1
Диссертация иши мавзусини танлаш бўйича
А С О С Н О М А
Тадқиқотчининг фамилияси, исми-шарифи:
Mинниқулов Ислом Урол
ўғли
Бажарилиши режалаштирилаётган диссертация иши мавзуси:
“Инглиз
ва ўзбек тилларида шарт муносабатларини ифодаловчи тил бирликларининг
прагматик аспекти”
Ихтисослик шифри ва номи:
10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик,
чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик
Диссертация иши бажарилаётган фан тармоғи:
Филология
Илмий маслаҳатчининг фамилияси, исми-шарифи, илмий даражаси ва
унвони:
Сапарова Қундуз Отабоевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация иши бажариладиган ташкилотнинг тўлиқ номи ва
электрон манзили:
Ўзбекистон давлат жаҳон
тиллари университети,
uzdjtu_ilmiy_bolim@mail.ru
I. Мавзунинг долзарблиги.
Ҳозирги кунда жаҳон тилшунослигида
антропоцентрик парадигма доирасида қуйидаги йўналишларда илмий-
тадқиқот
ишлари
олиб
борилмоқда:
когнитив
тилшунослик,
лингвокултурология,
матн
лингвистикаси,
прагмалингвистика,
социолингвистика, психолингвистика, чоғиштирма тилшунослик, корпус
лингвистикаси ва компютер лингвистикаси. Мазкур йўналишларда олиб
борилаётган тадқиқотларнинг мақсади тил ва инсон омили ўртасидаги
муносабатларни тадқиқ этишдан иборатдир. Шу жумладан, тилларни
таққослаб ўганиш, уларнинг ўхшаш ва ўзига хосликларини аниқлаш ва
тадқиқот натижаларидан жаҳон тилшунослиги тараққиёти ва истиқболлари
йўлида фойдаланиш доим долзарб ҳодиса бўлиб келган. Хусусан, таъкидлаш
лозимки, тилда ўзаро алоқа қилиш ёки ахборот алмашиш жараёнида, хоҳ у
чет тилида, хоҳ она тилида бўлсин, тил бирликларидан нутқда ўз ўрнида
фойдалана олиш, уларнинг прагматик аспектларидан хабардорлик ва
уларнинг контекстуал хусусиятларини англаган ҳолда уларни мулоқатга олиб
кириш каби масалалар тил бирликларининг прагматик аспектини тадқиқ
қилишни тақозо этади. Бунда, айниқса, тил
бирликларининг прагматик
аспектларини она тили ва чет тил мисолида қиёсий таҳлил қилиш мавзунинг
долзарблигини янада оширади.
Маълумки, тил ва ундаги бирликлар мураккаб ҳодиса бўлиб,
тилшунослик соҳасида турли тушунча ва концептларнинг турли аспектлари
шу пайтга қадар тадқиқ қилинган. Шу жумладан, қайд этиш жоизки, жаҳон
тилшунослигида шарт тушунчаси ҳам кўпгина тадқиқотлар обеъкти бўлган.
2
Мазкур тушунча тилшунослик соҳасида турли нуқтаи назардан ўрганилган:
синтактик, семантик, нутқ акти, прагматик,
функционал, когнитив.
Шунингдек, муаммонинг қардош ва қардош бўлмаган тилларда киёсий
таҳлили, сентимент таҳлил, шарт муносабатлари ифодаланишини таснифлаш
масалалари юзасидан сезиларли даражада илмий-тадқиқот ишлари олиб
борилган. Ўзбекистон Республикаси истиқболли ривожланишининг янги
босқичида маданият, санъат ва фан соҳаларини янада ривожлантириш ва
мазкур соҳаларда ютуқ ва истиқболли ўзгаришларни рағбатлантириш ўз
ўрнида тилшунослик соҳасига ҳам устувор йўналишларни белгилаб берди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегиясида «илмий тадқиқот ва
инновация фаолиятини
рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий
этишнинг самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва
илмий тадқиқот институтлари ҳузурида
ихтисослаштирилган илмий-
экспериментал лабораториялар, юқори технология марказлари ва
технопаркларни ташкил этиш
1
» масалаларининг устувор
вазифа сифатида
белгилаб қўйилиши тилшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб
борилишини тақозо этади.