554-19 гуруҳ магистратура
талабаси
Эсиргапов
Алимардоннинг
Илмий
тадқиқот
методологияси
фанидан якуний назорат
иши
САВОЛЛАР
1.
Илмий материаллар, докладлар ва хабарларни тақдимот қилиш.
2.
Моделлаштиришнинг амалий вазифалари.
3.
Илм-фан ва амалиётдаги қарама-қаршиликлар.
4.
Диссертация қўл ёзмаси устида ишлаш.
5.
Илмий жамоани фаолиятини ташкил этишнинг асосий тамойиллари
.
ЖАВОБЛАР
1. Илмий материаллар, докладлар ва хабарларни тақдимот қилиш
Мутимедиали тақдимот – бугунги кунда ахборот тақдим этишнинг
ягона ва энг замонавий шакли ҳисобланади. Бу матнли маълумотлар,
расмлар, слайд-шоу, диктор жўрлигидаги овоз билан бойитилган, видеопарча
ва аниматсия, уч ўлчамли графика тарзидаги дастурий таъминот бўлиши
мумкин. Тақдимотнинг маълумот тақдим этишнинг бошқа шаклларидан
асосий фарқи уларнинг мазмунан бойитилганлиги ва интерфаоллигидир,
яъни белгиланган шаклда ўзгаришга мойиллиги ва фойдаланувчи фаолиятига
муносабатини билдиришидир.
Мултимедиали технологиянинг энг муҳим хусусияти интерфаолик –
ахборот муҳити ишлашида фойдаланувчига таъсир ўтказа олишга қодирлиги
ҳисобланади. Сўнгги йиллар давомида кўплаб мултимедиали дастурий
маҳсулотлар яратилди ва яратилмоқда: энциклопедиялар, ўргатувчи
дастурлар, компютер тақдимотлари ва бошқалар.
Компютер
тақдимотлари
(Компютер
воситасида
тайёрланган
тақдимотлар)
Маъруза, доклад ёки бошқа чиқишларда одатда кўргазмали намойиш
этиш воситаси сифатида плакатлар, қўлланма, лаборатория тажрибаларидан
фойдаланилади. Бу мақсадда диапроекторлар, кодоскоплар, график
тасвирларни экранда намойиш этувчи слайдлардан фойдаланилади.
Компютер ва мултимедиали проекторнинг пайдо бўлиши маърузачи нутқини
овоз, видео ва аниматсия жўрлигида сифатли ташкил этишнинг барча
зарурий жиҳатларини ўзида мужассам қилган кўргазмали материалларни
тақдимот сифатида тайёрлаш ва намойиш этишга имкон берди.
Сўнгги ўн йиллик дунёда компютер револютсияси даври бўлди.
Компютерлар асосли равишда ҳаётимизга кириб келди. Инсоният
фаолиятининг аксарият жабҳаларини компютерсиз тасаввур қилиш қийин.
Фаолиятнинг энг тез ўзгарувчан динамик тури бўлган бизнес ҳам ушбу
жараёндан четда қолмади. Бу ҳолатда компютер билан мулоқотни
осонлаштириш,
унинг
эътиборини
тортиш,
қизиқтириш
учун
маълумотингизни бошқаларга қандай қилиб энг қулай ва самарали тарзда
етказиш мумкинлиги тўғрисида савол туғилади. Маълумки, инсон
маълумотнинг кўп қисмини кўриш (~80%) ва эшитиш (~15%) органлари
орқали қабул қилади (бу аввалдан аниқланган ва кино ҳамда телевидениеда
ундан самарали фойдаланилади). Мултимедиали технологиялар ушбу муҳим
сезги органларининг бир вақтда ишлашига ёрдам беради. Динамик визуал
кетма-кетлик (слайд-шоу, аниматсия, видео)ни овозли тарзда намойиш этиш
орқали инсонларнинг эътиборини кўпроқ жалб қиламиз. Шундан келиб
чиқиб, мултимедиали технологиялар ахборотни максимал самарали тарзда
тақдим этишга имкон беради.
Видеодан фарқли равишда мултимедиали технологиялар ахборотларни
бошқаришга имкон беради, яъни интерфаол бўлиши мумкин. Мултимедиали
тақдимот маълумотни тўғридан тўғри қабул қилишни таъминлайди.
Фойдаланувчи тақдим этилаётган барча маълумотларни кўради ва ўзини
қизиқтирган қисмларидан фойдалана олади. Маълумотни қабул қилиш катта
меҳнат ва вақт талаб қилмайди.
Маълумот тақдим этишнинг бошқа шаклларидан фарқли равишда
мултимедиали тақдимот бир неча ўн минглаб саҳифа матн, минглаб расм ва
тасвирлар, бир неча соатга чўзиладиган аудио ва видео ёзувлар, аниматсия ва
уч ўлчамли графикаларни ўз ичига олган бўлишига қарамай, кўпайтириш
харажатларининг
камлигини
ва
сақлаш
муддатининг ўзоқлигини
таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |