Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон


Ўзбекистон иқтисодиётида илмий-инновацион кластерларни ривожлантириш



Download 0,78 Mb.
bet17/18
Sana17.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#919882
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жа он

3.3. Ўзбекистон иқтисодиётида илмий-инновацион кластерларни ривожлантириш
Узбекистонда иқтисодий ислоҳотларни жадаллаштиришга қаратилган муҳим инвестиция дастурлари амалга оширилмоқда. Айниқса, хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун мамлакатимизнинг инвестиция салоҳиятини тўла намоён этиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунда иқтисодиётимизга сармоя киритишга интиладиган инвесторлар учун ҳудудлар ва тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини пухта шакллантира олсак, бу масалада ижобий натижага эришиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев фаол инвестиция сиёсати олиб бориш масаласини устувор йўналиш сифатида белгилар эканлар, “Бу борада эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида бизнес субъектларини жойлаштириш, уларга имтиёз ва преференциялар беришни ташкилий ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш лозим. Биринчи навбатда, экспортга маҳсулот чиқараётган, инновацион ва юқори технологик ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорларга ва чет эллик инвесторларга шундай имкониятлар яратиш керак эканлигини таъкидлаб кўрсатдилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги 53-сон “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, тўқимачилик саноати корхоналари, шунингдек, ҳудудларда пахтатўқимачилик ишлаб чиқаришини ушбу ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда фермер хўжаликлари ўртасида пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри контрактация шартномасини тузиш асосида ташкил этиш назарда тутилган.
Охирги икки-уч йилда илмий соҳа самарадорлигини ошириш ва тадқиқот ва ишланмалар натижаларини иқтисодиёт ва жамият томонидан талаб қилинган интеллектуал маҳсулотга айлантириш мақсадида тайёрланган қатор стратегик ва лойиҳавий ҳужжатлар республикада илмий-инновацион фаолиятни ва технологик платформа ғоясини ташкил қилишнинг кластерли тамойилини амалга оширишни кўзда тутади. Замонавий илмий-технологик ва инновацион жараённи ташкил қилишнинг самарали воситаси сифатида хронологик жиҳатдан биринчиси тармоқ тамойили бўйича идоралараро ва фанлараро кооперациянинг эгилувчан шаклларидан бири бўлган кластерлар таклиф қилинди.
Шу билан бир вақтда ҳар икки шаклларни амалиётга жорий этиш ““моделли” тасаввурлардан кучли фарқланади ва шу нуқтаи назардан илмийинновацион кластерлар ва технологик платформалар ҳали бир-бирига нисбатан ноаниқ мавқеда турган мустақил алоҳида ҳисобланган воситалар ҳисобланади. Бугунги кунда қулай бўлган тадқиқот натижалари “модел" кластерлари ва уларни қўллаб-қувватлаш ҳукумат чоралари қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги саволга турлича жавоб беради. Ҳатто кластер тушунчасининг ўзи жуда турли-туман. Бунда кластерларни мутлақо турлича бўлган инновацион тизимлардан то қўшилган қиймат яратиш занжирига қадар шакллантириш кўзда тутилади (3.3.1-илова).
Иқтисодиёт назарияси нуқтаи назаридан кластер деганда ҳудудий маҳаллийлаштирилган юридик шахслар ҳамда шартнома асосида ўзаро таъсирлашувчи ва қўшилган қийматлар яратиш жараёнида қатнашувчи якка тадбиркорларнинг мажмуи тушунилади. Кластер ташаббускорлиги деганда ташкилотнинг (якка тадбиркорларнинг ҳужжатли тасдиқланган маълум ҳудудда кластерни шакллантиришда кўмаклашиш ва унинг иштирокчиси бўлиб чиқиш мақсади тушунилади. Инновацион саноат кластери - бу иштирокчилари инновацион ва юқори технологияли (илмий ҳажмдор) маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган инновацион фаолиятни таъминлайдиган ва амалга оширадиган тузилмадир.
Шуни таъкидлаш керакки, “кластер” иқтисодий тушунчасининг муаллифи Гарвард бизнес мактабининг профессори Майкл Портер ҳисобланади. Олим уни географик тамойил бўйича жамланган ўзаро боғлиқ компаниялар гуруҳи, ихтисослашган етказиб берувчилар (шу жумладан, хизматлар), тегишли тармоқлар фирмалари ва бошқа ташкилотлари (масалан, университетлар, стандартлаштириш агентликлари ҳамда савдо бирлашмалари) сифатида тасаввур қилган бўлиб, улар маълум соҳаларда ўзаро рақобатлашадилар, аммо шу билан бир қаторда, биргаликда иш ҳам олиб борадилар. м.Портернинг фикрича, ҳозирги вақтда рақобатбардошроқ тармоқлар кластер тамойили бўйича ривожланмокда, кластерларни шакллантиришни қўллаб-қувватлаш эса умуман, мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишга кўмаклашади.
«The Cluster Initiative GreenBook» тадқиқотлари муаллифлари томонидан ўтказилган дунёнинг турли минтақаларидаги 200 та кластер ташаббусларини махсус ўрганиш натижалари кўрсатишича, инновацион фаолият ва технологияларни тарқатиш кластерларни тузиш ва фаолиятининг муҳим мақсадларидан биридир. Уни ўрганилган кластер ташаббусларининг 75%и амалга оширди. Бу ҳудудий кластерлаштириш хўжалик субъектларининг инновацион фаоллигини оширишга олиб келиши ҳақида хулоса қилиш имконини беради.
Технологик платформаларни ташкил қилишнинг муҳим мақсади одатда юқори технологик укладлар илмий сиғимли технологиялари илмий фаолият натижаларини тижоратлаштириш учун истиқболли соҳа сифатида белгиланади. Платформа асосий қатнашчилари ҳамкорлигини ривожлантириш ва манфаатларини келиштириш бу воситасининг ўзи молиявий эмас, балки коммуникацион (давлат, фан ва бизнес ўртасида) тарзда жойлаштирилади. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилда тайёрланган “Инновацион тараққиёт концепцияси” да технологик платформаларни давлат, фан ва бизнеснинг инновацион ривожланиш бўйича саъйи-ҳаракатларини мувофиқлаштиришнинг муҳим механизмларидан бири сифатида талқин қилиб, унинг доирасида тегишли тармоқ (йўналиш) ни истиқболда ривожлантиришга умумий қарашларни ишлаб чиқади, зарурий ҳаракатлар стратегиясини шакллантиради ва амалга оширади. Бу ерда технологик платформа “истиқболли технологиялар, янги маҳсулотларни яратиш, барча манфаатдор томонлар иштироки асосида тадқиқотлар ва ишланмаларни олиб бориш учун қўшимча ресурсларни жалб қилиш ҳамда илмий-технологик ва инновацион ривожланиш соҳасида меъёрий-ҳуқуқий асосни такомиллаштиришга қаратилган коммуникация воситаларини” ўзида мужассамлаштирадио
Б
ундай ёндашув деярли ривожланган Европа мамлакатлари ва Россиядаги каби ёндашув ҳисобланади. Технологик платформаларни шакллантириш ва ишлашининг стандарт алгоритми Европа тажрибаси кўрсатишича, уч асосий босқични мужассамлаштиради. Биринчи босқичда илмий-технологик ривожланишнинг стратегик устувор йўналишлари белгиланиб, ҳақиқатда платформа мавзусини беради; иккинчисида “йўл хариталари” яратилади, учинчисида лойиҳаларни, шу жумладан, илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни амалга ошириш юз бериб, улар турли манбалардан молиялаштирилади. Республикада учинчи босқич эндигина бошланмоқда. Бу технологик платформалар амал қилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар ва молиявий шароитларни келиштириш жараёнини ифодалайди. Бу жараён иштирокчилар таркибидан келиб чиқиб, турли шериклик алоқаларини ривожлантиришга қаратилган. Бундай алоқаларнинг уч тури ажратилади: илмий муассасалар ва университетлар, оўюлари ва саноат корхоналари ўртасида турли саноат корхоналари ўртасида (3.3.1-жадвал).
Шуни таъкидлаш керакки, хўжалик субъектларини кластер ривожлантириш учун шериклик муносабатларининг уч тури мавжуд бўлиши керак: ишлаб чиқарувчилар, етказиб берувчилар, истеъмолчилар ҳамда уларни қўллаб-қувватловчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – илмий муассасалар, оўю лари, молиявий институтлар, венчур компаниялар ўртасида. Технологик платформалар фаолияти доирасида миллий ва жаҳон бозорида рақобатбардош маҳсулотларга инновацион маблағларни тижоратлаштириш нуқтаи назаридан истиқболли илмий тадқиқотларга йўналтиришни таъминлаш керак.
Технологик платформаларнинг асосий вазифаларидан бири - рақобатгача бўлган босқичда, шу жумладан, шакллантириладиган технологик прогнозлаш доирасида амалга ошириладиган тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўлиб, унга қуйидагилар киради:
- технологиялар пакетини, шу жумладан, асосий ишлаб чиқариш технологиялари, миллий иқтисодиёт соҳаларининг жаҳон бозоридаги рақобатбардошлигини аниқлаш;
- фундаментал ва амалий муаммоларни тадқиқ этишнинг мавзули соҳаларини аниқлаш бўлиб, уларнинг ечими технологиялар мос келувчи пакетларини шакллантириш учун зарурдир;
- тадқиқотлар олиб бориш зарурий ресурс таъминотини ҳамда кадрлар компетенциясига ва инфратузилма қарорларига талабларни баҳолаш.
Масалан, республикада ИТТКИ ни бажаришни молиялаштиришга улар томонидан белгиланган устуворликларга мос ва технологик платформалар экспертизасидан ўтган лойиҳалар доирасида имтиёзли кредитлар тақдим этишни таъминлайди. Алоқаларни рағбатлантиришнинг мазкур воситаси бизнинг мамлакатимиз учун ҳам жуда долзарбдир. У халқаро таққослашлар кўрсатишича, биринчи навбатда, айнан фан ва бизнес ўртасидаги ўзаро алоқаларни тавсифловчи кўрсаткичлар бўйича сезиларли даражада ортда қолди. Хорижий ва миллий адабиётларда анча кўплаб тадқиқотлар технологик платформаларга қараганда кўпроқ илмий-инновацион кластерларга бағишланган. Шу сабабли табиий йўл билан ҳам, тегишли давлат ёки минтақавий сиёсат олиб бориш орқали ҳам анча илгари шакллана бошлади.
Шундай қилиб, тадқиқотчилар кластерларни ўзига хос иқтисодий ҳодиса сифатида ҳам, ташқи таъсир кўрсатиш чоралари натижаси сифатида ҳам (масалан, давлат томонидан рағбатлар) ўргандилар ва ўрганмоқдалар. Агар шу сингари таркибий тузилмалар ташқи ташаббус билан яратилса, қарорни ўтказишга тайёр бизнесни афзал кўришларини ҳисобга олиб, давлат ва хусусий одатда уларнинг устуворликлари, мақсади ва вазифалари тузиш ташаббускорларининг ўзлари томонидан берилади. Бозор бирлаштирувчи кучлари таъсири натижасида пайдо бўлган кластерлар табиий шакллантирилган ҳисобланади. Мазкур вазиятда давлат одатда уларни ривожлантиришнинг юмшоқ тартибга солувчилик вазифасини бажаради.
Европа ва АҚШда табиий йўл билан вужудга келган кластерлар энг муваффақиятли кластерлар ҳисобланади. Қўшма Штатларда федерал даражада кластер сиёсатининг вужудга келишини таҳлилчилар кўпроқ Америка ҳукуматининг 2008-2009 йиллардаги жаҳон иқтисодий инқирозига муносабати билан боғламоқдалар. АҚШдан фарқ қилиб Европа мамлакатларида мазкур сиёсатга аввалроқ етарли даражада катта эътибор қаратдилар. 1980-йиллардан бошлаб, инновацион тараққиёт стратегияси фаол ишлаб чиқилиб, улар янги кластерларни тузишни рағбатлантириш чоратадбирларини ўз ичига олди. Ўтган йиллар давомида мазкур соҳада катта миқдордаги муваффақиятли амалиёт тўпланди, бундай тузилмалар самарадорлиги эса иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш воситаси сифатида амалий эътирофини топди. Бу эса муваффақиятли кластерлаштиришга олиб келадиган омилларни таснифлаш ва ўз иштирокчиларига берадиган устунликларни баҳолаш имконини берди.
Бундай устунликлар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин:
- турли ресурслардан фойдаланиш имконияти;
- алоқалар (шу жумладан, горизонтал) қулайлиги;
- тадқиқотлар ва ишланмалар аутсорсингининг турли-туман шакллари;
- тадбиркорлик маданияти даражаси сифатида ўзаро ишончнинг ошиши,
- янги маҳсулотлар, хизматлар ва технологияларни яратиш занжири ва тармоғи.
Ташқи ташаббус билан ҳосил қилинадиган муваффақиятли кластерларни шакллантириш учун зарур бўлган омиллар орасида қуйидагиларни қайд этиш жоиз:
- муайян кластерни ривожлантиришдан маҳаллий ҳокимиятнинг манфаатдорлиги,
- ташкил қилиш замонавий технологияларнинг мавжудлиги;
- маҳаллий фирмалар билан ишлаши мумкин бўлган илмий лабораториялар ёки университетлар:
- кичик ва ўрта корхоналар ҳамда илмий муассасалар ўртасида ахборот айирбошлаш;
- маҳаллий муҳитда тадбиркорлик, бизнеснинг иштироки;
- малакали кадрлар ва бандлик соҳалари ҳаракатчанлиги туфайли улар ўртасидаги кучли алоқалар билан таъминланганлик;
- молиявий ресурслар, шу жумладан, венчур инвестицияларнинг турлитуманлиги;
- минтақавий етакчи компанияларнинг мавжудлиги;
- фирмалараро кооперациянинг ривожланганлиги;
- маҳаллий ҳокимият таркибий-саноат сиёсатининг пухталиги;
- ижтимоий-иқтисодий ривожланиш анъаналари ва тарихий шароитлари. Австралия олими Марк Викхем тадқиқотларига кўра, давлат тадбиркорлик, географик ва тарихий жиҳатларини ҳисобга олиб, кластер эҳтиёжларига ўз вақтида мослашган, кластерлаштириш асосий омилларининг ролини кучайтиришга лаёқатли бўлган, унинг ҳаётий цикли турли босқичларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган; зарурий инфратузилмани тақдим қилиб, бунда бизнес йўналишларини кузатиш эмас, балки тадбиркорлик тузилмалари эҳтиёжларини олдиндан кўрган, етакчифирмалар, кластер негизини қўллаб-қувватлашга урғу берган ҳолларда кластерлар шаклланишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг муваффақияти таъминланади. Бунда давлат таъминот хавфсизлигини таъминлаши, етакчи атрофида янги етказиб берувчилар ва харидорларнинг пайдо бўлишига ҳамда янги етакчи-фирмаларнинг ҳосил бўлишига кўмаклашиши зарур. Қўллаб-қувватлашдан асосий мақсад инновацион тараққиёт деб эълон қилинган ҳамда шу сабабли олий ўқув юртлари ва илмий муассасаларни уларга фаол жалб қилиш рағбатлантирилиши керак.
Шундай қилиб, мазкур тузилмаларга мурожаат қилиш зарурати илмийинновацион кластерлар ва технопарклар самарадорлигини ошириши лозим. Kластерлар ва технологик платформаларни ривожлантиришнинг хорижий тажрибасини умумлаштириб ва миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда келажакда мазкур тармоқ воситалари самарадорлигини қўллаб-қувватлаш йўналишларини белгилаш мумкин. Кластерлар учун илмий тадқиқотлар ва ишланмаларнинг истиқболли йўналишларини белгилайдиган ўзига хос “экспертлар жамоаси сифатида технопаркларнинг киритилиши самаралидир.
Илмий-технологик зоналар технологик парклар, технополислар, илмий парклар, технологик марказлар, ишбилармонлик марказлари деб аталади. Бу ҳудудларнинг ажралиб турадиган томони шундаки, мазкур ҳудудда илмий ва технологик ишлаб чиқариш фаолияти йирик илмий-тадқиқот марказлари ва университетлар атрофида жойлашган, илмий сиғимкорлиги юқори бўлган, илм кўп талаб қиладиган фирмалар шаклида бирлашади. Бундай ҳудудларни ташкил қилишдан мақсад саноатга материаллар, юқори малакали меҳнат ресурслари, янги замонавий технологияларни етказиб беришни мувофиқлаштириш ҳисобланади. Илмий-технологик зоналар уч тоифага бўлинади:
1. Инновацион марказ — бу иқтисодий таркиби унча катта бўлмаган ҳудуд доирасида кичик, янги ташкил этилган компаниялар учун мўлжалланган
2. Илмий парклар – бу етарлича катта ҳудуд бўлиб, унда турли ўлчам ва ривожланиш босқичидаги илмий сиғимкорлиги юқори, илм кўп талаб қиладиган фирмалар жойлашган бўлади. Улар унчалик катта бўлмаган ишлаб чиқаришни маҳаллий илмий-тадқиқот марказларининг илмий-технологик изланишлари асосида йўлга қўйиш имконини беради.
3. Тадқиқот парки – бу таркиб доирасида илмий-техник янгиликлар техник тимсол босқичигача ишлаб чиқилади. Бундай паркларда саноат компаниялари, илмий-тадқиқот ва конструкторлик тажриба идоралари бирлашади.
Илмий –технологик зоналарнинг самарадорлигини белгиловчи мезон – бу янги технология, юқори малакали мутахассислар ва тадбиркорларни бир жойга тўплаш, уларни ўқув-тадқиқот ва тижорат ташкилотлари тармоқлари орқали қўллаб-қувватловчи маҳаллий муҳитнинг яратилишидир.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish