КИРИШ Ижтимоий-иқтисодий вазиятнинг изчил ўзгариш динамикаси оддий бажарувчидан тортиб, то олий ҳокимият даражасига қадар бўлган барча бошқарув органларининг ахборот таъминотига бўлган эҳтиёжларини тўла қондиришни устувор вазифалардан бири сифатида илгари суради.
Давлат ахборот тизимлари бир бутун ижтимоий жамиятнинг маҳсули сифатида намоён бўлиб, аҳолига интерактив хизмат кўрсатувчи ҳодиса ҳисобланади. Методологик нуқтаи назардан қаралганда давлат ахборот тизимлари ижтимоий феномен ҳисобланиб, ижтимоий жамиятнинг тарихий ривожланишининг маълум босқичидаги жамиятнинг ифодаси деб қаралади. Аммо, лекин жамиятда давлат ахборот тизимларининг юзага келиш тамойиллари турли кўринишда ва турли соҳаларда интерактив хизматларни юзага келишликларидаги фарқни аниқ тушунтириб бера олмайди.
Кейинги йилларда алоҳида иқтисодий ва ижтимоий - демографик жиҳатларни ўрганишдан давлат ахборот тизимлари юзага келтирувчи механизмнинг барчасини комплекс ўрганишга ўтилди. Давлат ахборот тизимларининг ҳудудий ўзига хос хусусиятларини аниқлаш жойлардаги вазиятни ифодаловчи ижтимоий-иқтисодий, миллий - демографик, таълим – тарбиявий ва давлат ахборот тизимларини характерловчи ҳолатларни аввалдан башорат қилиш локал тизимини яратиш имкониятини туғдиради.
Магистрлик диссертация иши мавзусининг асосланганлиги ва долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27-апрель ПҚ-3682-сон “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори1, 2018 йил 5-май ПҚ-3697-сон “Фаол тадбиркорлик ва иннновацион фаолиятни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ва ушбу қарорни амалдаги тадбиғини таъминлаш мақсадида 2018-2023 йилларга мўлжалланган дастурни сифатли бажарилишига замин яратиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади. Чунки ахборот-коммуникация технологиялар (АКТ)ни жамиятнинг турли соҳаларида кенг жорий этилишининг изчил суръатларда олиб борилиши муносабати билан туб ислоҳатлар ўтказиш ва мазкур соҳадаги фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш зарурияти юзага келди. Бу борада “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши билан ахборот ресурслари ва талабларни ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш, жаҳон тамойилларига асосланган ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилган давлат сиёсати белгиланди. Қонунда ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш тоифалари ва уларни аниқлаш тартиби таърифлаб берилди. Унда ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бўлган мулк ҳуқуқини белгиловчи меъёрлар ҳам ўз аксини топган [1].
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам замонавий АКТни ривожлпнтириш, жамиятни ҳар бир жабҳаларига тадбиқ этиш устувор этиб белгилаб берилган.2 Янгиланишлар даврида инновацион ривожланиш соҳасига бўлаётган эътибор ҳам туб мақсадлар замирида катта ислоҳатлар борлигидан далолат беради. Ҳукумат миқёсида инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этилиши, лойиҳа бошқаруви агентлиги фаолиятини йўлга қўйилганлиги ҳам бунга яққол мисол бўла олади.
Жорий йилнинг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” дев номланганлиги, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда инновацион технологияларни кенг кўллашнинг зарурлиги ҳам тадқиқот иши мавзусини долзарблигидан далолат беради.