Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон


Саноат тармоғини технологик қайта жиҳозлашда тармоқлараро самарадорликнинг инновацион унсурларидан фойдаланиш



Download 0,78 Mb.
bet14/18
Sana17.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#919882
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жа он

2.4. Саноат тармоғини технологик қайта жиҳозлашда тармоқлараро самарадорликнинг инновацион унсурларидан фойдаланиш
Инновация жараёнини фаоллаштириш зарурияти республика иқтисодиёти замонавий ҳолатининг ўзига хослиги билан ҳам, иқтисодий ривожланиш истиқболли динамикасига талаблардан келиб чиқадиган қатор ресурс чекловлари билан ҳам белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг маълумотлари кўрсатишича, ишлаб чиқариш инвестициялари тақчиллиги миллий иқтисодиёт амал қилишининг муҳим муаммоларидан биридир. Инвестицион ресурслар тақчиллиги шароитида инновацион жараённинг самарадорлигига, биринчи навбатда, эскирган ва емирилган ишлаб чиқариш соҳалари бўғинларини алмаштириш, ички ва ташқи бозорларда талаб билан фойдаланилаётган аниқ маҳсулот турлари ишлаб чиқаришини анча ошириш имконини берадиган унинг тубдан янги унсурларини яратиш мақсадида мавжуд тажриба-конструкторлик ва муҳандислик ишланмаларидан фойдаланишга қаратилган кам капитал сиғимли лойиҳаларни амалга оширишда эришиш мумкин.
Бунда ишлаб чиқаришни технологик қайта жиҳозлаш тадбирларининг умумий иқтисодий самарадорлиги ҳал қилувчи даражада алоҳида лойиҳавий қарорларнинг ўзаро келишувчанлигига боғлиқдир. Шундай қилиб, мазкур муаммо комплекс, тармоқлараро тавсифга эга. Технологиялар етакчи роли ва ишлаб чиқариш тармоқлараро таркибининг технологик бир хиллиги заруриятини етарли баҳоламаслик саноат тармоғи рақобатбардошлигининг анча пасайишини белгилайди. Ишлаб чиқариш флуктуацияси, инвестицион фаолликнинг пасайиши ва ҳар томонлама пухта ўйланган давлат саноат сиёсатининг мавжудмаслиги шароитида иқтисодиётнинг қайта таркибланиши маҳсулот барча унсурларини ишлаб чиқариш барча технологик занжири бўйича рақобатбардошлигини таъминлайдиган илғор технологиялар асосида ишлаб чиқаришнинг модернизация қилинишига олиб
- реал сектор корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида иқтисодиётда солиқ юкини пасайтириш ва бошқа имтиёзларнинг жорий этилаётганлиги:
- молия-банк тизимига берилаётган эътибор ва унинг натижасида соҳанинг барқарор ривожланиб бораётганлиги;
- бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал келмади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулот номенклатурасининг инновацион янгиланиш суръатлари жуда пастлигича қолмоқда: саноат маҳсулотлари умумий ҳажмида инновацион маҳсулот салмоғи 3% дан ошмайди, саноат тармоғи инновацион фаол корхоналар ишлаб чиқариши ҳажмида эса ҳатто чорак қисмга ҳам етмайди.
Саноат тармоқларидаги инновацион ва инвестицион фаоллик оқибатида инновацион соҳа иш натижаларини жорий қилишга тайёрлиги талаб қилинмаган ҳисобланади. Шунга қарамай, саноатнинг юқори технологияли тармоқларида, биринчи навбатда, машинасозлик мажмуасида тармоқлараро мажмуа ишлаб чиқариш асосининг техник-технологик ривожланишига ва технологик занжир унсурлари ҳисобланган ишлаб чиқаришларнинг технологик даражасини тенглаштиришга рағбат берадиган ишлаб чиқариш-инновацион салоҳият ҳали мавжуд эмас. Базавий технологиялар соҳасидаги тараққиёт саноат мажмуаси тараққиётини, тармоқлараро ўзаро таъсир самарадорлигини, меҳнат унумдорлиги ва ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини оширишни белгилайди.
Инновация лойиҳаларини давлат томонидан техник қўллабқувватлашнинг устувор йўналишларини белгилаш услубларининг таклиф қилинаётган тизими ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлигини таъминлашни, ишлаб чиқариш-технологик салоҳиятни тенглаштириш ва қайта ишловчи саноат тармоқларида тармоқлараро ўзаро таъсирлар самарадорлигини оширишни кўзда тутади. Инновацион унсурларнинг ишлаб чиқаришнинг ўсишига таъсири ва тармоқлараро ўзаро таъсир самарадорлигини баҳолаш учун омилли таҳлил усулидан фойдаланишга асосланган ёндашув таклиф этилди. Қўйилган вазифаларни ҳал қилиш учун эконометрик усулларнинг қўлланиши ўтиш даврига хос иқтисодий жараёнларнинг беқарор хусусияти билан мураккаблашган.
Ушбу тадқиқот майдонида омилли таҳлил усули афзалликларига қуйидагиларни киритиш жоиз: биринчидан, кўп омилли моделлар тадқиқотининг бошқа усулларини қўллаш учун етарли бўлмаган кузатишлар сонига эга бўлган ахборотлар базасидан фойдаланишда ўрганиш объектига кўп омилли таъсирни баҳолашнинг миқдорий эквивалентини олиш имконияти; иккинчидан, кўп сонли ўзгарувчилар билан бир вақтда ҳисобкитоблар ўтказиш имконияти бўлиб, бу бирданига тадқиқот объектига асосий таъсир кўрсатадиган бир қанча омилларни аниқлаш имкониятини беради; учинчидан, саноат тармоқларининг иқтисодий ва инновацион ривожланишини тавсифлайдиган кўрсаткичлар динамикасига омилли таъсирни прогнозлаштириш имконияти.
Саноат тармоқларининг ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятига инновацион соҳа ривожланишининг таъсирини баҳолаш учун омилли таҳлил усулидан фойдаланиш инновацион фаолият натижалари жами сифатида инновацион омилни белгилашга асосланган. Услубнинг мазмуни тадқиқот объектининг ишлаб чиқариш-иқтисодий, инновацион ва инвестицион фаолиятини тавсифловчи кўрсаткичлар ўртасидаги корреляцион боғлиқликни ўрганишдан иборатдир. Бу кўрсаткичлар омилли таҳлил кўрсаткичларини ташкил этиб, омиллар таъсири даражаси ва таъсирининг хусусияти уларнинг мазмуни ва миқдорий тавсифларига боғлиқдир. Шу сабабли омилли таҳлил кўрсаткичларини танлаш тадқиқот объекти фаолияти ишлаб чиқариш-иқтисодий натижаларининг шаклланишида у ёки бошқа омилнинг ўрни ва аҳамиятини белгилайди. Ўрганилаётган объектга таъсир кўрсатадиган асосий омилларни аниқлаш имкониятини берадиган омилли таҳлил натижаларини олиш учун тадқиқот ахборот базаси чекланган шароитда кўрсаткичлар жамини шакллантиришнинг бир қанча текширувлари ўтказилади (2.4.1-расм).



Ишлаб чиқариш самарадорлигига инновацион омил таъсирини баҳолаш учун қуйидаги жами кўрсаткичлар қабул қилинган: тармоқ маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми, унинг ўсими, таннархи ва фойда; кредитлар ва қарзлар ҳажми, ишлаб чиқариш ресурслари импорти ҳажми; асосий капитал истеъмоли, тармоқ корхоналарининг ўзлик маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган ИТТКИ га харажатлар.
Шакллантирилган жами кўрсаткичлар омилли юкламаларининг олинган коэффициентлари асосида омилларни аниқлаш имкониятини берди. Ўтказилган омилли таҳлил натижалари зарурий шартларни қаноатлантиради: 1-омил аҳамиятининг устунлиги: 1- ва 2-омиллар салмоғи умумий таркибнинг камида 80%ига тенг. Бундан ташқари, ўтказилган омилли таҳлил сифатини баҳолаш учун омиллаштириш тўлиқлиги индексидан фойдаланилади:
11=27. Х-хау fп,
Бу ерда (i = 1, 2, ..., п) – омилли таҳлил кўрсаткичларининг сони; (р = 1, 2, ..., т) – умумий омиллар сони. Танланган кўрсаткичлар мажмуи асосида таклиф қилинган усулни қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги омилли таҳлил натижалари сифатини баҳолаш орқали тасдиқланади (2.4.1-жадвал).
Энг қисқа кузатиш қаторларига эга бўлган тармоқлар – кўмир, лигнит, нефт ва табиий газ қазиб чиқариш, металл рудаларини қазиб олиш, бошқа турдаги тоғ-кон саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш саноатлари учун бажарилган ҳисоб-китоблар омилли таҳлил услубиятини қаноатлантирадиган натижаларни берди. Кузатувлар узун қаторларига эга бўлган тармоқларда бўлгани каби бу тармоқларда ҳам 1-нчи омилнинг анча устунлиги кимё маҳсулотлари, резина ва пластмасса буюмларини ишлаб чиқариш саноатидаги 99,45% дан тўқимачилик, кийим, тери маҳсулотларини ишлаб чиқариш саноатидаги 99,85% гача ҳамда 1-нчи омилнинг кўмир, лигнит, нефт ва табиий газ қазиб чиқариш саноатидаги 89,66 % дан металл рудаларини қазиб олиш саноатидаги деярли 100% гача миқдори билан изоҳланадиган барча ўзгарувчилар жами омилли дисперсияси юқори салмоғи ўринли бўлади. 2-нчи омилнинг кўмир, лигнит, нефт ва табиий газ қазиб чиқаришдаги 43,20% дан озиқ-овқат, ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги деярли 100% гача миқдори билан изоҳланадиган барча ўзгарувчилар жами омилли дисперсияси юқори салмоғи ўринли бўлади. 1нчи ва 2-нчи асосий омилларнинг юқори кўрсаткичлари ҳамда металл рудаларини қазиб олиш саноатида кузатилаётган деярли 100 фоизли омиллаштириш қатор кузатишларнинг етарли бўлмаган узунлиги бир хил маҳсулот ишлаб чиқарадиган тармоқларда ёки металл рудаларини қазиб олиш саноати ҳолатида ишлаб чиқариш умумий ҳажмида бир хил турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларининг анча устунлик қилишида омилли таҳлил усулидан фойдаланиш учун тўсиқ ҳисобланмайди, деган хулосага келиш имконини берди.
О
милли таҳлил натижаларини аниқлаш 3 асосий омилларни белгилаш имконини берди. Асосий омиллар шароитида омилли юкламалар коэффициентларидан иборат омилли ифодалаш жадвали белгилаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Омилли юкламаларга эга бўлган биринчи омил кўпгина кўрсаткичлар бўйича 1 га яқин бўлган моддий ресурслар омили ҳисобланади. Бу ерда агар омиллар таҳлили жами кўрсаткичларига ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари киритилса, моддий ресурслар омили доимо омиллар қаторида асосийси ҳисобланишини таъкидлаш лозим. Иккинчи асосий омилни инновацион омил сифатида аниқлаш фойдаланилган жами кўрсаткичларнинг устунлиги ҳисобланади. Учинчи омил кузатишлар даври учун характерли бўлган жами иқтисодий омиллар таъсирининг ифодаси ҳисобланади, уни иқтисодий конъюнктура омили, деб номлаймиз.
О
миллар аҳамиятининг миқдорий баҳосини олиш учун ҳар бир кўрсаткич умумийлигида омиллар салмоғини кўрсатадиган омилли юклама коэффициентлари Квадратларидан фойдаланилган. Тадқиқот предмети а Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг 2017 йил 12 февралдаги Na01/2-01-19-182сонли хатига асосан, олинган маълумотлар асосида тузилди. ҳисобланган инновацион омил таъсири даражаси мамлакат иқтисодий ўсиши мисолида диаграммада тасвирланган (2.4.2-расм).


Қайта ишлаш саноати тармоқларида инновацион фаолият натижаларининг таҳлили кўрсатишича инновацион омилнинг ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва самарадорлигига таъсири суст намоён бўлмоқда. Кўпчилик тармоқлар ишлаб чиқариш ҳажмида фан сиғимли маҳсулотлар салмоғи паст. Инновацион фаоллик кўпроқ пировард маҳсулот, асосан, истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган тармоқларда кузатилмоқда. Бу гуруҳ инновацион маҳсулоти ишлаб чиқарувчи учун фан сиғимли ҳисобланмайди, чунки хорижий технологиялар асосида ишлаб чиқарилмоқда. У юқори рентабелликка эга, уни ишлаб чиқариш учун катта салмоқдаги импорт моддий ресурслардан фойдаланилади. Мазкур инновацион маҳсулотни ишлаб чиқариш кўп даражада фойданинг шаклланишига олиб келади ва бутун тармоқ бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришнинг асосий збекистон Республикаси давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 12 февралдаги Na01/2-01-19-18р. сонли хатига асосан, олинган маълумотлар асосида тузилди. ўсимини таъминлайди. Тармоқлараро мажмуага интеграциянинг мавжудмаслиги инновацион фаолият мазкур йўналишининг камчилиги ҳисобланади. Биринчидан, инновацион маҳсулот ишлаб чиқариш миллий ишлаб чиқариш моддий ресурслари истеъмолининг ўсишини таъминламайди ҳамда уларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш учун шарт-шароит яратмайди: ҳисоб-китоблар шуни кўрсатадики, инновацион фаол тармоқларда импорт моддий ресурслар истеъмолининг ўсиш суръатлари миллий моддий ресурслар истеъмолининг ўсиш суръатларидан ошиб кетди. Иккинчидан, ишлаб чиқариш аппаратининг янгиланиши импорт ускуналарни харид қилиш орқали амалга оширилмоқда. Шу сабабли инвестицион ускуналар ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун шарт-шароит яратилмаяпти. Пировард маҳсулот ишлаб чиқарадиган тармоқларда хорижий ишлаб чиқариш технологияларини жорий этишга қаратилган инновацион ривожланиш аралаш саноат тармоқларида инновацион фаолликни билдирмайди.
Инновацион ва кредит-молиявий омиллар ўзаро таъсирини тадқиқ этиш шуни кўрсатадики, кредит-молиявий ташкилотлар фаолияти маълум даражада саноат тармоқларидаги ишлаб чиқариш жараёнини қўллабқувватлайди, аммо инновацион соҳанинг ривожланишига мутлақ ёрдам бермайди. Шундай қилиб, инновацион ва технологик сиёсат ҳозирги вақтда саноат тармоқларини технико-технологик қайта қуроллантириш учун шароит яратмаяпти ва кўплаб тармоқларда иқтисодий ўсишга, ишлаб чиқариш ва тармоқлараро ўзаро таъсир самарадорлигини оширишга олиб келмаяпти.
Пировард маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича технологик занжирга киритилган турли тармоқ мансублигига эга бўлган ўзаро таъсирлашувчи ишлаб чиқаришлар йиғиндисини ўзида мужассамлаштирадиган тармоқлараро мажмуани шакллантириш концепцияси бу муаммонинг ечимига олиб келиши керак.
Тармоқлараро мажмуанинг амал қилиш самарадорлигига инновацион омил таъсирининг кўп натижасийлиги ҳамда тармоқлараро мажмуа унсури бўлган аралаш тармоқларни келишилган инновацион ривожлантиришга қаратилган технологик ривожланиш дастурини амалга ошириш орқали эришиш мумкин07.
Маҳсулот рақобатбардошлигини ва ишлаб чиқариш техник даражасини ошириш, инновацион маҳсулотнинг ички ва ташқи бозорга чиқарилишини таъминлаш, импорт маҳсулотлар ўрнини босиш ва шу асосда барқарор ўсиш босқичида инновацион фаол саноат ишлаб чиқаришига ўтиш таркибий сиёсатни амалга ошириш доирасида саноат тармоқларини технологик ривожлантириш дастурининг асосий мақсади ҳисобланади.
Технологик ривожланиш дастурининг шаклланиши ва иқтисодий асосланиши тартибининг таклиф қилинган мантиқий кетма-кетлиги пировард рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича технологик занжир технологик даражасини тенглаштиришга олиб келадиган саноат тармоқларининг инновацион ривожланишини давлат томонидан қўллабқувватлаш устувор йўналишларини белгилайди. Технологик ривожланиш дастурини шакллантириш ва иқтисодий асослашнинг ишлаб чиқилган услуби бу муамони босқичма-босқич ҳал қилишни таъминлайди.
Биринчи – концепцияни шакллантириш босқичида таклиф қилинаётган лойиҳани амалга оширишнинг мақсадга гувофиқмаслиги ҳамда унинг самарали амалга оширилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакли ва даражасини аниқлаш кўзда тутилмоқда. Концепцияни ишлаб чиқиш макроиқтисодий ва тармоқлараро самарадорлик кўрсаткичлари тебранишларининг йўл қўйиш мумкин бўлган чегараларини белгилайдиган кўрсаткичлар мажмуини мужассамлаштиради. Концепцияни ишлаб чиқишда белгиланган индикатор кўрсаткичлар технологик тараққиёт дастури стратегиясини танлаш — лойиҳани амалга ошириш шароитлари ва шакллари, самарали вариантини белгилаш учун бошланғич кўрсаткич ҳисобланади.
Иккинчи босқич - технологик ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқишда дастурни амалга ошириш шакллари ва йўналишлари ҳамда максимал мумкин бўлган тармоқлараро самарадорликка эришиш учун зарур ва етарли бўлган воситалар аниқланади. Бу босқичда мавжуд илмий-техник салоҳиятдан фойдаланиш имконияти ҳамда инновацион рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича технологик занжир унсури сифатида тармоқлар ва ишлаб чиқаришлар амал қилишининг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги баҳоланади дастурни амалга ошириш самарадорлигига ташқи иқтисодий омил таъсири даражаси аниқланади.
Стратегияни ишлаб чиқиш натижаси тармоклараро мажмуа таркибини, яъни унинг унсурлари таркиби ва ишлаб чиқариш самарадорлигини максималлаштириш талабларига жавоб берадиган амал қилиш шароитларини ўзида мужассамлаштиради. Технологик ривожланиш дастурида қатнашадиган тармоқлар ва ишлаб чиқаришлар самарадорлигини белгиловчи иқтисодий кўрсаткичлар мажмуи тармоқлараро мажмуа ҳар бир унсурларини ривожлантириш инновацион дастурларининг келишилган ишлаб чиқилишини таъминлаши лозим.
Учинчи босқичда, хусусан, пировард рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича технологик занжир ҳар бир унсури учун ривожланиш дастурлари мажмуини ўзида мужассамлаштирадиган технологик ривожланиш инновацион дастурларининг иқтисодий асосномаси ишлаб чиқилади. Инновацион дастурларни ишлаб чиқиш асосий ишлаб чиқариш – иқтисодий кўрсаткичларининг аввалги босқичларда ҳисобланган индикатор кўрсаткичларга мослигини кўзда тутади. Ушбу босқичда тармоқлараро ўзаро таъсир асосий кўрсаткичларининг динамикасига ижобий таъсир кўрсатадиган омиллар мажмуи аниқланади. Бу эса технологик ривожланиш дастурларини қўллаб-қувватлаш шакллари ва йўналишларини ишлаб чиқишда саноат сиёсатининг вазифаси ҳисобланади.
Асосий кўрсаткичларнинг йўл қўйиш мумкин бўлган ўзгаришлари чегараларини белгиловчи чегаравий миқдорлари иқтисодий кўрсаткичлар



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish