Диссертация ҳимояга рухсат этилди


Тадқиқотнинг методологик асоси



Download 1,41 Mb.
bet5/20
Sana22.02.2022
Hajmi1,41 Mb.
#90548
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Ёшузоқов Шоҳбек

Тадқиқотнинг методологик асоси. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг “Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида” қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ахборот - комуникация технологияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-апрель ПҚ-3682-сон “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, 2018 йил 5-май ПҚ-3697-сон “Фаол тадбиркорлик ва иннновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари тадқиқотнинг методологик асосини ташкил этди.
Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи: Ишда телекоммуникация тармоқлари, дастурлаш тиллари, амалий-дастурий воситаларни дойиҳалаш методлари, интеграл хизмат кўрсатувчи рақамли тармоқлар, INTERNET глобал компьютер тармоғи, протоколлар, мижозлар ва серверлардан фойдаланилди.
Тадқикот натижаларининг назарий ва амалий ахамияти: Магистрлик диссертациядан олинган илмий натижалар ва хулосалар давлат жамият бошқарув идоралари, таътим, соғликни сақлаш, иқтисодиёт тармоқлари идораларда ахборот коммунгикация технологияларидан фойдаланиб аҳолига хизмат кўрсатиш қимматли вақт сарфини камайтиради ва ортиқча моддий сарф харажатларни камайтиради.
Натижаларни чоп этилганлиги. Мазкур диссертация иши “Ахборот технологиялари” кафедрасида семинарларда муҳокама қилинган ва 3 та Республикаси илмий-амалий конференциялари маърузалар тўпламида тесиз чоп этилган.
Магистрлик диссертация тузилиши ва хажми: Магистрлик диссертация иши кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, иловалардан иборат.

1 БОБ. ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНИШНИНГ ЖОРИЙ ҲОЛАТИ ТИЗИМЛИ ТАҲЛИЛИ
1.1. Бугунги кун иқтисодий ривожланиш жараёнида инновацияларнинг роли
Мамлакатимизда иқтисодиётни модернизация қилишнинг ҳозирги босқичи хўжалик юритувчи субъектлардан тадбиркорлик фаолиятида янги маҳсулотлар ва технологиялар яратиш ҳамда экспортбоп товарлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган инновацион сиёсат юргизишни талаб этмоқда. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, “Инновация, бу келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион ёндашув асосида бошлашимиз керак”.
Маълумки, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш иккита: анъанавий ва инновацион моделга бўлинади. Шу ўринда уларни таърифлаш, тавсифлаш ва қиёслаш мақсадга мувофиқ Анъанавий модель тадбиркорликнинг анъанавий, сермашаққат ва репродуктив шаклига асосланади. Бунда тадбиркор корхона фойдасини кўпайтириш ва рентабелликни ошириш учун ички резервларни сафарбар қилиши тақозо этилади. Мазкур моделга мувофиқ, тадбиркорликнинг муваффақияти давлат томонидан маблағ ажратилиши ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан қўллаб-қувватланиши билан боғлиқ.
Инновацион модель эса тадбиркорликни инновациялар асосида ривожлантириш билан тавсифланади. Бунда корхонани ривожлантириш инновация, яъни илмий ихтироларга асосланади. Инновацион маҳсулот ёки технологиянинг ҳақиқатан ҳам янгилиги ундан фойдаланиш натижасида ҳамма вақт иқтисодий самарага эришиш билан белгиланади.
Қатъий бозор рақобати шароитида корхоналарда инновацион фаолиятни ривожлантириш тадбиркорлик фаолиятининг харажатларини камайтириш ва фойдани кўпайтиришга интилиш билан боғлиқ. Эскирган техника ва технологиялар қўлланилганда харажатлар оптимал даражадан ошиб кетади. Агар рақобатчиларимиз маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва таклиф этилаётган маҳсулот (иш, хизмат)ларининг баҳосини пасайтириш асосида бозорни эгаллаш йўлларини топган бўлса, тадбиркорликдан зарар кўришимиз мумкин. Шундай экан, ҳамма вақт тадбиркорликни инновацион модель асосида ривожлантириб боришимиз лозим. Республикамиз корхона ва ташкилотларининг инновацион фаолияти тўғрисида маълумотлар шундан далолат беради
Эркин бозор рақобати шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъект нисбий устунликка эришишга интилади. Бунга эса фақат инновацион фаолиятни амалга ошириш орқали эришилади. Инновация жараёни қанчалик тез амалга оширилса, фаолият муваффақияти шунчалик юқори бўлади.
Маҳсулотларнинг янгиланиши, уларнинг бозорга ўз вақтида чиқарилиши қўшимча фойда олиш эҳтимолини оширади ва бундай фойда фан-техника рентаси деб аталади.
Инновация жараёнларини амалга ошириш натижасида корхоналар харажатларни камайтириб, ишлаб чиқариш ҳажмини оширади, бозорда ўз ўрнини эгаллайди, фойдани кўпайтиради, тадбиркорлик самарадорлигини ошириш ва миллий иқтисодиётни ривожлантиришга ёрдам кўрсатади. Инновация фаолиятининг туб мазмуни, унинг ўзига хос белгилари ва хусусиятлари инновация тушунчасида мужассамлашган. Таъкидлаш жоизки, бу тушунча хорижлик олимлар асарларида ҳам, мамлакатимиз олимларининг ишларида ҳам турлича таърифланиб келинмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Миллий Энциклопедиясининг 4-жилдида қуйидагича таърифланган.
“Инновация – (инг. – innovationas – киритилган янгилик, ихтиро):
1) техника ва технология авлодларини алмаштиришни таъминлаш учун иқтисодиётга сарфланган маблағлар;
2) илмий-техника ютуқлари ва илғор тажрибаларга асосланган техника, технология, бошқариш ва меҳнатни ташкил этиш каби соҳалардаги янгиликлар, шунингдек, уларнинг турли соҳалар ва фаолият доираларида қўлланилиши”.
Фикримизча, ушбу таъриф инновация тушунчасининг замонавий моҳиятини тўлиқ очиб бермайди, уни туркумлаш ва батафсил тавсифлаш учун етарли эмас.
Я.Кук ва П.Майерс таърифига кўра: “инновация – ғоядан то бозорда сотиладиган тайёр маҳсулотгача бўлган, тўлиқ жараён” 61 . Деярли шундай фикр Б.Твисс томонидан ҳам билдирилган бўлиб, инновация кашфиёт ёки ғоя ҳисобланиб, иқтисодий мазмун касб этадиган жараён сифатида таърифланади.
Оксфорд университети профессори М.Додгсоннинг таърифига кўра, “инновация илмий, технологик, ташкилий ва молиявий фаолиятдан иборат бўлиб, янги (ёки яхшиланган) маҳсулот, янги (ёки яхшиланган) ишлаб чиқариш жараёни ёки қурилмалар тижоратига олиб келади”.
В.Г.Медынский ва С.В.Ильдеменовлар фикрича, инновация фаолияти: “ўтказилган илмий тадқиқотлар ёки қилинган кашфиёт натижасида ишлаб чиқаришга жорий этилган объект бўлиб, олдингисига қараганда сифат жиҳатдан фарқ қилади”.
Инновация тушунчасига берилган таърифларни яна давом эттиришимиз мумкин. Ҳар хил таърифлар ўртасидаги энг муҳим фарқлар, инновация тушунчасига муаллифнинг қандай ёндашганлигидан иборат. Бундай ёндашувларни асосан икки тоифага ажратиб кўрсатишимиз мумкин:
1. Инновация – илмий-ижодий жараён ва унинг натижаси.
2. Инновация – янгиликни жорий этиш (тижоратлаштириш).
Яқин вақтларгача ушбу ёндашувлардан қайсиниси, таърифлардан қайси бири мукаммалроқ эканлиги тўғрисида қизғин мунозаралар олиб борилган. Сўнгги пайтларда бундай мунозаралар бироз пасаймоқда. Бу ҳозирги вақтда инновация тушунчасининг тўлақонли бошқарув категорияси сифатидаги ўзига хос халқаро стандарти ишлаб чиқилиши билан боғлиқ.
Ушбу халқаро стандартни ишлаб чиқишга “Фраскати қўлланмаси” ва “Осло қўлланмаси” номи билан маълум иккита иш асос бўлган. Булардан биринчиси, фан ва инновациялар тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, ишлов бериш ва таҳлил қилиш бўйича тавсиялардан иборат бўлиб, 1963 йил Италиянинг Фраскати шаҳрида қабул қилинган ва шунинг учун “Фраскати қўлланмаси” деб номланган. Ушбу қўлланма фан ва инновациялар бўйича Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ИҲРТ)нинг миллий экспертлари томонидан доимий равишда тузатилиб, такомиллаштирилиб борилмоқда. “Осло қўлланмаси”да инновация тушунчасига умумий ёндашув шакллантирилган бўлиб, 1992 йил Ослода қабул қилинган ва технологик инновациялар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш услубларидан иборат.
Ҳозирги вақтда бошқарув соҳасидаги кўпчилик назариячилар ва амалиётчилар ушбу ҳужжатларда келтирилган инновация тушунчасини ёқлайдилар. Айнан шу тушунча инновациянинг меъёрий-ҳуқуқий базасини шакллантиришда инновация фаолияти бўйича концепциялар, дастурлар ва бошқа стратегик ҳужжатларни ишлаб чиқишда асос қилиб олинмоқда.
Юқорида баён қилинган, назарий, меъёрий-ҳуқуқий ва услубий манбалар шарҳларини умумлаштириб, инновация тушунчасини таърифлашга қуйидаги ёндашувни таклиф этамиз:
Инновация ижодий-интеллектуал фаолиятнинг якуний натижаси бўлиб, янги ёки такомиллашган маҳсулот кўринишида мужассамлашади ва бозорда сотишга мўлжалланади ёхуд амалий фаолиятда фойдаланиладиган янги ёки такомиллашган технологик жараён ҳисобланади.
Янги ғоялар ишлаб чиқилган чизмалар, расмлар ёки батафсил тавсифнома кўринишида ифодаланган бўлса-ю, лекин ундан бирорта тармоқ ёки соҳада фойдаланилмаса, бозорда истеъмолчисини топмаса, ушбу ғоя ёки билим, илмий-ижодий меҳнат натижаси бўлсада, инновация ҳисобланмайди.
Ушбу фикр-мулоҳазаларни умумлаштириб, инновацияларни янгилиги бўйича асосий 3 турга бўлиш мумкин (1-расм).


Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish