Мониторинг. Халқаро сиёсий ҳамкорлик ва мониторинги институционал тизими шакллантиришни тезлаштириш керак
Сизот сувларни Орол денгизига йўналтириш.Маълумки, суғориш ишлари ортган сари сизот сувлар миқдори ҳам ортиб боради. Ҳозирги кунда катта ҳудудларимизда, кўп миқдорда сизот сувлар йиғилиб қолган. Ушбу сувларни йиғувчи коллеторлар сонини ошириш ва улар ёрдами йиғилган сувни Орол денгизига йўналтириш лозим.
Орол ҳудудини экологик инновациялар майдонига айлантириш.Маълумки, янги инновацион технологияларни жорий этиш орқали кўпчилик муаммоларни ҳал қилиш мумкин. Шундан келиб чиқиб, Оролбўйи ҳудудида сувни тежайдиган, чўлланишнинг олдини оладиган, экотуризмни ривожлантиришга хизмат қиладиган инновацион технологияларни жорий этиш. Бунинг учун барча Марказий Осиё давлатлари олимларининг илмий кооперациясини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ.
Генофондни сақлаш ва биохилма-хилликни таъминлаш.Орол денгизининг қуриши натижасида Амударёнинг қуйи хавзасида охирги 20 йил ичида қамишзорлар 760 минг гектардан 100 минг гектаргача камайди, ўрмонларнинг майдони 3 марта қисқарди. Мавжуд ҳайвонларнинг 173 туридан ҳозирги вақтга келиб фақат 38 тури сақланиб қолди. 26 турдаги қушлар йўқолиб кетди.
Бундай вазиятда генофондни сақлаш ва биохилма-хилликни таъминлаш муҳим масалалардан бири ҳисобланади ва бу борада маълум тадбирлар белгилаб олиниши лозим.
Шамолга тўсқинлик қилиш, туз ва чанг кўтарилишининг олдини олиш учун қуйидаги ўсимликларни кўпайтириш таклиф этилади. 1. Қандим (Жузғун) Calligonum оиласи. Ушбу туркумга йирик ва кичик буталар киради. Йирик буталардан саккизоёқ бошли қандим (Call. Caput Medusae). Кичик буталарга тез ўсадиган қандимлар (Calligonum turcestanicum) киради. Томирлари горизонтал йўналишда ўсади. Бу унинг қумни тутиб туриш хусусиятини оширади.
2. Оқ ёки қум саксовули (Haloxylon persicum) бўйи 4-5 метрни ташкил қиладиган бута. Ер ости сувлари чуқур жойлашган қумли жойларда яхши ўсади. Қум билан кўмилган қисмларида қўшимча томирлар ҳосил қилиш хусусияти сабабли қумни мустаҳкамлаш даражаси кучли.
3. Қора саксовул (Haloxylon aphyllum). Бўйи 8 метргача етувчи бута. Оқ саксовулдан новдаларинингқорамтир яшил ранги билан фарқ қилади. 8-10 метр чуқарликкача, ер ости сувларигача етиб борадиган бақувват томирлар ҳосил қилади. Шўрланиш даражаси кучли бўлган жойларда ҳам яхши ўсади.
4. Рихтер черкези (Salsola Riohteri) шўрланган ҳудудларда яхши ўсувчи, баландлиги 2-2,5 метр бўлган бута. Томирлари горизонтал йўналишда ҳамда вертикал йўналишда (8-10 метргача) ўсади. Қум билан кўмилган жойларида қўшимча томирлар ҳосил қилади.