Диссертация ишининг мақсад ва вазифалари 21


I I –БОБ. ПАРМАЛАШ ОПЕРАЦИЯСИНИ АСОСИЙ ВАҚТИГА ТАСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАХЛИЛИ ВА МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАРИ



Download 3,17 Mb.
bet7/13
Sana07.07.2022
Hajmi3,17 Mb.
#754031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
Nosirov M

I I –БОБ.

ПАРМАЛАШ ОПЕРАЦИЯСИНИ АСОСИЙ ВАҚТИГА ТАСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ТАХЛИЛИ ВА МАТЕМАТИК МОДЕЛЛАРИ


Дастгоҳлар иқтисодий самарадорлиги, унумдорлиги ва ишончлилиги масалалари бўйича бошланғич тадқиқотларни Шаумян Г.А., Эрпшер Ю.Б, Капустин Н.М, Пуш В.Э, Волчкевич Л.И, ва бошқалар олиб борганлар.
Серияли ва майда серияли ишлаб чиқаришни механизациялаш ва автоматлаштириш масалалрига қуйидаги ишлар бағишланган: Умумий қилиб айтганда, ҳозирги вақтда РДБ билан бошқариладиган кўп операцияли дастгоҳлар замонавий ва прогрессивдир.
РДБ дастгоҳларини иқтисодий унумдорлигини ва уларнинг рационал қўлланиш соҳаларини аниқлашга Этин А.О, Врагов Ю.Д, Полонский А.Э, ва бошқалар ўз ишларини бағишлаганлар.
Кейинги пайтларда ЭНИМС Оргстанкинпром томонидан РДБ дастгоҳларини иқтисодий унумдорлигини ҳисоблаш методикаси ишлаб чиқилган. Юқорида айтиб ўтилган ишларда ишлов бериш жараёнининг унумдорлигини аниқлаш учун баҳолашнинг турли хил критериялари (масалан минимал вақт критерияси, деталларга ишлов бериш таннархи критерияси ва бошқалар) таклиф қилинган.
Кўпчилик тадқиқотчилар РДБ дастгоҳларини иқтисодий самарадорлигини ошириш учун асосий омилларни қуйидагилар деб ҳисоблайдилар: унумдорликни ошиши, деталларга ишлов бериш сифатининг ошиши; ишлаб чиқаришни технологик тайёрлаш вақтини камайиши; мосламаларга бўлган талабни қисқариши; ишлаб чиқариш жараёнида ЭХМларни қўллаш имконияти, ишлаб чиқариш майдонларини қисқариши ва ҳоказолар.
Дастгоҳларнинг унумдорлиги назарияси проф. Шаумян Г.А томонидан ишлаб чиқилгаи. Шаумян Г.А. томонидан таклиф этилган унумдорлик формуласининг умумий кўриниши қуйидагича:
(1)
бу срда; tИ ишчи юришларга сарфлаиган вақт; tc - салт юришларга сарфланган вақт; ΣtИ- циклдан ташқари йўқотишлар. Бу формула умумий характерга эга бўлиб, турли хил дастгоҳларни унумдорлигини ҳисоблаш учун қўллаш мумкин.
Ҳар қандай автомат дастгоҳининг таҳлили ва синтези масалаларини ечиш учун конкретлашган математик моделлар керак бўлади. Бунда tM, tc, ΣtИ унумдорлик кўрсаткичлари функционал равишда берилган дастгоҳ параметрлари орқали ифодаланиши керак. Масалан, кетма-кет ҳаракатланувчи автоматик линиялар учун Г.А. Шауман томонидан таклиф этилган конкретлашган унумдорлик формуласи:

(2)
бу ерда КT - жараённинг технологик упумдорлиги; q - технологик жараёнда дифференциалланган кетма-кет жойлашган машиналар сони; tc - салт юришлар вақти; tЙ - битта машинанинг циклдан ташқари йўқотишлари


МАТЕМАТИК МОДЕЛ
Яқин вақтларгача дастгоҳ ва автоматларнинг унумдорлиги бўйича назариялар асосан ялпи ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, серияли ишлаб чиқаришдаги деталлар партияси ўлчамлари, янги деталга созлаш вақти ва ҳоказолар ҳисобга олинмаган. Унумдорлик битта турдаги деталларга ишлов беришга ҳисобланган.
Серияли ишлаб чиқариш шароитида РДБ дастгоҳларининг умумдорлигини ҳисоблашда дастгоҳларнинг ва ишлов бериладиган деталларнинг бутун бир комплексининг муайян характеристикалари функциялари эътиборга олиниши лозим.
Ишлаб чиқариш жараёнида РДБ дастгоҳларининг унумдорлигини таҳлил қилишда уларни икки ҳолатда кўриб чиқиш керак.
1) дастгоҳ ҳеч қандай тўхталишларсиз ишлаган ҳолда;
2) дастгоҳ ташкилий ва хусусий сабабларга кўра тўхтаган пайтда.
Таърифга кўра дастгоҳнинг унумдорлиги вақт бирлиги ичида яроқли маҳсулот сони билан белгиланади.
, (дона/мин) (3)

бу ерда, z - ихтиёрий θ вақт давомида ишлов берилган деталлар сони;


θИ -деталларга ишлов беришнинг умумий вақти;
ΣθЙ - ўша даврдаги умумий йўқотишлар вақти [2.2];
Ишлаб чиқариш шароити, дастгоҳнинг техник характеристикаси, технологик жараён ва деталнинг параметрларига боғлиқ ҳолда θи, Σθй қийматларни оламиз.
Ялпи ишлаб чиқариш шароитида созлашларсиз ишловчи дастгоҳ ва автоматларни формуладаги катталикларини баҳолаш, ҳисоблаш ва турли хилдаги машиналар унумдорлиги билан қиёсий таҳлил қилиш унчалик қийинчилик туғдирмайди. Масалан, битта детални ишлаб чиқариш учун ишчи циклнинг давомийлиги Т қуйидагига тенг бўлади:
T=tи + tc , мин (2.5)
Бу ерда: tи- ишчи юришларга сарфланадиган вақт; tc- салт юришларга сарфланган вақт.
Z та деталлар партияси учун ишлов беришнинг умумий вақти θи қуйидагига тенг бўлади:
θи= = (tи+tc).z , мин (2.6)
Серияли ишлаб чиқариш шароитида ишловчи дастгоҳлар бир детал ишловидан иккинчисига ўтганда созлаш талаб қилинади. (2.4) формуладаги ташкил этувчилар қийматларини серияли ишлаб чиқариш шароитига мослаб кўриб чиқамиз [59].
Серияли ишлаб чиқаришда дастгоҳ тўхтовсиз ишлаганда битта детални ишлаб чиқариш учун ишчи цикл давомийлиги Т қуйидагича топилади:
Т= , (2.7)
бу ерда - ишчи юришларга сарфланган вақт йиғиндиси (технологик жараённииг умумий давомийлиги); - ишлов берилаётган детални ўрнатиш ва олишга сарфланган вақт; - ўтишлараро салт юришларга сарфланган вақт йигиндиси; - кесувчи асбобни алмаштиришга сарфланган вақт йиғиндиси; - детални бир юзадан иккинчисига ўрказиш учун сарфланган вақт йигиндиси.
(2.1) формулага кўра деталлар партиясига ишлов бериш умумий вақти θи қуйидаги формула билан топилади:
θи = = (Σtи+ Σtс1 + Σtс2 + Σtс3 + Σtс4 )Z , (2.8)
Агар дастгохда ихтиёрий θ даврда бир неча деталлар партиясига ишлов бериш цикли амалга оширилаётгап бўлса, тўхтовсиз ишлов бериш вақти қуйидагига тепг бўлади:
θи= , мин (2.9)
бунда: m - ушбу дасггоҳда θ даврда ишлов берилган маҳсулот типлари сони. Аммо, реал шароитда дастгоҳни алоҳида тўхтовсиз ишлари циклдан ташқари йўқотишлар билан алмашиб туради. Серияли ишлаб чиқаришда циклдан ташқари йуқотишлар қуйидаги элементлардан ташкил топади:
, (2.10)
бу ерда: θдй - хусусий йўқотишлар (дастгоҳ ва кескичлар бўйича йўқотишлар ҳамда, дастгоҳни тозалаш ва ҳоказолар); - ташқи сабабларга кўра бўлган ташкилий-техник йўқотишлар (заготовканинг йўқлиги, ишчининг ўз вақтида келмаслиги ёки кетиб қолиши, олдинги операциядаги брак ва ҳоказо); дастгоҳни қайта созлашга сарфланган йўқотишлар.
Демак, серияли ишлаб чиқариш шароитида жиҳознинг унумдорлигини битта дастгоҳга боғланган барча деталларнинг комплексига ишлов беришда дастгоҳ имкониятларини характерловчи комплекс «интеграл» катталик сифатида кўриб чиқиш лозим бўлар экан. Бунда вақт йиғиндиси ( ) ҳаттоки, бир турдаги деталларга ишлов беришда ҳам турли хил бўлган бир неча элементлардан ташкил топади. Шунинг учун унумдорликни қуйидаги вариантларда ҳисоблаш мумкин:
1. Барча комплекс учун ўртача характеристика деб, қабул қилинган типавий вакил - детал бўйича;
2. Қандайдир конкрет деталнинг сонли қийматларига тўғри келмаслиги мумкин бўлган ва берилган дастгоҳга боғланган деталларнинг бутун комплексининг ўртача (интеграл) характеристикалари бўйича;
Бу характеристикаларни ишлаб чиқариш жараёнининг «статистик константалари» дейиш мумкин.
Типавий вакил - детал бўйича ҳисоблашда tй , tc , θсоз ва Z ларнинг сонли қийматлари ўша детал учун олинади ва унумдорлик формуласига қўйилади.
Шундай қилиб, ишлов бериладиган деталларнинг қолган турлари кўриб чиқишдан тушиб қолади.
Типавий деталнинг танланиши субҳективдир ва бундан ташқари танланган деталнинг характеристикалари деталларнинг бутун комплексининг барча параметрлари бўйича ўрта статистик бўлишига кафолат йўқдир.
ва Z ташкил этувчиларни таҳлили асосида қуйидаги «статистик константа» ларни ажратиш мумкин: tўрт - ишлов берилаётган деталнинг турини ва уларга ншлов бериш маромларини эҳтиборга олган ҳолда барча операцияларнинг интеграл характеристикаси сифатида кесувчи асбобнинг бир марта ишчи юришининг ўртача вақти; S - битта деталга ишлов беришда бирламчи ўтишларнинг ўртача сони; A - битта деталга ишлов беришда кесувчи асбобларнинг ўртача сони; tc1 - детални мосламага ўрнатиш ва маҳкамлаш, ишлов берилгандан сўнг детални олишнинг ўртача вақти; tc2, tс3 ва tc4 мос равишда координаталарнинг алмашиниши, кесувчи асбобни алмаштирилиши ва детални бир юзадан иккинчисига ўрнатиш учун сарфланган ўртача вақтлар; θсоз- S сонига боғлиқ бўлмаган қайта созлашнинг (дастур узатувчини, мосламани алмаштириш ва ҳоказолар) ўртача вақти давомийлиги; θcъз2- S ўтишлар сонига боғлиқ бўлган ўртача созлаш вақти (кесувчи асбоблар комплектини алмаштириш ва шунга ўхшашлар); Z - иккита қайта созлаш орасидаги деталлар партиясининг ўртача сони; n - ишлов беришда детални қайта ўрнатишни талаб қилувчи юзаларнинг ўртача сони.
Циклдаги ишчи юришлар вақтларинииг йиғиндиси ΣtИ - битта деталга ишлов беришдаги барча операциялардаги вақт йиғиндисига ёки битта ўтиш учун сарфланган Σtиi - ўртача вақтни tўрт ўртача ишчи ўтишлар сони Sra кўпайтмасига тенгдир.
Σtр = tрi = tўрт *S, (мин) (2.11)
Детални ўрнатиш ва олиш давомийлик вақти tc1 цикл мобайнида бир маротаба такрорлаиса, қолган вақт сарфлари ( кўп маротаба қайтарилади.
, (2.12)
-катталик кесувчи асбоблар сонига пропорционалдир, шунинг учун
, (2.13);
-катталик қайта созлашлар сонига боғлиқ бўлади ва қуйидагига тенг бўлади:
. (2.14)
Ишчи ва салт юришларни эҳтиборга олган ҳолда ишчи цикл давомийлиги Т қуйидагига тенг:
T = , (2.15)
θсоз1 катталик S ўртача ўтишлар сонига боғлиқ бўлмайди, θсоз2 катталик S га пропорционалдир. Шунинг учун
, (мин) (2.16) формулага қўйиб вa Z ra бўлиб, қуйидагига эга бўламиз:
(дона/мин) (2.17)
дастгоҳнинг бир сменадаги унумдорлиги:
(2.6)ва(2.10) формуладаги θр ва θпер қийматларни (2.3)
Q= , (дона/смена) (2.18)
бу ерда, - циклдан ташқари хусусий йўқотишлар; - - ташкилий техник йўқотишлар. (2.13) ва (2.14) формуладаги Т ва қийматларни (2.17) га қўйсак, ,
, (2.19)

2.3. ПАРМАЛАШ ОПЕРАЦИЯСИ, АСОСИЙ ВАҚТИНИ ТАДҚИҚИ


Асосий ва ёрдамчи вақтларнинг қисқартириш йўллари таҳлил қилар эканмиз, пармалаш дастгоҳларида қилинадиган ишларнинг кўп мехнат сарфлиги билан характерланади, яъни у кўп омилларга боғлиқ (детални ўрнатиш, қотириш, бўшатиш ва станокни бошқариш ишчи юришларни назорат қилиш) ишчидан ҳам доимий назорат ва жисмоний куч талаб этилади.


Олинган статистик маълумотларга қараганда қўлда ишлатиладиган пармалаш дастгоҳларида қўлда бажарилган ишлари 28,8% ташкил этади. Бу жараён иш бошланишидан, тугашигача бўлган жараённи ўз ичига олади. Пармалаш операциясида ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш асосий ва ёрдамчи вақтларни қисқартириш ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва рационаллаштириш ҳисобига амалга ошириш мумкин.
Биринчи қиладиган ишимиз операцияларни автоматлаштиришдир бунда дастгоҳни зоготовка билан таъминлаш, махкамлаш ва пармани автоматик равишда алмаштириш, дастгоҳини дастур бўйича бошқарилиши шу жараёнларни маълум миқдорда ишлаб чиқариш вақтини қисқартиришга, меҳнат шароитларини яхшиланишига олиб келади. Аммо энг яхши натижани олиш учун ишлаб чиқаришни (комплекс) равишда автоматлаштириш ҳисобига эришиши мумкин.
Энди асосий ва ёрдамчи вақтни қисқартириш йўлларини кўриб чиқадиган бўлсак: асосий вақтни қисқартириш учун ҳар хил вариантларни таклиф қиламиз. Бунга мисол қилиб РДБ 2Р135Ф2 дастгоҳини олишимиз мумкин:
Ёрдамчи вақтни эса қисқартириш учун эса қуйидагиларни таклиф қиламиз.
Тез ҳаракатланувчи масламалар ёрдамида дастгоҳни тўхтатмаган ҳолда зоготовкани қайтариб бўшатиб олиш кўп позицияли столдан фойдаланиш.Қўлда бажариладиган механик ишларни тўлиқ автоматлаштириш.
Шу кўриб чиқган омиллар ишлаб чиқаришга ўз таъсирини ўтказади, олиб борилган тадқиқот ва тажрибалар шунингдек илмий тадқиқот ишлари ишлаб чиқариш корхоналаридан олинган натижалардан келиб чиқиб ишлаб чиқаришга кетадиган вақтни қисқартириш ва яхши натижа олиш учун асосий ва ёрдамчи вақтни қисқартириш зарур.
Бу ҳолатга мисол тариқасида қуйдагиларни келтирамиз: айтайлик пармаловчи 1та детални тешиш учун кондуктордан ва тезкесар пўлатдан тайёрланган парма билан 7 соат иш вақтида 100 та заготовкада тешикларни пармалади .
Бу ерда фойдаланилаётган кондуктор тўлиқ мукаммал бўлмаганлиги учун бу кондукторни ўрнатиш, қотириш, бўшатиш учун шунингдек ёрдамчи вақтларга 50 % (3,5 соат) сарфланмоқда қолган ишчи вақтга эса 50 % (3,5 соат) вақт сарфланмоқда.
Ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш мақсадида кесиш тезлигини 2 баробар оширамиз пармани эса тезкесар пўлат эмас қатиқ қотишмали алмаштириладиган пластинкали пармалардан фойдаланамиз.Натижада 100 заготовка тешиш учун асосий вақтдан 3,5 соат эмас 1,75 соат сарфланди.
Шу йўл билан биз асосий вақтдан 1,75 соат вақт иқтисод қилинади . Лекин ёрдамчи вақт бу ерда ўзгармади яъни (кондуктордан ва тезкесар пўлатдан тайёрланган кескич билан 100 заготовка тешиш учун 3,5 соат вақт сарфланмоқда).Умуман олганда 100 заготовкага ишлов бериш учун 1,75 соат сарфланмоқда умумий сарфланган вақтлар йиғиндиси 2,25 соатни ташкил қилади , демак умумий ҳисобда ишлаб чиқариш иш унуми 1,33 % га ошмоқда.
Ҳозирда ишлаб чиқаришда қўлланилаётган қатиқ қотишмали пластинкали пармаларнинг ўрнига, махсус конавкали, мустаҳкамлиги юқори пармалардан фойдаланилмоқда бу пармалар юқори тезликда ишлаш имкониятини беради бу албатта ишлаб чиқаришда асосий вақтни қисқартиришга ва ишлаб чиқариш унумдорлигини ошишига олиб келади.


Download 3,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish