Bog'liq Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жа он
III БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИНИ ИННОВАЦИОНИНВЕСТИЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЙЎНАЛИШЛАРИ 3.1. Инновацион-инвестицион ривожланишни молиялаштириш механизмини такомиллаштириш Илмий-техник ривожланишни молиялаштириш тизими жуда мураккаб ва мунтазам ривожланиб борадиган механизмни ўзида мужассамлаштиради. Янги ишланмалардан фойда потенциал равишда юқори бўлиши мумкин, бироқ амалда доимо бошланғич босқичда катта инвестициялар талаб қилинади, улардан кўзланган фойда эса анча вақт ўтиб олинади.
Ҳозирги вақтда инновацион корхона томонидан ташкил қилинадиган итткини молиялаштиришнинг махсус бюджетдан ташқари фондлари маблағлари; минтақавий бошқарув органлари корхоналарнинг ўзлик маблағлари (саноат инвестициялари фойда ва ишлаб чиқариш харажатлари таркибида); ҳар хил турдаги тижорат тузилмалари (инвестицион компаниялар, тижорат банклари, суғурта жамиятлари, молия-саноат гуруҳлари ва ҳ.к.) молиявий ресурслари, ҳукумат томонидан махсус ваколатли инвестиция банкларининг кредит ресурслари, саноат ва тижорат фирмалари ва компанияларининг хорижий инвестициялари, миллий ва хорижий илмий фондларнинг маблағлари, жисмоний шахсларнинг хусусий жамғармалари, республика ва маҳаллий даражада ажратиладиган бюджет маблағлари инновацион фаолиятни молиялаштириш учун фойдаланилаётган маблағларнинг асосий манбалари сифатида чиқади.
Инновацион молиялаштириш ва рағбатлантиришнинг жаҳон амалиётида давлат ва тадбиркорлик фаолият соҳаларини аниқ тақсимлаш вужудга келди. Айни вақтда Узбекистонда инновацион молиявий механизм охирги пайтларгача долзарб эмаслиги туфайли амалда мавжуд бўлмади. Ҳозирги вақтда давлат устуворликларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ равишда инновацияларнинг иқтисодий ўсишдаги, республика иқтисодиётининг рақобатбардошлиги ва ижтимоий мувозанатни қўллаб қувватлашдаги ўсиб бораётган ролини ҳисобга оладиган концепцияга асосланган иқтисодий сиёсатга босқичма-босқич ўтиш янги тенденцияси шакллантирилмоқда. Замонавий шароитларга жавоб берадиган шериклик шаклига эга бўлган тармоқ бошқаруви орқали давлат инновацион сиёсатини амалга оширишга эришилади. Муаммоларнинг амал қилиши ва таҳлили, муҳим қарорларни тезкор қабул қилиш, стратегик режалаштириш, йирик лойиҳа ва пудратларни мақсадли қўллаб-қувватлаш ҳамда инновацион цикл иштирокчиларини мувофиқлаштириш унинг вазифаларига киради.
Хусусан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш, илмий ҳамда инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот институтлари ҳузурида ихтисослаштирилган илмий-экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ҳамда технопаркларни ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилган.
Шу билан бирга, республика вилоятларида бўлиб ўтаётган халқ билан бевосита мулоқот пайтида мамлакатимиз Президенти томонидан барча ҳудудда илм-фан салоҳиятини тиклаш, ҳудудларнинг комплекс ривожланишини таъминлашда мавжуд интеллектуал салоҳиятдан самарали фойдаланиш, ёшларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилмоқда. Ушбу вазифаларни амалга оширишда илмий изланишларни ижтимоий-иқтисодий соҳаларнинг реал муаммоларига йўналтириш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги узвий интеграцияни таъминлаш, ўз навбатида ишлаб чиқариш корхоналари томонидан олимларнинг илмий-технологик ишланмаларини амалиётга жорий қилиш самарадорлигини ошириш механизмларини яратиш масалалари ўта муҳим аҳамият касб этади.
Иқтисодиётнинг инновацион ривожланишида академик фаннинг аҳамиятини янада ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2789-сон қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан кенг кўламли миқёсда аниқ мақсадли ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистонда давлат илмий-техника дастурларининг ижрочи ташкилотлари ҳисобланган 93 та илмий-таълим, 73 та олий таълим, 63 та конструкторлик, жами 230 га яқин илмий-таълим муассасаси мавжуд. Уларда 11 мингдан ортиқ фан докторлари, илмий ва бошқа ходимлар фан тараққиёти йўлида хизмат қилмоқда. 2018 йилда давлат илмий-техника дастурлари доирасида 400 дан зиёд фундаментал, мингга яқин амалий, 370 та инновацион илмий-тадқиқот лойиҳаси бажарилмоқда. Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимида 1 минг 400 дан ортиқ докторантлар илмий иш билан машғул. 2017 йилда Фанлар академиясининг илмий ҳажмдор маҳсулотлар экспорти ҳажми 3 млн. 200 мингдан кўпроқ АҚШ долл. ини ташкил этди.
Мамлакатимизда ишлаб чиқаришнинг инновацион характерини ошириш, ахборот ва инновацион инфратузилмаларни яхшилаш, янги илм талаб корхоналарни яратиш, янги юқори технологияларни жорий этиш ишлари анча фаоллашмоқда. Қўйилган мақсадга эришишнинг йўналишларидан бири давлат ва иқтисодиёт тадбиркорлик соҳасининг кучларини интеграциялаш, фан ва технологиялар соҳасига нодавлат республика ва хорижий капиталини жалб қилишнинг замонавий инвестицион-молиявий механизмларини жорий қилишни жадаллаштириш ҳисобланади. Бунинг учун қуйидагилар талаб этилади:
- фан ва технологиялар соҳасини ривожлантиришга йўналтириладиган давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа инвестиция ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
- фан ва технологиялар соҳасига бюджетдан ташқари маблағлар ва бошқа инвестицион ресурсларни жалб қилиш ҳамда илмий-техник ишлар натижаларини миллий ишлаб чиқариш томонидан талаб қилинганлигини ошириш мақсадида меъёрий-ҳуқуқий асосини такомиллаштиришни таъминлаш;
- илмий ҳажмдор ишлаб чиқаришларни технологик қайта жиҳозлаш ва устувор йўналишлар бўйича тадқиқотларни амалга ошираётган фан-техника соҳаси ташкилотларининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқаришни таъминлаш;
- давлат аҳамиятига молик муҳим инновацион лойиҳаларни амалга ошириш.
Охирги йилларда корхоналарнинг ўзлик маблағларига босимнинг ошиб бориши шароитида инновацион молиялаштириш таркибида бюджет маблағлари улушининг камайиш тенденцияси вужудга келди. Республика инновация соҳасига ташқи манбалар салмоғининг ўсиши ҳам ижобий йўналиш саналади. Шундай қилиб, илмий-техникавий салоҳиятни тўғридантўғри бюджет молиялаши мамлакатда етарли миқдорда йирик бюджетдан ташқари фондларни ташкил қилиш ва янги инвестиция манбаларини жалб қилиш билан боғлиқ равишда ўзининг биринчи даражали аҳамиятини йўқотмоқда.
Тармоқ бошқаруви олдида молиявий хусусиятга эга бўлган қуйидаги қўшимча вазифалар вужудга келди, улар қаторига қуйидаги имтиёз турларини киритиш мумкин:
1) тадқиқотчилик ва инвестицион солиқ кредити тақдим қилиш, яъни инновацион мақсадларга сарфланган харажатлардан фойда солиғи тўловларини кечиктириш;
2) инновацион харажатлар ўсимига солиқларни камайтириш;
3) бир неча йиллар давомида инновацион лойиҳаларни амалга оширишдан олинган фойдага “солиқ таътиллари” бериш;
4) инновацион ташкилотлар акциялари бўйича олинган юридик ва жисмоний шахслар дивидендларини имтиёзли солиққа тортиш;
5) буюртма берилган ва биргаликдаги ИТТКИ га йўналтирилган фойдага солиқ ставкасини пасайтириш;
6) имтиёзлар берилишининг бажарилаётган лойиҳалар устуворлигини ҳисобга олиш билан алоқадорлигини таъминлаш;
7) интеллектуал мулк таркибига кирадиган патентлар, лицензиялар, ноу-хау ва бошқа номоддий активлардан фойдаланиш натижасида олинган фойдани имтиёзли солиққа тортиш;
8) олий ўқув юртлари, Ити ва бошқа инновацион ташкилотлар солиққа тортилаётган фойдасини берилаётган ускуналар, дастгоҳ ва асбоблар қиймати суммасига камайтириш;
9) фаолияти инновацияларни молиялаштириш билан боғлиқ бўлган хайрия фондларига бадалларни солиққа тортиладиган фойдадан чегириб ташлаш:
10) инновацион ташкилот фойдасининг бир қисми инновацион мақсадларда ишлатилган вазиятда босқичма-босқич имтиёзли солиққа тортиш орқали махсус ҳисобда ҳисобга олиш.
Инновацияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мазкур усулларининг афзаллиги шундаки, тўғридан-тўғри молиялаштиришга қараганда, анча кам харажатлар сарфланганда, инновацион субъектлар кенг доираси улар томонидан қамраб олиниши мумкин бўлади. Бюджет маблағлари етишмаётган мамлакатда ИТТКИ ни билвосита қўллаб-қувватлаш усуллари давлат инновацион сиёсатининг асосий усули бўлиб қолиши керак.10. Инновацион фаолият молиявий бошқариш тизими асосий мақсадларига эришиш учун унинг амал қилиши жараёнида ўзаро боғлиқ вазифаларнинг маълум кетма-кетлиги ҳал қилиниб, уларни тўлароқ ўрганиш лозим (3.1.1илова).
Саноат тармоғини ривожлантиришнинг стратегик ва тактик мақсадларидан келиб чиқиб, тегишли ривожланиш стратегиясини танлаш лозим бўлиб, бу кўп жиҳатдан кечаётган инновация жараёнларининг ўзига хослигини ва бошқарув тизимининг мажмуавийлигини белгилайди. Асосий инвестициялаш объектлари саноат тармоғининг янги инновацион қарорлар қабул қилиш ва бозорда етакчилик мавқеини эгаллашга ҳаракат қилиши, асосан, инновациялардан нусха кўчириш (уларни сотиб олиш ва кейинги жорий қилиш) ёки стандарт маҳсулотни оммавий ишлаб чиқариш билан шуғулланишига боғлиқдир.
Инновацион фаолият молиявий бошқариш тизими доирасида бу объектлар технологик капитал, инсон капитали ва бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғланмаган номоддий активлар ҳисобланади. Саноат тармоғини ривожлантиришнинг танлаб олинган стратегияси молиялаштиришни бошқариш асосий объектлари рўйхатини аниқлаш имкониятини ҳам беради. Технологик ва молиявий аудитни олиб бориш асосий мулкий (ишлаб чиқариш) ва молиявий воситалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳисобига саноат тармоғининг кейинги инновацион тараққиёти имкониятларини аниқлашга ёрдам беради.
Молиявий таҳлил доирасида саноат тармоғи фаолиятини молиялаштириш асосий манбаларини аниқлаш ва таснифлаш мақсадида ҳамда саноат тармоғи молиявий барқарорлигини ошириш қўшимча имкониятларини аниқлаш ва мазкур манбалардан фойдаланиш самарадорлигини аниқлаш учун молиялаштиришнинг мавжуд тизимини баҳолаш амалга оширилади.
Инновацион лойиҳанинг шакллантирилган йиллик портфели остида ҳамда умуман, инновацион ривожланиш лойиҳасини амалга ошириш учун барча лойиҳалар узлуксизлигини таъминлаш ва зарурий ресурслар етишмовчилиги туфайли тўхтаб қолишларга йўл қўймаслик мақсадида молиявий режалаштириш олиб борилади. Инновацион лойиҳанинг молиявий таъминотини бошқариш стратегик тактик ёки тезкор даражаларда амалга оширилиши мумкин. Бошқарувнинг ҳар бир даражасида мақсадли, баҳолаш ва бошқарувчи кўрсаткичлар ажратилиши мумкин. Аниқланаётган кўрсаткичлар бошқарилувчи объект ёки жараён ҳолатининг сифат мезонлари ролида чиқади. Инновацион фаолиятни молиялаштиришни бошқаришда мазкур концептуал моделнинг қўлланилиши инновацион фаолиятни молиялаштириш манбаларининг рационал таркибини шакллантириш ҳисобига жалб қилинаётган қарз капитали хизматига харажатларни камайтириш, инновация жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш, инновацион ишланмалар самарадорлигини ошириш имконини беради. Буларнинг ҳаммаси саноат корхоналари узоқ муддатли рақобат устунликларини яратиш ва стратегик қийматини оширишга ёрдам беради.
Инновацион тадбиркорлик ёки венчур капитал либерал инновацион механизм асосини ташкил этиб, унинг амал қилишига хос хусусият ошган хатар ҳисобланади. Шу билан боғлиқ равишда, жаҳон амалиётида инновация жараёни иштирокчиларига давлат томонидан шарт-шароитлар – қулай инвестиция муҳити ва иқлими яратилмоқда. Одатда венчур капиталлар иқтисодиётга умумий инвестицияларнинг унча катта бўлмаган қисмини (ЕИ бўйича ўртача ЯИМ нинг 2%и ҳамда АҚШ ва Японияда 2,8-2,9% и) ташкил этгани ҳолда, унинг ривожланиш динамикасини айнан улар белгиламоқда. Ўз навбатида, юқори технологик рента Инвестор учун хатар ошиши билан боғлиқ бундай қўйилмалар фойдасига далил бўлиб ҳисобланади.
Жаҳон амалиётида янги тузилган инвестиция компаниялари билан турли даражада ўзаро таъсирлашадиган инвестиция фондлари мавжуд: тўғридан-тўғри инвестициялаш фондлари (PE-фондлар), венчур инвестициялаш фондлари (vс-фондлар). Агар PE-фондлар уларнинг ҳаётий цикли босқичидан қатъий назар, компанияларга инвестиция киритса ва венчур инвестициялаш улар учун фаолият йўналишларидан бири ҳисобланса, ус-фондлар янгитдан ташкил қилинган компаниялар ёки бутун ривожланишининг бошланғич фазаларида турган компанияларга инвестиция киритишга ихтисослашади.
Б озор иқтисодиётига ўтиш даврида қаттиқ рақобат ва корхоналарнинг таназзулга учраши, банкрот бўлиши янги технологиялар, маҳсулотлар, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш усулларини жорий қилиш, инновацияларни ўзлаштиришнинг самарали шаклларини қўллашга мажбур қилади (3.1.1-расм).
Мазкур ёндашувда корхона буюртма бўйича инновацион маҳсулот ишлаб чиқаради, шу орқали ишлаб чиқиш ва тажрибада синаб кўриш хатарларини камайтирган ҳолда инвестор ғоя ҳақида ишончли маълумотни, инноватор эса даромадларнинг бир қисми кўринишида зарурий маблағларни олади. Шу тариқа венчур капитали иқтисодий тушунча сифатида инновацияларни амалга оширишдан олинган даромадларни ўзаро фойдали тақсимлаш, инвестицияларни кафолатлаш ва хатарларнинг олдини олиш, инновацион корхонани ташкил қилиш ва ривожлантиришга маблағларни узоқ муддатли инвестициялаш, инновацияларга интеллектуал мулкни тан олиш ва баҳолаш жараёнида инвесторлар ва инноваторларнинг зиддиятли манфаатларини келиштириш ва амалга ошириш бўйича муносабатларни ифодалайди. Ўзининг иқтисодий хусусиятига кўра, венчур молиялаш - таъсисчиликнинг замонавий тури, яъни дастлабки қўйилмаларни (устав капиталига таъсисчилик бадали) тез кўпайтириш мақсадида истиқболли фирмалар, компанияларни ташкил қилиш ва ривожлантириш ҳамда бозор қиймати бўйича уни кейинчалик рўёбга чиқариш жараёнидир.
Венчур капиталини инвестициялаш куйидаги асосий хусусиятларга эга:
-узоқ муддатли ҳисобланади – 3 йилдан 7 йилгача;
- инвестициялаш объектлари - венчур капитал эгаси ёки бизнесжараёнлар реинжиниринги фикри бўйича инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳисобига ўзининг бозор қийматидан тез ошира оладиган компаниялар:
- инвестор бошқарувчи компания воситасида венчур капитал эгаларининг экспертизаси, тажрибаси ва боғланишларига таянадиган қўллабқувватлаш ва маслаҳатлар бериш мақсадида бошқарувчи инвестиция компаниялари командаси билан ҳамкорлик қилиш орқали инвестициялар устидан назоратни амалга оширади;
- капитал қўйилмалардан олинган даромадлар кўп даражада инвестициялаш даври охирида капитал қиймати ўсими шаклига эга бўлади.
Венчур инвестициялаш жараёни қуйидаги расмда тасвирланган (3.1.2илова).
Венчур фонди - ўз ҳисобида пул маблағларини айлантирадиган ташкилот бўлиб, улар инновацияларни жорий этишдан фойда олишда қатнашиш ёки патентланган ноу-хауни олиш ҳуқуқига эга бўлиш шарти билан истиқболли ишланмаларга қўйилади. Венчур фондини венчур капитали эгаси бошқаради. Унинг ўзи инновацион компаниялар акцияларига хусусий маблағларини қўймайди. Венчур капитал эгаси – венчур фондига маблағ қўйган инвесторлар жамоаси ва инновацион компаниялар ўртасида воситачи бўлиб, унинг акциясига венчур фонди эгалик қилади. Фонд томонидан олинган фойда инвесторларга тегишли, венчур капитал эгаси эса бу фойданинг фақат бир қисмини олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Дивестициялаш - корхоналарни қайта ташкил қилишнинг иккинчи шакли ҳисобланади. Корхона стратегиясини ўзгартириш дивестициялаш асосий рағбатларидан биридир. Стратегик режаларни ўзгартириш дивестициялашнинг асоси ҳисобланади. Дивестициялаш қўшилиб кетиш ва қоплаш билан бирга боради. Алоҳида активлар ёки бизнес-бирликларнинг етарли бўлмаган рентабеллиги муаммосини уни қайта ташкил қилиш ёки сотиш воситасида ҳал қилиш қўйилган капитал рентабеллигининг ошишига ёрдам беради, шу орқали корхонанинг молиявий ҳолатига таъсир кўрсатади.
Охирги йилларда краудфандинг каби молиялаш усуллари фаол оммалашиб бормоқда. У ҳар хил турдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг кўламли молиявий ресурсларни жалб қилиш механизмини ўзида мужассамлаштиради. Одатда мазкур механизм компаниялар ўзларининг стартаплари ҳақида маълумотларни жойлаштирадиган интернетмайдончаларда амалга оширилади. Инвестор сифатида чиқадиган хусусий шахслар лойиҳалар билан танишиб, инвестицион қарорлар қабул қиладилар. Краудфандинг молия бозори тузилмаларининг иштирокисиз зарурий пул маблағларини жалб қилиш имконини беради, бу мазкур тартибларни бирмунча соддалаштиради. Ҳозирги вақтда краудфандингнинг уч модели мавжуд. маблағ инъом қилиш ёки хайрия, Кикстартер модели ва Краудинвестинг модели.
1. Маблағ инъом қилиш ёки хайрия инвесторларга мукофотнинг мавжудмаслигини кўзда тутади ва инвесторларнинг моддий манфаатларсиз ёрдам бериш тамойили асосида амалга оширилади. Одатда мазкур турдан ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларда фойдаланилади.
2. Кикстартер модели инвесторга номолиявий мукофотлашни кўзда тутиб, инвестициялар ўрнига киритиладиган маблағлар таркиби товар ёки хизматларни мужассамлаштиради, улар инвесторларнинг маблағлари ҳисобига яратилади, лойиҳа инвесторлари иштироки ҳақида эслатади ва номоддий мукофотлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланади.
3. Краудфандинг молиявий мукофотлаш мавжудлигини кўзда тутиб, уни инвестор стартапга ўз молиявий ёрдамини айирбошлашдан олади. Краудинвестинг краудфандингнинг тарқалган модели ҳисобланади ва уч шаклда амалга оширилиши мумкин. роялти, халқ кредитлаши ва акционерлик краудфандинги.
Роялти моделида номолиявий мукофотлашдаги каби инвестор даромадлар ёки фойдадан улушини олади. Модел оммавий ҳисобланиб, унда молиявий мотивлаштиришдаги каби лойиҳани амалга оширишда инвесторнинг бевосита иштироки ҳисобига максимал самарадорликка эришиш имкони яратилади.
Халқ кредитлаши банк кредитига ўхшаш тартиботни кўзда тутади: қарздор тўловлилик, муддатлилик ва қайтаришлилик шарти билан шахслар гуруҳидан зарурий сумани олади, яъни аниқ муддатларда маълум суммани фоизлар билан қайтариш мажбуриятини олади. Бироқ мазкур молиялаш тури қарздор учун қулай шартларда амалга оширилади: кам ссуда фоизи, узоқ муддат ва кредитни қоплашнинг қулай графиги.
Акционерлик краудфандинги - краудинвестингни яна бир шакли бўлиб, унда инвестор мулкда улуш, корхона акцияларини ҳамда дивидендлар ва мулкдорлар йиғилишида қарор қабул қилишда овоз бериш имкониятини мукофот сифатида олади. Мазкур шакл зиддиятли ҳисобланади ва мамлакатда амал қилиб турган қонунчиликка мос эмаслиги сабабли кўп давлатларда тақиқланган. Акционерлик краудинвестинг қонунчиликда белгиланган тартибда акционерлик жамияти сифатида стартапни рўйхатдан ўтказишни кўзда тутади.
Краудфандинг чекланмаган доирада инвестицияларни жалб қилиш билан боғлиқ экан, краудфандинг субъектларига талабларни қонунан белгилаб қўйиш зарур. Бундай талабларни ўрнатишни ҳукумат органлари меъёрий ҳужжатлари даражасида амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлиб, қуйидаги талабларни ўрнатиш зарур бўлади:
1) краудплатформаларга нисбатан (очиқлик, хатарларни баҳолаш тизимига, раҳбарлар малакасига, ускуналарга дастурий-техник талаблар ва ҳ.к.);
2) инвесторларга нисбатан (малакали ва малакасиз инвесторларни чегаралаш, инвестициялар чекланган ҳажмларини белгилаш ва ҳ.к.);
3) краудфандинг доирасида инвестициялар жалб қиладиган шахсларга нисбатан (ахборот ёритиш, инвестицияларнинг чекланган ҳажмлари ва ҳ.к.).
Краудфандингнинг асосий иштирокчиларига талаблар ўрнатишда краудфандинг доирасида инвестицияларни жалб қилиш ҳажмларига чекловлар ўрнатиш бундай иштирокчилар ҳимоясини таъминлаш механизмларидан бири ҳисобланади. Бундай чекловларни инвесторларга нисбатан ҳам (айниқса, бу жисмоний шахсларнинг шахсий ҳуқуқларини ҳимоялаш учун муҳим), молияни жалб қиладиган шахсларга нисбатан ҳам белгилаш мақсадга мувофиқ. Бироқ бундай чегаралаш краудфандинг бозорини ривожлантиришни анча чеклаши, сустлаштириши мумкин. Шу сабабли ривожланиш чекловлари ва имкониятлари ўртасида мувозанатни сақлаш мақсадга мувофиқ.
Рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини молиялаштириш механизми сифатида краудфандингни ривожлантириш учун бундан ташқари, лойиҳаларни молиялаштиришнинг анъанавий шаклларинигина (заёмлар бериш, акция, облигациялар ва компания капиталида улушга эга бўлиш) эмас, рақамли иқтисодиётга хос бўлган, тақсимланган реестр технологиясини қўллашга асосланган замонавий шаклларини ҳам кўзда тутиш муҳим.
Краудфандинг муносабатларининг ҳозирги ривожланиш босқичига хос бўлган, тақсимланган маълумотлар базасида инвесторлар номига ёзиладиган маълум мулкий ҳуқуқларни белгилайдиган, инвестиция лойиҳаси токенларига эга бўлиш янги шаклидан фойдаланиш таклиф қилинмоқда. Краудфандинг доирасида молиялаштиришнинг янги шакллари краудплатформалар синиши ҳолатида ҳам токенлар томонидан кўзда тутилган ҳуқуқларни бажариш имкониятини таъминлаган ҳолда мавжуд номарказлашган платформалар билан боғланишлари зарурдир. Краудфандингни тартибга солиш халқаро тажрибасини ҳисобга олиб, краудплатформадан фойдаланиш орқали жойлаштириладиган эмиссион қимматли қоғозларга инвестициялаш имкониятини кўзда тутиш ҳамда краудплатформаларга қимматли қоғозлар бозорининг моҳир иштирокчисига айланиш имкониятини бериш мақсадга мувофиқ. Бу краудплатформалар негизида эмиссия механизмларини соддалаштириш ҳамда қимматли қоғозлар моҳир иштирокчилари секторини ривожлантиришга ёрдам беради.
Шундай қилиб, ҳозирги вақтда краудфандингни ривожлантириш – республикада рақамли иқтисодиётни шакллантиришнинг зарурий шартларидан биридир. Ўз афзалликлари туфайли рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини молиялаштириш учун катта ҳажмдаги молиявий ресурсларни жалб қилиш имкониятини беради. Бунда краудфандингни ривожлантириш учун зарурий қонунчилик институционал шароитларини таъминлайдиган давлат бошқарувчилик ролини ўйнайди. Краудфандингни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий вазифаси – бу соҳани ривожлантириш ва улар устидан назорат ўрнатиш ўртасида мувозанатни таъминлайдиган тартибга солиш шаклини ўрнатиш йўли билан давлатнинг энг кам аралашувидан иборатдир.
Стартаплар ҳам банк кредитлашидан фойдаланишлари мумкин, бироқ хатар даражаси юқорилиги туфайли стартапларга банк кердитини олиш муаммолидир. Шу сабабли бундай лойиҳаларни амалга оширишда лизинг операциялари кўпроқ тарқалган бўлиб, лизинг предмети мулкчилик ҳуқуқида лизинг берувчига тегишли бўлиш ҳисобига хатарни камайтириш имконини беради ва одатда ҳар хил турдаги суғурта ҳолатларидан ҳимояланган бўлади. Экспертларнинг фикрича, жаҳон амалиётида банк кредитидан камдан-кам ҳолларда фойдаланилади?
Агар стартап ўз лойиҳасини амалга ошириш учун етарли маблағга эга, аммо ривожланиш ёки бозордаги таъсирини кенгайтириш учун катта ҳажмдаги молиявий ресурслар талаб қилинаётган бўлса, у ҳолда бевосита бозорга чиққандан кейин компания қўшимча маблағларни жалб қилиш учун акционерлаштириш дастагидан фойдаланиши мумкин. Акционерлаштириш – бу қимматли қоғозлар бозорида ўз акцияларини сотиш йўли билан чекланмаган кишилар доирасидан маблағларни жалб қилиш жараёнидир. Акционерлаштиришдан кўп ҳолларда лойиҳани амалга оширишнинг кечки босқичларида фойдаланилади. Стартап босқичида компания кўп миқдорда молиявий ресурсларни жалб қилиш учун етарли капиталга эга бўлади ва мазкур воситани қўллаш рационал бўлмайди. Чунки таққосланадиган қайтимни кўзда тутмайдиган учинчи шахслар фойдасига мулкни қайта тақсимлашга олиб келади.
Шундай қилиб, ҳозирги дунёда стартапларни молиялаштиришнинг кўплаб кўринишлари мавжуд. Моделлар тузилган компания амал қилиш шароитларидан келиб чиқиб, турлича самарадорлик даражасига эга: бозор муҳити, иқтисодий ва сиёсий вазият, компания фаолият кўрсатаётган тармоқ ва б. Компания эгалари бу шароитларни пухта ўрганиб, аниқлаган ҳолда моделлардан бирини танлаб олишлари керак.
Инновацион лойиҳаларни ривожлантиришга йўналтирилган инвестициялар бозори янги молиялаш моделларини жорий этишга тортилади. Агар лойиҳа стартап кўринишида амалга оширилса, у ҳолда бошланғич босқичда у одатда хатарли бўлади, бу эса унинг умуман, амалга оширилиши муваффақиятига салбий таъсир кўрсатади. Агар лойиҳа мавжуд корхона доирасида амалга оширилса, у муваффақиятсизликка учраган вазиятда, биринчидан, корхонанинг ўзи зарар кўради, иккинчидан, мазкур ҳолат туфайли кўплаб истиқболли лойиҳалар юқори хатарлилиги оқибатида амалга оширилмай қолади.
Т аклиф қилинаётган модел технологик спин-офф корхоналар шаклида инновацион лойиҳаларни молиялаштиришни кўзда тутади. Спин-офф корхона, деганда қандайдир инновацион лойиҳани амалга ошириш мақсадида инвестор-компаниянинг моддий ва номоддий ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган амалдаги бош корхона негизида тузилган ташкилот тушунилади. Спин-офф компания бош компания томонидан ягона мақсад – илмий-тадқиқот фаолияти объектини бозорга жорий этиш мақсадида ишланмалар ёки технологияларга асосланади. Бунда лойиҳалар корхонанинг асосий фаолияти билан тўқнашиши ҳамда қайсидир бошқа соҳага кириши мумкин. Молиялаш бундай моделини амалга ошириш қуйидаги босқичларни кўзда тутади (3.1.2-расм):
Амалда бундай модел қуйидагича намоён бўлади: корхона уни қизиқтирувчи инновацион лойиҳаларни танлаб олади, лойиҳаларни амалга ошириш учун компаниянинг ходимлари сифатида ҳам, четдан келган шахслар сифатида ҳам ходимлар жалб қилади. Кейинроқ инвестор-корхона спин-офф корхонага лойиҳани амалга ошириш учун зарурий ресурсларни тақдим қилади ва муддатини ўрнатади. Шундан сўнг эришилган натижалар ва келажакда режалаштирилган ҳаракатлар ва истиқболлар, маблағлар сарфланиши ҳақида тўлиқ ҳисобот тақдим қилиниши зарур. Бу ҳисобот натижасида лойиҳани давом эттириш ёки ёпиш, тугатиш ҳақида қарор қабул қилинади. Инвестор-корхона спин-офф корхонани хусусий ресурслар ҳисобига нафақат молиялаштиради, балки мазкур вазиятда инновацион лойиҳани амалга оширишда хатарларни ажратган ҳолда, бир томондан, молиялаштиришга қарз манбаларини жалб қилишда топширувчи сифатида, бошқа томондан, молиялаш қарз манбаларини инновацион корхона учун қулайлаштирган ҳолда чиқиши мумкин.
Инвестор-корхона учун бундай модел қуйидаги афзалликларга эга:
1. Бир қанча инновацион лойиҳаларни бир вақтда амалга ошириш йўли билан фаолиятни диверсификациялаш имконияти;
2. Инновацион тенденциялар ва инновацион жараёнларнинг ташкилот учун қабул қилинувчанлигини ошириш;
3. Лойиҳани амалга ошириш устидан назорат қилиш имконияти - бу лойиҳани амалга оширишда хатарларни пасайтиради ва шу билан бир вақтда инвесторнинг ишончини оширади:
4. Инновация лойиҳасига маблағларни босқичма-босқич қўйиш;
5. Умуман, компания қийматини ошириш;
6. Инновацион лойиҳани амалга ошириш хатарини бўлишиб олиш имконияти.
Спин-офф корхона учун молиялаштириш мазкур моделининг афзаллиги қуйидагилардан иборат:
1. Инвестор-корхона (масалан, бошланғич босқичларда бухгалтерия, юридик бўлим, кадрлар бўлими, маъмурий бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш мумкин) мавжуд ресурсларидан фойдаланиш;
2. Мавжуд бошқарув тажрибаси ва шахсий алоқалардан (инвесторкорхона билан маслаҳатчи ёки раҳбариятни тайинлашда фойдаланиш имконияти:
3. Инновацион маҳсулот ёки хизматни сотиш учун маркетинг бўлими иши ва аниқланадиган брендидан фойдаланиш;
4. Классик манбаларга қараганда соддалаштирилган маблағ олиш чизмаси:
5. Мавжуд айланаётган ресурслар ҳисобига лойиҳани тез амалга ошириш.
Инновацион лойиҳани таклиф қилинаётган модел бўйича молиялаштириш чизмаси қуйидаги кўринишга эга:
1. Инновацион лойиҳани молиялаштиришдан манфаатдор инвесторкорхона молиялаштирилаётган лойиҳани танлаш ва назорат қилиш учун эксперт гуруҳини тузади ва экспертлар ваколатлари ва мажбуриятлари доираси белгиланади:
2. Гуруҳ лойиҳаларни танлаб олади, бунда лойиҳа корхона ходимларининг ўзлари ҳамда ташқаридан мутахассислар жалб қилиш йўли билан амалга оширилиши мумкин;
3. Лойиҳани амалга ошириш учун танлаб олинган кўрсаткичлардан келиб чиқиб, спин-офф компаниясининг келажакдаги ҳуқуқий шакли аниқланади, лойиҳа қиймати ва молиялаштириш зарурий ҳажми баҳоланади ҳамда инвестор – корхонанинг (масалан, мавжуд ускуналар ва бинолар, бухгалтерия, маркетинг, IT-бўлими, юридик бўлим ходимлари) қандай ресурсларидан фойдаланиш мумкинлиги таҳлил қилинади;
4. Зарурий молиялаш ҳажмидан келиб чиқиб, хусусий қўйилаётган маблағлар ҳажми ва жалб қилинаётган маблағлар кўлами аниқланади;
5. Ташқи молиялаштиришнинг фойдалироқ манбалари танлаб олинади, зарур ресурсларни олиш тартиби ташкил қилинади:
6. Лойиҳа қатнашчилари эксперт гуруҳи назорати остида лойиҳани амалга оширишга киришади:
7. Эксперт гуруҳи лойиҳани амалга ошириш босқичларидан ҳар бири бўйича ҳисобот даврини белгилайди. Ҳар бир босқич натижалари бўйича инновацион лойиҳани амалга оширишни давом эттириш, қўшимча молиялашни жалб қилиш, лойиҳа боришини тузатиш ёки унинг айланиши тўғрисида қарор қабул қилинади.
Молиялаштириш бундай моделини амалга оширишда ресурсларнинг қулайлигига корхонанинг мавжуд ресурслари ҳисобига ҳамда йирик, барқарор амал қилаётган корхонанинг кўпроқ молиялаш манбаига эга бўлиши ҳисобига эришилади. Спин-офф корхона маълум ресурс базасига эга бўлгани ҳолда стартап шаклида амалга оширилаётган корхонадан фарқли равишда шу тариқа ўз фаолиятини минусдан бошлайди.
Инновацион спин-офф корхона самарадорлигини баҳолашда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш лозим: лойиҳани амалга оширишга қўйилган инвестор-корхона хусусий маблағлари миқдорини, жалб қилинган маблағлар миқдорини, инновацион лойиҳани амалга ошириш натижасида корхона томонидан олинадиган пул оқимини.
Таклиф қилинаётган инновацион фаолиятни молиялаштириш моделида самарадорликни баҳолаш, яъни амалда инновацион спин-офф корхона фаолиятини йўлга қўйишни ҳисобга олган ҳолда эришилган корхона натижалари таққосланади ҳамда инновацияларни жорий қилмаган ҳолда жорий фаолиятни амалга оширишда назарий жиҳатдан мумкин бўлган “with-without” тамойилидан мантиқан фойдаланилади. Спин-офф корхона фаолиятини йўлга қўйиш самарадорлигини баҳолаш учун ўз ресурс сарфларини ва инвестор-корхона томонидан зиммасига олинган мажбуриятларни ҳисобга оладиган инновацион корхонани йўлга қўйишга молиявий харажатлар чиқариб ташланадиган инвестор-корхона фаолияти ва хусусий ресурс харажатлари ва инвестор-корхонадан реал пул оқимларининг спин-офф корхона даромадлари ва харажатларини ҳисобга олмайдиган инвестор-корхонанинг назарий жиҳатдан мумкин бўлган пул оқимларига нисбатини ўзида мужассамлаштирадиган коэффициентни ҳисоблаш мумкин. Агар ҳосил қилинган нисбат бирдан катта бўлса, у ҳолда инновацион лойиҳани амалга оширишдан ижобий самара ҳақида гапириш мумкин. Агар натижа бирдан кичик бўлса, у ҳолда лойиҳанинг самарадорлиги унга қўйилган маблағларни оқламайди.
Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда инновацион иқтисодиёт давлат аҳамиятига эга бўлиши, “бозор устидан” амал қилиши зарур. Бунда инновациялар ва инновацион технологияларнинг маълум қисмини бозорда сотиш ҳам юришиб кетиши зарур.