Моделлаштириш
методининг
барча
илм-фан
соҳаларида
қўлланилаѐтгани уни универсал тадқиқот усулига айлантирган.
Аммо бу
универсаллик чеклангандир. Яъни моделлаштириш методи мутлақ тўғри,
объект (предмет)нинг идеал ҳолатини мутлақ тўғри прогнозлаштиради,
деган хулосага бормаслик зарур. У бошқа методлар билан ѐнма-ѐн
қўлланилганида, позитив натижаларга олиб келади.
Моделлаштиришдан фан ва техниканинг кўпгина соҳаларида турли
амалий масалаларни ҳал этишда фойдаланилади.
Ядро
энергетикасида
физик
жараёнларда
содир
бўладиган
ҳодисаларни муфассал моделлаштириш асосида
реакторларнинг ишлари
башоратланади. Бунда ҳисоблаш эксперименти табиийсига жуда яқин ўтади,
бу бутун тадқиқот туркумини тезлаштиради ва харажатларни камайтиради.
Космик техникада учувчи аппаратлар траекторияси, оғиш
бурчаги
ҳисобланади, радиолокация маълумотлари, йўлдошдан олинган тасвирлар ва
ҳ.к.лар ишлаб чиқилади.
Экологияда башоратлаш ва экологик тизимларни бошқариш масаласи
ҳал этилади.
Кимёда кимёвий реакциялар ҳисобланади, уларнинг константаси
аникланади, жадаллаштириш мақсадида макро ва микро даражада кимёвий
жараёнлар тадқиқ этилади ва ҳ.к.
3.
Илм фан ва амалиётдаги қарама қаршиликлар
Муаммога баҳо беришнинг субъективлигини камайтиришда тадқиқотчи
томонидан ҳам, унинг хамкасблари томонидан ҳам муаммога зид келувчи,
мавжуд бўлган барча аргумент ва фикр- мулоҳазаларни илгари суриш катта
аҳамиятга эгадир. Муаммо табиатига, уни тузиш шарт-шароитига, ҳал қилиш
оқибатларига оид ҳамма нарса шубҳа остига олинади: муаммонинг ўзи
мавжудми? Уни ҳал қилишга амалий ёки илмий эҳтиёж борми?
Муаммони тўғри шакллантириш “тарафдор” ва “қарши” аргументлар
ўртасидаги мусобақани назарда тутади. Айнан қарама-қарши
фикрларга
катта эътибор берилганида, муаммо мазмун-моҳияти ҳақида, уни ечиш
зарурати ва қадрияти, унинг назарий ва амалий аҳамтияти тўғрисида тўғри
тушунча шакллантиради.
Муаммо (проблема) (юнон. problema – қийинчилик, тўсиқ) –
билиш
(идрок этиш)даги зиддият, қарама-қаршилик, янги пайдо бўлган фактлар,
маълумотлар ҳамда уларни изоҳлаш, тушунтиришнинг эски усуллари
ўртасидаги номувофиқлик билан таърифланади; бўлғуси тадқиқот соҳасини
қамраб олган кўплаб шакллантирилган
илмий саволларни йирик
умумлаштириш. Бугунги кунда муаммоларнинг қуйидаги турлари
фарқланади: тадқиқотчилик муаммоси – бу бир илмий фан доирасидаги ва
бир қўлланиш соҳасидаги бир-бирига яқин тадқиқот мавзулари мажмуидир;
комплекс илмий муаммо – бу фаннинг турли соҳаларига
оид илмий-
тадқиқотчилик мавзуларининг халқ хўжалигининг ўта муҳим вазифаларини
ҳал этишга қаратилган ўзаро боғлиқлиги; илмий муаммо – бу бутун илмий-
тадқиқотчилик ишини ёки унинг бир қисмини қамраб оладиган қисми,
мазкур соҳада бундан кейинги илмий ёки техник тараққиётни таъминлашга
қаратилган муайян назарий ёки тажрибавий вазифани ҳал қилишга оид
мавзулар йиғиндисидир.
Do'stlaringiz bilan baham: