Диссертация иши мавзу: Иннавацион ривожланишни фаоллаштириш асосида экспорт махсулотлари рақобатбардошлигини ошириш йўналишлари



Download 2,11 Mb.
bet19/22
Sana20.06.2022
Hajmi2,11 Mb.
#679350
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22
Bog'liq
легаллаштириш Касимов Ш ДИССЕРТАЦИЯ

V БОБ. ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
5.1. Тадқиқотнинг асосий илмий ва амалий янгилиги ҳамда натижалари

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистонда сўнгги икки йил ичида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш юзасидан қатор ислоҳотлар олиб борилди ва олиб борилмоқда.


Шу ўринда, 2019-2020 йилларда Евроосиё гуруҳи томонидан режалаштирилаётган Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ўзаро баҳолашнинг иккинчи босқичини муваффақиятли ўтишини таъминлаш мақсадида, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар фаолиятини янада мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жинойятларга қарши курашиш Департаменти билан биргаликда режали тизим яратиши, мазкур тизимга барча тегишли идора ва ташкилотларни жалб қилиш орқали ижобий натижаларга эришиш мумкинлигини қайд этиш лозим.
Шундай қилиб, тaдқиқoт ишини ёритиш жaрaёнидa қуйидaги хулocaлaр шaкллaнтирилди:
Нима учун легаллаштирилган даромадлар ноқонуний ҳисобланади ва унинг салбий оқибатлари қандай эканини таҳлил қилсак:
Биринчидан, жиноий даромадларни легаллаштириш молиявий секторга салбий таъсир кўрсатади. Молиявий муассаларнинг обрўсига путр етади. Мамлакатда террористик, қўпорувчилик ҳаракатлари, гиёҳвандлик, кантробандалар авж олиб кетади. Бу эса мамлакатни ҳар томонлама парокандалик сари етаклаб боради.
Иккинчидан, жиноий даромадларни легаллаштириш мамлакат иқтисодиётининг ўсишига таъсир кўрсатади. Иқтисодиёти кучсиз мамлакатларда жиноятчиликка йўл очиб берилса, қонуний пуллардан кўра, ноқонуний пуллар кўпайиб кетади.
Учинчидан эса жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш – бу жамиятни сақлаб қолиш демакдир. Агарда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашилмаса, жиноий тўдалар кўпайиб, жамиятни остун-устун қилиб юбориши мумкин. Порахўрлик, коррупция авж олиб кетади ва мамлакатни ҳам иқтисодий томонидан ҳам моддий-маънавий томонидан қийин аҳволга тушуриб қўяди.
Шунингдек, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, жиноий йўл орқали олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг миллий тизими самарадорлигини аниқлаш кўзланган натижаларга эришиш (эришмаслик)га асосланиши лозим. Шу боис якуний самара келгусидаги натижаларни сифатли аниқлашда намоён бўлиши лозим, уни келгуси натижалари жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадларини давлат хавфсизлик таъминот самараси сифатида изоҳлаш тушунилади.
Жиноий йўл орқали олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизими самарадорлигини баҳолаш, бизнинг фикримизча, тежамлилик, мақсадга мувофиқлиги ва назоратнинг натижавийлиги билан белгиланиши лозим.
Тежамлилик унинг барча элементларининг талаб этиладиган ишлаш сифатини сақлашда тизимни тузиш ва фаолиятни қўллаб-қувватлашга сарфланган харажатларни камайтириш сифатида кўриб чиқилади.
Мақсадга мувофиқлик назоратини олиб бориш, хавфсизликни ва оптимал рискни таъминлашда қўйилган ресурслардан оптимал натижасини англатади.
Кредит ташкилотининг жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизими бўйича таркибий бўлинмаси самарадорлигини баҳолашда ташкилот томонидан аниқланган хатолар ва ташқи назоратчилар ва назорат органлари томонидан текшириш жараёнида аниқланган хатоларнинг нисбатларидан фойдаланиш даркор. Мақсадга мувофиқлик нуқтаи назардан салбий воқеаларни олдини олиш ва уларнинг сабабларини аниқлашга қаратилганлиги бўйича назорат имкониятларини баҳолаши лозим.
Натижавийлик давлатнинг ҳам умумий, ҳам ўта деталлашган мақсадларга эришиш даражасини акс эттиради. Миллий жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизими ишлаш натижавийлигининг ўлчов бирлиги Республика Жиноий Кодексининг 243 моддаларига асосан қўзғатилган жиноий ишлар сони, маблағни ювиш билан шуғулланувчи шахслар фаолиятидан кўрган зарар учун давлатга тўлаб берган жарима ҳамда хориждан келиб тушган умумий оқимдаги капитал ҳажмидан мажбурлаб қайтариб берилган активлар ҳажмини (унинг жиноий келиб чиқиши маълум бўлган ҳолда) ҳисоблаш мумкин.
Юқори мансабдор шахслар мижозларга хизмат кўрсатилиши жараёнида Банкнинг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи ходимлари чет элдаги юқори мансабдор шахсларни қуйидаги тоифалар асосида аниқлаб олишлари лозим:
- чет давлатнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи;
- маъмурий ёки суд органида ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган;
- ташкилий-бошқарув вазифаларни бажарадиган ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахслар.
Шунингдек, барча мижозларга нисбатан, хусусан, банк хизматлари кўрсатилаётган ёки бир марталик операцияларни амалга ошираётган шахсларга нисбатан ҳам юқори мансабдор шахсларни аниқлаш тадбирлари олиб борилади.
Юқори мансабдор шахслар тоифаларига кирувчи шахсларни аниқлашда Банк ходимлари қуйидаги ахборот манбаларидан фойдаланиши мумкин:
- мижозлардан индентификациялаш жараёнида олинган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида аниқланиши мумкин, хусусан, ҳуқуқий ҳолати унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида (масалан, дипломатик паспорт), Ўзбекистон Республикаси худудида бўлиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат асосида (масалан, кириш-чиқиш визаси). Агар мижоз банк ҳисобрақамини очиш вақтида ўзининг эгаллаган лавозими тўғрисидаги маълумотни берган бўлса, ундан “чет эллик юқори мансабдор шахс” эканлигини тасдиқловчи ҳужжат асосида ўрганилади;
- расмий эълон қилинган рўйхатлар (бундай рўйхатлар ваколатли идоралар томонидан шакллантирилиб, Банкка расман тақдим этилганда);
- ёрдамчи дастурий таъминот асосида текширувлар юқори мансабдор шахсларнинг (Ф.И.Ш) рўйхати берилган махсус дастурлар ёрдамида амалга оширилади (масалан, DOWJONES FACTIVA, WorldCheck ва бошқалар);
- оммавий фойдаланиш мумкин бўлган манбалар (Интернет тармоғи, оммавий ахборот воситалари ва бошқа қонуний фойдаланиш имкони бўлган манбалар) мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи ходим ёки Ички назорат хизмати ходимлари томонидан ўрганилади. Оммавий манбалар орқали маълумотларни ўрганиш натижалари белгиланган тартибда ҳужжатлаштирилиб, мижоз анкетасига (ҳужжатлар йиғмажилди) илова қилинади.
Мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи ходимлар:
- юқори мансабдор шахслар операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ шахсларнинг (вакиллари, ваколатли шахс, манфаатдорлар), уларнинг турмуш ўртоқлари ёки яқин қариндошлари (авлод-аждодлари томонидан ота-оналари, фарзандлари, бува-бувилари, набиралари, чевара-эваралари), тўлиқ туғишган (бир ота-онадан ака-ука, опа-сингил) ёки ярим туғишган (ота ёки она бошқа, фарзандликка олган ёки олинган) қариндошлари эканликларини ва юзага келган шароитда далиллар билан тасдиқланган асосланган ҳолда аниқлаш чоралар кўриши лозим;
- банк мижози бўлмиш юқори мансабдор шахсларнинг, турмуш ўртоғи, яқин қариндошлари (авлод-аждодлари томонидан ота-оналари, фарзандлари, бува-бувилари, набиралари, чевара-эваралари), тўлиқ туғишган ( бир ота-онадан ака-ука, опа-сингил) ёки ярим туғишган (ота ёки она бошқа, фарзандликка олган ёки олинган) қариндошлари томонидан пул маблағлари ва бошқа мулклари билан бўладиган операцияларига ҳам алоҳида эътибор қаратиши лозим.
Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида, юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан Банк ходимлари:
- юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чораларни кўришлари;
- юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақат Банк Бошқаруви раиси ёки унинг ваколатли ўринбосари рухсати билан киришишлари;
- амалий иш муносабатларига кириш жараёнида юқори мансабдор шахслар ва уларнинг яқин қариндошларининг амалга ошираётган операцияларини мунтазам равишда чуқур мониторинг қилиб боришлари лозим.
Хулоса қилиб айтганда:

  • Жиноий маблағларни легаллаштиришга қарши қонунларга, унинг дастурига ва ички назорат процедураларига риоя қилиш;

  • Ҳисобварақни очишдан олдин мижозни идентификациялаш;

  • Ишончли мижозлар билангина ишлаш;

  • Банк тизимидан қонунларга зид мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслик;

  • Шубҳали транзакцияларни ёки мижознинг ноқонуний фаолият юритишини била туриб, бунга лоқайд бўлмаслик;

  • Ғайриодатий ёки шубҳали фаолиятларга қарши шай туриш;

  • Шубҳали фаолиятдан ваколатли идоралар хабардор эканини ҳеч кимга маълум қилмаслик.




Download 2,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish