.
bet1/4
Sana20.04.2022
Hajmi79,5 Kb.
#567648
TuriДиссертация
  1   2   3   4
Bog'liq
Отзыв ВЕДУЩАЯ 08 01 2022 Ж Зиёитдинов 2


«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Наманган давлат университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори к.ф.н., доц._______М.Р.Қодирхонов «_____»_____________2022 й.

Тадқиқотчи Қўчқарова Муқаддас Ойбековнанинг “Олий таълим тизимида умумий физика курсини ўқитишни изчиллик тамойили асосида такомиллаштириш” мавзусидаги 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертациясига етакчи ташкилот




Т А Қ Р И З И


Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда табиий фанларнинг, хусусан физика фани ютуқларининг инсоният дунёқараши ва ҳаёт тарзига муҳим ўзгаришлар киритиши, фан-техника тараққиётини белгилаб беришдаги аҳамияти ва барқарор тараққиётни таъминловчи асосий омил сифатида эътироф этилмоқда. Жаҳон миқёсида таълим тараққиётнинг муҳим омили эканлиги эътироф этилиб, (WEF 2015) 2030 йилгача қабул қилинган Таълим концепциясида “Таълим жараёнини ва воситаларини такомиллаштириш, эришилган ютуқ ва камчиликларни аниқлаш имконини берувчи механизмларни амалиётга жорий этиш” фан ва таълим ютуқларини узлуксизлик ва изчиллик тамойили асосида ўқув материаллари мазмунига сингдиришга эътибор қаратиш муҳимлиги алоҳида таъкидланган. Шу жиҳатдан, физика фанини ўқитишнинг интеграцион тамойилларини такомиллаштириш, концентрланган ва модулли таълим талаблари асосида ўқув методик таъминот сифатини ошириш асосида ривожлантириш катта аҳамият касб этади.
Мамлакатимиз кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболлари, жамият эҳтиёжлари, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқлари асосида ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар физика фанини ўқитиш сифатининг оширилиши, олий таълимнинг ўқув-лаборатория жиҳозлари, ўқув дастурлари, ўқув-услубий адабиётлари мазмунини янгиланиши, ўқув жараёнига инновацион таълим технологияларининг кенг жорий этилишини тақозо этмоқда. “Олий таълим муассасаларида физика фанларини ўқитишнинг интегратив принципларини жорий этиш, янги ва таълим бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш орқали ёшларнинг физика таълими билан қамраб олиш даражасини ошириш” муҳим устуворлик касб этади. Замонавий дидактик талаблар асосида олий таълим тизимида умумий физикага тааллуқли билим ва кўникмаларни изчиллик принципи асосида ўқитиш методикасини ишлаб чиқиш орқали физик таълимнинг умумдидактик салоҳиятини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 мартдаги ПҚ-5032 сон “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сон “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.



Download 79,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish