Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон


Ўзбекистон саноат тармоғини модернизациялашга инвестициялар таркиби ва йўналишлари



Download 0,78 Mb.
bet12/18
Sana17.03.2023
Hajmi0,78 Mb.
#919882
TuriДиссертация
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жа он

2.2. Ўзбекистон саноат тармоғини модернизациялашга инвестициялар таркиби ва йўналишлари
Ў
збекистон иқтисодиётини модернизациялаш зарурлиги ўтиш иқтисодиёти мамлакатларига хос бўлган умумий муаммолар билан боғлиқ. Жумладан, Ўзбекистон саноат тармоқларида асосий ишлаб чиқариш фондларининг эскириш коэффициенти 2017 йилда 38,3% дан юқори бўлди. Ушбу тармоқларда асосий ишлаб чиқариш фондларини янгилаш коэффициенти эса 10,5% атрофида (2.2.1-жадвал). Бу ҳолат ушбу соҳада модернизация жараёнларини жадаллаштиришни тақозо этади.


2017 йилда жамғаришнинг деярли 9/10 қисми амортизациядан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилган. Асосий капитални жамғаришдаги амортизация ажратмаси ва молиялаштириш бошқа манбаларининг бундай нисбати (1:9) республика иқтисодиётида амалга оширилаётган чуқур таркибий ўзгаришларни тавсифлайди. Бу тамойил яқин истиқболда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолади. Чунки капитал сиғими анча юқори бўлган бир қатор объектлар амортизациядан ташқари, катта ҳажмдаги инвестицион маблағларни жамғаришни тақозо қилади.
Демак, бу маълумотлар таҳлилидан хулоса қилиб айтишимиз мумкинки, республика иқтисодий ривожининг ҳозирги шароитида реновацияга мўлжалланган амортизация ҳатто оддий такрор ишлаб чиқаришни ҳам таъминламайди. Албатта, бу ерда ишга тушган ва ишдан чиққан асосий капитал нисбатини таққослашга ҳамда уларнинг қиймати ва хизмат муддатига ҳам эътиборни қаратиш лозим. Ишга тушган ва ишдан чиққан асосий капитал нисбати республика иқтисодиётининг саноат тармоқларида 1990 йил 5,3:1,0 ташкил қилган бўлса, кейинги йилларда бу нисбат тегишли равишда ишга тушган асосий капиталлар фойдасига ўзгарган ҳамда 2017 йилда 10,5:4,8 ни ташкил қилган. Лекин бу ижобий тамойиллар, бутун иқтисодиётдаги асосий капиталларнинг янгиланиш жараёнини тавсифлаб беролмайди. Республикадаги кўпчилик саноат корхоналари асосий капиталининг катта қисми эскирган. Уларда эскирган машина ва ускуналарнинг улуши 2017 йилда ўртача 38,3% ни ташкил қилади, айни вақтда улардан кўпчилиги 10 йилдан ортиқ фойдаланилган. Озиқ-овқат саноати асосий фондларининг эскириши – 55% дан кўпроқни, машинасозлик ва металлга ишлов бериш саноатида 48,8% ни, қурилиш материаллари саноатида – 47,4% ни ташкил қилади. Асосий техник ускуналар 70-75% га эскирган бўлиб, уларни алмаштириш катта миқдордаги инвестицион маблағларни талаб қилади.
Республика иқтисодиётининг саноат тармоқлари бўйича асосий ишлаб чиқариш фондларининг янгиланиш коэффициенти йилдан-йилга пасайиб, 2017 йилда 10,5% ни ташкил қилган (2010 йилда 12,4%). Республика саноат тармоғидаги йирик корхоналар ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасининг пастлиги ҳам амортизация ажратмасидан асосий капитални такрор ишлаб чиқаришда фойдаланиш имкониятини бирмунча чеклайди. Республикамиздаги 30 та йирик саноат корхоналаридан фақат б тасининг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси 90% дан ортиқни ташкил қилган бўлса, 15 тасида бу кўрсаткич 50,0% ли, б тасида 10% ли даражага ҳам етмаган!
Эскирган ускуналар ва мавжуд ишлаб чиқариш технологиясидан фойдаланиш амортизация ажратмаси билан қопланмайдиган кўплаб эксплуатацион харажатларни талаб қилиш билан бирга, маҳсулотларнинг энергия ва материал сиғимини оширади, уларнинг экологик ҳимояланишини ёмонлаштиради ҳамда бу ҳол ўз навбатида, бозор талабларига жавоб бермайди (2.2.2-жадвал).



Асосий капитал доиравий айланиш узлуксизлигини таъминлаш, эскирган меҳнат воситаларини қоплаш мақсадида амортизация фондини яратиш ва ундан фойдаланишни тақозо қилади. Бу фаолият қилиб турган асосий капитал қиймати кўчиши ва қопланишидан иборат ягона жараённинг иккита ҳар хил томонларидир. Эскириш қийматнинг тугаб бориш жараёнини, қоплаш эса унинг шаклланишини билдиради. Айни вақтда амортизация кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш мақсадларида ҳам ишлатилиши мумкин. Бу ерда фақат икки ҳолатни қайд қилиб ўтиш лозим.
Бир томондан, иқтисодиётда капитал ҳажмининг ошиб бориши билан амортизациянинг капитални кенгайтирган такрор ишлаб чиқаришдаги роли ортиб бориш тамойили кузатилади.
Бошқа томондан, фан-техника тараққиёти амортизациядан кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш имкониятини маълум даражада чеклайди. Чунки ФТТ капиталнинг ишдан чиққан нусхаларини янги, анча қиммат турлари билан алмаштиришни зарур қилиб қўяди. Бу амортизация ажратмасининг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш учун қўшимча манба сифатида фойдаланиш мумкин бўлган қисмини камайтиради. Шу билан бирга, ФТТ капиталнинг маънавий эскириш даврини сезиларли даражада қисқартиради ҳамда амортизациянинг кенгайтирилган такрор ишлаб чиқаришга кетувчи қисмининг камайишига олиб келади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз иқтисодиётида доллар ҳисобида 162 млрд.дан ортиқ капитал маблағ ўзлаштирилган бўлиб, унинг 56 млрд.доллардан зиёди хорижий инвестициялардир. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобидан унинг рақобатдошлигини ошириш йўналишидаги ислоҳотлар давом эттирилиши кўзда тутилган. Корхоналар маблағлари, ЎзТТЖ, тижорат банклари кредити, хорижий инвестиция ва кредитлар ҳисобидан
2017 - 2021 йилларда умумий қиймати 40 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги 649 та инвестиция лойиҳасини назарда тутувчи тармоқ дастурлари амалга оширилади. Натижада келгуси 5 йилда саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш 1,5 баробар, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 33,6 фоиздан 36 фоизга, қайта ишлаш тармоғи улуши 80 фоиздан 85 фоизга ошади.
2
018 йилда 18 та давлатлараро расмий ташрифлар амалга оширилди ва 52 миллиард долларлик 1 минг 80 та лойиҳа бўйича келишувларга эришилди. Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Ислом ва Осиё тараққиёт банклари, бошқа халқаро молия институтлари билан ҳамкорликдаги инвестициялар ҳажми 8,5 миллиард долларни ташкил этди. Бугунги кунда юртимизда, чет эл инвестициялари ҳисобидан қиймати 23 миллиард долларлик 456 та лойиҳа амалга оширилмоқда. 2019 йилда барча манбалар ҳисобидан қарийб 138 триллион сўмлик ёки 2018 йилга нисбатан 16 фоиз кўп инвестицияларни ўзлаштириш мўлжалланмоқда. Бу борада тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар миқдори жорий йилга нисбатан қарийб 1,5 баробар оширилиб, 4,2 миллиард долларга етказилади. Натижада 142 та замонавий корхона ишга туширилади“.
Таҳлиллар Ўзбекистонда жамғариш нормаси билан ялпи ички маҳсулотнинг ўсиш суръатлари ўртасида бевосита боғлиқлик мавжудлигини кўрсатмоқда. Мамлакатимизда инвестицион фаолликни рағбатлантириш борасидаги туб ислоҳотлар ва инвестицияларни молиялаштириш манбалари таркибидаги ўзгаришлар ялпи ички маҳсулотнинг барқарор ўсиш суръатларини таъминлашда муҳим роль ўйнади.
Инвестициялар ҳажми ва самарадорлигининг ортиши инвестицион фаолиятни молиялаштириш манбаларига бевосита боғлиқ. Таҳлиллар кўрсатишича, 2000-2017 йилларда инвестицияларни молиялаштириш манбаларининг умумий ҳажмида бюджет маблағлари улуши 29,2% дан 5,1% га қадар қисқарди. Ушбу ҳолат иқтисодиётга давлат аралашуви миқёсининг камайиши ва миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳажмининг ортиши билан изоҳланади.
Инвестицияларни молиялаштиришда аҳоли маблағлари улушининг барқарор суръатларда ортиб бориши кузатилмоқда. Инвестицияларни молиялаштириш манбалари таркибида банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари улуши ҳам ўсиб бориш тенденциясига эга (2.2.1-илова).
2.2.3-жадвал маълумотларидан кўринадики, 2005-2017 йилларда асосий капиталга қилинган инвестициялар ҳажмида ёқилғи саноатининг улуши юқори бўлган. Бу эса соҳани модернизация қилиш кўламининг кенглиги ҳамда аҳоли, саноат корхоналари, хизматлар соҳаси ва бошқа субъектларни табиий газ ва электр энергияси билан таъминлаш билан бир қаторда, жаҳон бозорида газ нархи ошиб боргани билан изоҳланади.
Бугунги кунда “Ўзчармсаноат” уюшмаси ўз таркибига 213 та корхонани бирлаштирган бўлиб, уларга инвестицияни жалб қилиш, шунингдек, янги замонавий корхоналарни тузиш, амалдагиларининг тўлиқ қувват билан ишлашини таъминлаш, бунинг учун тўлиқ модернизациялаш ишларига катта эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда тармоқ бўйича инвестиция дастури ишлаб чиқилган ва унга кўра 72 та инвестиция лойиҳасини ҳаётга татбиқ қилиш кўзда тутилган. Тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш кўламининг кенгайиши тармоқ корхоналари экспорт салохиятини ҳам ошириши шубҳасиз. Чунончи, 2025 йилга бориб чарм-пойабзал маҳсулотлари экспорти 1,032 млрд. долларни ташкил этиши тахмин қилинмоқда"
Бугунги кунда хорижий инвестициялар ва кредитларнинг саноат тармоқлари бўйича тақсимланиши таҳлили ёқилғи-энергетика секторини модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш билан боғлиқлигини кўрсатмокда.
2
012-2014 йилларда саноат тармоқларига йўналтирилган жами хорижий инвестициялар ва кредитлар таркибида ёқилғи-энергетика секторининг ҳиссаси б6,6% дан 88,1% га қадар ортди. 2016 йилдан бошлаб иқтисодий фаолият турларининг таснифлагини ўзгартирилди. У бўйича ҳисоблаганда, тоғ-кон саноатига йўналтирилган хорижий инвестициялар 2016 йилда 42,1% ни ташкил этган бўлса, 2017 йилда 75,2% ни ташкил этди. Айни вақтда қайта ишлаш тармоқларига мос равишда, 37,1 ва 19,6% хорижий инвестициялар тўғри келмоқда (2.2.2-илова).
Барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида республикада фаол инвестиция сиёсати амалга оширилди. 1996-2001 йилларда жами инвестицияларнинг 39,5% саноат тармоғига 17,2%и қурилишга, 20,1% и транспорт ва алоқа тармоқларига йўналтирилган бўлиб, республикага янги техника ва технология келтиришга сарфланди. Амалга оширилган таркибийинвестицион сиёсат натижасида 2003 йилдан бошлаб, саноатда жонланиш ҳолати кузатилиб, тармоқнинг ўсиш суръати қолган тармоқларга нисбатан илгарилаш тенденциясига эга бўлди. 2017 йилда саноат тармоғининг ним даги улуши 35% га тенг бўлди.
Мустақиллик йилларида фаол инвестицион сиёсат олиб борилиши натижасида иқтисодиётда ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 17 мартадан зиёд ошган, 2007-2011 йилларда жами 266,2 млрд.сўмдан зиёд инвестициялар, шу жумладан, 61,7 млрд. сўмдан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилишига олиб келди.
Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизациялаш ва таркибий ўзгаришларни амалга ошириш учун 2011-2015 йиллар давомида жами 77,4 млрд.долл. миқдоридаги инвестициялар йўналтирилди. Асосий капиталга йўналтирилаётган инвестицияларнинг ялпи ички маҳсулотга нисбатан улуши 24% дан кам бўлмаслиги керак. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг 76% и ички ресурслар ҳисобидан амалга оширилди.
2.2.3-илова маълумотларидан кўриниб турганидек, давлат томонидан инвестицион фаолликни қўллаб-қувватлаш натижасида унинг микдори юқори ўсиш суръатларига эга бўлди. Жумладан, инвестицияларнинг ўсиш кўрсаткичи 2007-2017 йиллар оралиғида 107,0% дан 117,3% га етган, инвестициялар ҳажми мазкур йиллар даврида 4,7 млрд. сўмдан 60,7 млрд. сўмга ошиб, 2007 йилга нисбатан қарийб 13 мартага ортган. Бу ҳолат инвестицияларнинг яим даги салмоғи ўсишига олиб келди, жумладан, инвестицияларнинг яим даги улуши 2005 йилда 19,1% ни ташкил этган бўлса, 2017 йилга келиб, 24.3% га кўтарилган.
2.2.4-илова маълумотлари шуни кўрсатадики, 2005 йилда асосий капиталга киритилган инвестициялар 3165,2 млрд.сўмни ташкил қилган бўлса, 2017 йилда ушбу кўрсаткич 65258,7 млрд.сўмга ошди ва 68423,9 млрд.сўмни ташкил этди. Иқтисодиётга киритилган инвестицияларда саноатнинг улуши 2005 йилдаги 32,6% дан 2017 йилдаги 48,1% га қадар ошди. Чет эл инвестициялари ва кредитлари асосий капиталга киритилган инвестицияларни молиялаштириш манбалари умумий ҳажмида юқори салмоқни эгаллайди. Жумладан, саноатда ушбу кўрсаткичнинг юқори даражада эканлиги кузатилмоқда. Бу эса саноат тармоқларида чет эл инвеситциялари ва кредитлари ҳисобидан йирик лойиҳаларнинг молиялаштирилаётганлиги билан изоҳланади (2.2.4-илова)
Сўнгги йилларда саноатнинг асосий тармоқларидан бири ҳисобланган ёқилғи саноатини ривожлантиришга киритилаётган инвестициялар ҳажми кескин ўсиб бормоқда. Маълумки, ёқилғи саноатининг асосини бирламчи энергия ресурслари истеъмоли таркибида юқори улушга эга бўлган табиий газ (92%) ташкил қилади, унинг салмоқли улуши (19-20%) электроэнергия ишлаб чиқариш учун фойдаланилади.
Демак, ушбу тармоққа катта ҳажмда инвестициялар йўналтиришдан асосий мақсад аҳоли, саноат корхоналари, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа субъектларни табиий газ ва электроэнергия билан барқарор таъминлаш билан бир қаторда, жаҳон бозорида газ нархининг ошиб бориши шароитида валютадан олинадиган даромад ва давлат бюджети тушумини ошириш, шунингдек, савдо, валюта ва тўлов баланси таркибини яхшилашдир.
Шуни таъкидлаш жоизки, инвестициялар асосан, саноат тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш мақсадида қурилишмонтаж ишлари, асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва инвентарларни олиб келиш учун йўналтирилмоқда. Шунга қарамасдан, Ўзбекистон саноати ҳали ҳам ресурсларни юқори даражада истеъмол қилиш тартибида ишламоқда. Хусусан, ЯИМ нинг энергия сиғими 4,7 мартага ривожланган мамлакатлар, 1,4 мартага ривожланаётган мамлакатлар даражасидан юқори”. Шу билан бир қаторда, капитал, инвестиция ва меҳнат унумдорлиги пасаймоқда. Бу кўп жиҳатдан асосий воситаларнинг маънавий эскириши ва ейилиши билан боғлиқ. Кенг кўламли модернизация дастурларининг амалга оширилиши маънавий эскириш ва ейилиш даражасининг пасайишига имкон яратди, бироқ у ҳали ҳам юқори даражада – 44% атрофида қолмоқда.
2
000-2017 йилларда инвестициялар таркибида қурилиш-монтаж ишлари улуши 1,8 пунктга қисқарди (2.2.4-жадвал).


Ушбу ҳолат фаолият кўрсатаётган корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш учун сарфланаётган инвестициялар улушининг ортиши билан боғлиқ ва инвестициялар самарадорлиги, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигининг ортишига кўмаклашади.
Иктисодиётни модернизациялашга йўналтирилган узоқ муддатли иқтисодий сиёсат ялпи ички маҳсулот ва миллий даромаднинг қўшимча ўсиш суръатларини тақсимлашда қуйидагиларга эътибор қаратишни тақозо этади.
- давлат молияси тизимига келиб тушаётган маблағлар миқдорини ошириш, унинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини кўпайтириш, бюджет маблағларини ижтимоий муаммоларни ҳал этиш ва ишлаб чиқариш учун инвестицияларга сарфлаш,
- корхоналар ихтиёридаги маблағлар миқдорини улардан ишлаб чиқаришни ривожлантириш шарти асосида кўпайтириш;
- уй хўжаликлари ихтиёрида қолаётган (жон бошига ҳисобланган) маблағлар миқдорини ошириш. Бунда истеъмол ҳажмини ошириш эмас, балки уй хўжаликларининг реал даромадларини ошириш зарур.
Юқоридаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2015-2019 йиллар мобайнида иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификациялаш бўйича дастур қабул қилинди. Унга мувофиқ, 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришга жами 19640,0 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиладиган бўлса, ундан 13676,4 млн. АҚШ доллари янги қурилишга ва 4486,9 млн. АҚШ доллари эса модернизация ва реконструкция ишларига жалб қилиниши кўзда тутилган. Жалб қилинадиган инвестициялардан 8746,6 млн. АҚШ доллари хорижий инвестициялардир ва уни 840,0 млн. АҚШ доллари модернизация ва реконструкция ишларига йўналтирилиши режалаштирилган.
Шу билан бир қаторда, иқтисодиётнинг саноат тармоқлари корхоналарини таркибий ўзгартириш ва модернизациялаш жараёнларига қуйидаги механизмларни жорий қилиш мақсадга мувофиқдир:
Биринчидан, саноат корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш жараёнларини самарали бошқариш тизимини йўлга қўйиш. Бу ўз навбатида, олиб келинаётган асбоб-ускуналарни ўз вақтида ўрнатиш ва мониторинг қилиш бўйича ролини оширади.
Иккинчидан, тармоқнинг инвестицион жозибадорлигини ошириб бориш лозим. Бу эса маҳсулот сифатини яхшилашга ва янги техникатехнологиялар билан қуроллантиришга замин яратади ҳамда соҳани технологик янгиланишига олиб келади.
Учинчидан, саноат тармоқларини таркибий ўзгартириш ва модернизациялашга инвестицияларни жалб этишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини янада такомиллаштириш лозим. Бу ишлаб чиқаришни кенгайтириш, модернизациялаш ва ички эҳтиёжни қондириш билан бирга, экспорт салоҳиятини ошириш имконини беради. Фикримизча, иқтисодиётни модернизациялаш жараёнларини жадаллаштириш мақсадида қуйидаги чоратадбирларни амалга оширишга эҳтиёж бор:
1. Хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини эътиборга олган ҳолда мамлакатда инвестиция нормасини 30-35% га етказиш лозим. Бунда модернизация лойиҳаларини амалга ошириш муддати 15-25 йилни ташкил этиши зарур.
2. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда саноат бўйича асосий фондларнинг эскириш даражаси 43,0% дан ошади. Шу сабабли асосий фондларни янгилаш жараёнини жадаллаштириш ва уларнинг ўртача хизмат муддатини Инновацион иқтисодиётни шакллантириш нуқтаи назаридан қисқартириш лозим. Асосий фондларнинг ўртача хизмат муддати 8-10 йилни ташкил этиши керак.
3. Саноатни инновацион ривожлантириш механизмини такомиллаштириш мақсадида 2030 йилларга мўлжалланган “Саноатни инновацион-инвестицион ривожлантириш концепцияси” ни ишлаб чиқиш зарур.
4. Миллий валютанинг девальвация даражасини пасайтириш зарур. Миллий валюта девальвацияси амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади.
5. Инвестицияларни тижорат банкларининг узоқ муддатли кредитлари ҳисобига молиялаштириш ҳажмини кўпайтириш мақсадида банкларнинг узоқ муддатли ресурс базасини мустаҳкамлаш зарур.



Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish