Диссертация ilmiy rahbar dots. M. Melibaev " " 2022 yil


-расм: Крилчаткали насоснинг кинематик схемаси



Download 3,16 Mb.
bet4/24
Sana18.07.2022
Hajmi3,16 Mb.
#821130
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Дис.Каримов

2-расм: Крилчаткали насоснинг кинематик схемаси:
1-сўрувчи калонка; 2-крилчатка; 3-корпус; 4-чиқарувчи (нагнетательный) колонка.







3-расм. Сув насоси крилчаткалари


Насос валининг руҳсат этилган ўрнатиш геометрик баландлигини аниқлаш. Насос орқали сўрилаётган сув сатхидан насос валининг руҳсат этилган ўрнатиш геометрик баландлигини аниқланг. Насос қуйидаги маълумотлар билан тавсифланади: Q=1450м3/соат; n= 970 айл/мин; D2= 855 мм; dвс =500 мм; D1=320 мм. Киришдаги сув катталиклари: Р0 =1,03 кГ/см2 ; tв =200С; hвс= 0,25 м. Талаб этилса, у ҳолда ҳисоб кўйидагича олиб борилади: T= 200С да тўйинган сув буғи жадвалдан, тўйиниш босимини аниқлаймиз: Рнас =0,024 кГ/см2.
Шундай қилиб:
формула бўйича:
Рухсат этилган сўриш баландлиги:

Насос сўриш потрубкасидаги тезлик:

Сўриш потрубкасидаги тезлик босими:

Рухсат этилган геометрик баландлик






4-расм: Саноатда ишлатиладиган марказдан қочма типидаги насослар
Ҳалк хўжалигида иштилаётган насосларнинг ишлар ресурсида самарала фойдаланиш саноат иқтисодиётининг кўтарилиши асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.
2-боб. НАСОСЛАР ТУҒРИСИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

    1. Насосларнинг конструкцион ҳисоби

Насослар суюқ муҳит оқимини ҳосил қилувчи гидравлик иш машиналари ҳамда аппаратларидир. Насослар берилган механик ёки бошқа турдаги энергияни ўзи орқали оқиб ўтадиган суюқликнинг гидравлик энергиясига айлантириб бериш принципи бўйича ишлайди.
Насосларни ҳаракатга келтириш учун кўпинча электродвигателлардан, баъзан ички ёнув двигателларидан фойдаланилади. Ҳамма насослар икки асосий гуруҳга-динамик ва ҳажмий насосларга бўлинади.
Динамик насосларда суюқлик насоснинг кириш ҳамда чиқишлари билан доимий боғланган камерадаги куч таъсирида силжийди. Бундай насосларга: парракли, уюрмавий, оқимли, вибрацион ва бошқа турлари киради.
Ҳажмий насосларда суюқлик насоснинг кириш ҳамда чиқишлари навбати билан уланиб турадиган камера ҳажмининг даврий равишда ўзгариб туриши натижасида силжийди. Бу гуруҳга: поршенли, плунжерли, диафрагмали, ротор ли, шестерняли ва бошқа типдаги насослар киради.
Суғориш, зах қочириш ёки сув билан таъминлаш соҳаларининг мутахассислари фақатнасослар билан эмас, балки насос агрегатлари, насос қурилмалари ва насос станциялари билан ҳам иш кўришлари керак бўлади.
Насос агрегати ўзаро узатиш механизми билан боғланган насос ҳамда юритиш двигателидан иборат.
Насос ёки сув чиқариш қурилмаси – насоснинг ишлашини таъминлайди ган махсус схема бўйича монтаж қилинган жиҳозлар комплекти.
Насос станцияси сув билан таъминлаш ёки суғориш тизимларининг тар қатиш тармоқларига сувни узликсиз узатиб туришни ёки зах қочириш ёхуд ка нализация тизимларидан сувни ҳайдаб чиқаришни таъминлайдиган гидротехник иншоотлар ва насос қурилмалари комплексидир.
Сув олиш ва уни насос станцияси биносига келтиришга мўлжалланган иншоатлар, насос станциясининг биноси, босим трубалари ҳамда чиқарилган сувни қабул қилувчи иншоотлар комплекси машина билан сув чиқариш гидротехник узеллари деб аталади.
Динамик насослар. Динамик насосларга марказдан қочма, ўқий, уюрмавий, оқимли ва бошқа насослар киради.
Марказдан қочма ўқий ва уюрмавий насосларда парраклар билан таъминланган иш ғилдираги қўзғалмас корпусда айланади. Двигатель ҳаракатга келтирадиган ғилдирак суюқлика таъсир этиб, унга маълум миқдорда энергия беради, бу энергия эса босим ҳосил қилишга сарфланади.
Марказдан қочма насос қуйидаги қисмлардан: иш ғилдираги, насос кор пуси, сув келтириш канали (корпуснинг насос потрубкасидан иш ғилдирагига ча бўлган кириш қисми), сув кетгазиш канали (иш ғилдираги чиқариб таш ланган суюқликни босим потрубкасига келтирадиган корпус қисми)дан тузилган.
Марказдан қочма насослар одатда қабул резервуарида суюқлик сатҳидан юқори жойлаштирилади, шу сабабдан насосни ишга туширишдан олдин унга суюқлик қуйиш керак.
Тўрли тескари клапан бўлганда. сувни творонка орқали сўриш трубаси ҳамда насос корпусидан ҳаво тўлиқ чиққунча қуйиш мумкин. Агар тескари клапан бўлмасасув қуйиш учун (задвижканинг ёпиқҳолатида) махсус вакуум-насос билан насос корпусидан ҳавони сўриб олиш керак, шундан кейин сув қуйилади].
Ҳамма марказдан қочма насослар стандарт электр двигателлардан ҳара катлантирилганлиги ҳамда улар махсус муфталар воситасида тўғридан-тўғри бириктирилганлиги учун бундай қурилмалар фойдали иш коэффициенти юқо рилиги, ихчамлиги ва ишончли ишлаши билан характерланади. Бундай насос ларнинг узатиши 1,5 дан 20000 л|сек-гача ва босим 10 дан1000 м гача бўлади. Шулардан келиб чиқиб насос крилчаткаси насоснинг энг кўп ишлайди ганг қисми ҳисобланади. Насос “крилчатка” ишчи қисмини пайвандлаш технологияси мапшинасозликда катта ахамият касб этади.
Марказдан қочма машиналарда суюқликка ёки газга энергияни машина корпусида айланувчи иш ғилдираги кураклари ёрдамида берилади. Бунда парраклар орасидаги суюқлик заррачаси марказдан қочма куч таъсирида насос камерасига интилади. Бундай ҳаракат натижасида иш ғилдираги марказида босим камайиб, таъминловчи идишдаги суюқлик сўриш трубаси орқали кўтарилади ва иш ғилдираги кураклари орасидан чиқиб кетган суюқлик (газ) ўрнига янги суюқлик (газ) келади. Марказдан қочма мшина камерасига марказдан қочма куч таъсирида суюқликнинг (газнинг) келиши натижасида босим ортиб, суюқлик (газ) машина камерасидан ҳайдаш трубасига кўтарилади. Марказдан қочма машиналарнинг ишлаши шу принципга асосланган бўлади.
Гидромашиналарда ҳаракатланувчи турли иш қисмлари ёрдамида суюқликларга эненгия берилади ва бу энергиядан турли мақсадларда фойдаланилади ёки суюқлик энергияси бошқа механизмларнинг иш қисмларини ҳаракатга келтиради. Гидромашиналар-механик ҳаракатни сую-ликнинг ҳаракатига ёки суюқликнинг ҳаракатини механик харакатга айлантириб берувчи қурилмалардир. Гидромашиналар техниканинг суюқлик билан ишлайдиган турли қисмларида кенг қўлланилади. Насослар ва гидродвигателлар гидромашиналарнинг шундай турларига кирадики, уларда суюқлик энергия қабул қилиб олувчи ёки энергия билан таъминловчи иш жисми вазифасини бажаради. Бунда гидромашинанинг иш қобилияти у орқали ўтган суюқлик энергиясининг ўзгариш миқдорига боғлиқ. Шунинг учун ишлаб чиқариш талабига қараб гидромашиналарни суюқлик билан ёки камроқ миқдорда энергия алмашадиган қилиб қурилади ва улар ўзининг тузилиши, турли параметрларини қандай чегарада ўзгариш мумкинлигига қараб ишлаб чиқаришнинг тегишли соҳаларида фойдаланилади[6].
Насослар суюқликларга энергия берувчи машиналар турига киради ва одатда, сув, нефт, бензин, керосин, турли мойлар ва бошқа суюқликларни чуқурликдан тортиш, юқорига кўтариш, бир жойдан иккинчи жойга узатиш, улар ёрдамида бошқа жисмларни кўчириш, ташиш учун ишлатилади. Бунда суюқликлар насос орқали ўтганида уларнинг энергияси ортади. Бу энергия ёрдамида суюқлик устида айтилган ишларни бажариш мумкин бўлади. Насослар суюқликка берган энергиясига ёки ўзидан қанча суюқлик ўтказа олишига қараб турли гуруҳларга бўлинади ва бажарган вазифасини кайси усулда амалга оширишига қараб турлича номланади.
Бунда насос ёки гидродвигател тескари иш бажарганида унинг фойдали иши камаяди. Сувнинг энергиясини электр энергиясига айлантиришда ишлатиладиган гидродвигателлар трубиналар деб аталиб, улар айрим мустақил группага ажралади. Бу машиналар жуда катта миқдордаги энергияни қабул қилиб ва уни ҳаракатга айлантириб генераторга бериши билан фарқ қилади.
Насоларни гуруҳлаш турлича бўлиб, уларни тузилиши, турли параметрлари, суюқликка энергия бериш усули ва бошқаларга қараб гуруҳлаш усуллари мавжуд. Энг кўп тарқалган усул ишлаш тарзига қараб гуруҳлашдир. Бунда насосларн асосан икки катта гуруҳга бўлиниб. Улар куракли ва ҳажмий насослар дейилади. Бу насослар деярли барча насосларни ўз ичига олади, лекин, бир қанча бошқа тарзда ишлайдиган насослар бу икки гуруҳга кирмай қолади. Бунга оқимчали насослар ва эрлифтлар киради.
Насосларни суюқликка берган босимининг катта-кичиклигига қараб паст босимли (20 м сув уст. гача) ўртача босимли (20…60 м сув уст. га тенг) юқори босимли (60 м сув уст. юқори) насосларга ажратиш мумкин. Уларни берган сарфига қараб паст, ўрта ва юқори сарфли насосларга гуруҳлаш мумкин
Фақат ҳолат энергияси берувчи машиналар сув кўтаргичлар дейилади. Агар кўтарилаётган суюқлик бўлмай, нефть, турли мойлар ва бошқа хил суюқликлар бўлишлиши мумкинлигини ҳисобга олсак. Бу машиналарни суфқлик кўтаргичлар дейиш керак бўлади. Бу гуруҳга сув кўтариш учун ишлатилган барча қадимги қурилмалар: чархпалак, чиғир, архимед винти ва бошқалар киради. Замонавий қурилмалардан бу гуруҳга кирадиганлари қаторига кам дебитли (кам сарфли) қудуқлардан нефть чиқарувчи тортиш қурилмалари, чуқур қудуқлардан газ ва ҳаво ёрдамида суюқлик (сув, нефть) кўтарувчи кутаргичлар киради.
Халқ хўжалигида крилчаткали насослар кенг тарқалган бўлиб, улар суюқлик ва газларни узатиш учун қўлланилади. Крилчаткали насослар билан хосил қилинадиган босим 2500 м сув уст. дан ошади, иш унуми эса суюқликлар билан ишлаганда 100000 м3соат гача, газлар билан ишлаганда эса 1000000 м3соатгача етади [8].
Иссиқлик энергетикаси қурилмаларида қозонларни сув билан тўлдириш, уларни керакли тармоққа узатиш, ичимлик сувини истемолчиларга узатиш, иссиқ сув билан таъминлаш, ёнғинга қарши курашда сув билан таъминлаш ва бошқа ишларда марказдан қочма насослар кенг қўлланилади. Иш унуми ва босими юқори бўлган марказдан қочма вентиляторлар тутун сўриш қурилмаларида ва козон агрегатларида пудаш вентиляторлари сифатида қўлланилади. Пар ҳосил қилиш унуми камроқ бўлган пар қозонларини таъминлаш учун поршенли насослар қўлланилади
Замонавий ҳаётни насосларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бизнинг вақтимизда мавжуд бўлган турли хил насос ускуналари ҳаётнинг турли соҳаларида юзага келадиган кўплаб вазифалар ва муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради. Самарали ва экологик тоза насослар ҳар қандай суюқликни - иссиқ ва совуқ, тоза ва ифлосланган ҳолда помпалайди ва инсон ҳаёти учун қулай шароитларни яратади. Кўплаб насослар уйлар ва биноларнинг ҳаётини таъминлаш тизимларида қўлланилади. Улар турли хил функцияларни бажарадилар. Фойдаланиш доирасига кўра насосларни қуйидагиларга бўлиш мумкин: маиший ва саноат. Насосларнинг асосий ишлаш кўрсаткичлари:
бош (помпаланадиган суюқликнинг насоси билан узатиладиган ўзига хос механик иш) ва оқим (вақт бирлигида ҳаракатланадиган суюқлик миқдори). Сантрифüж насоснинг ишлаш принципи кўрсатилган (расм)
Двигател насоснинг асосий ишчи элементидир. Ғилдирак милга ўрнатилади (4-расм). У индуксион двигателдан айланиш энергиясини суюқлик оқими энергиясига айлантиради. Перванел айланганда (милнинг бурилиш йўналиши 6-позиция), ундаги суюқлик ҳам айланади ва унга марказдан қочма куч таъсир қилади. Ушбу куч суюқлик перваненин марказий қисмидан унинг атрофига ҳаракатланишига олиб келади (5-расм). Ушбу ҳаракат натижасида перваненин марказий қисмида вакуум ҳосил бўлади.





Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish