Диссертация илмий раҳбар: т ф. д. Э. Р. Тураев Тошкент-2021 йил. МундарижаIV БОБ ПОЛИПРОПИЛЕН БИЛАН ШИША ТОЛА ИШТИРОКИДА ПКМ ОЛИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ ВА ТЕХНИК ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИ
Саида опа дисс.
ҚИСҚАРТМАЛАР ВА БЕЛГИЛАР ПО полиолефин ПП полипропилен ПКМ полимер композит материаллар ДСК Дифференциал-сканерловчи колометрия РСА рентгеноструктура анализ ТГА термогравиметрический анализ СЭМ сканерловчи электрон микроскоп АКМ атом кучлари микроскопи КИ кислодор индекси КҚ кокс қолдиғи ИҚ инфрақизил спектроскопия ТГА термогравиметрик анализ РФА рентгенфазавый анализ КИРИШ Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Ҳозирги кунда дунё миқёсида аҳоли сонининг ва ишлаб чиқаришнинг юқори суръатларда ўсиши, полимерларга бўлган талабни йилдан-йилга ошиб боришига сабаб бўлмоқда. Саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида айниқса, полимерга талаб кундан-кун ортиб бормоқда. Бу ўринда автомобилсозликда полимер материалларга юқори конструкцион талаблар қўйилмоқда. Ушбу муаммони ҳал этишда таннархининг арзонлиги ва кўп миқдорда ишлаб чиқарилиши туфайли, полимерларни модификация қилиш ва улар асосида замоновий талабларга жавоб бераоладиган полимер композит материалларни ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида кенг қўлланилаётгани катта аҳамиятга эга. Полимерларни модификация қилиш, физик-механик хоссаларини яхшилаш, уларнинг таркибини ўзгартирмасдан туриб қўшимчалар қўшиш каби бир қанча талабларга жавоб берадиган композит материаллар олиш, ҳозирги кунда илмий изланишларнинг асоси бўлиб бормоқда. Жаҳонда янги композит материаллар асосида автомобил ва маиший пластик қисмларини ишлаб чиқариш борасида қуйидаги ечимларни илмий асослаш: полимерларга қўшиладиган микро ва нано ўлчамли минерал модификаторларга турли хил реакцион фаол модифакаторлар танлаш; полимерларни дисперс заррачалар ёрдамида модификация қилиш; олинган компаундларнинг комплекс хоссаларини яхшилаш учун минерал дисперс модификаторларнинг юзасини реакцион фаол моддалар билан модификация қилиш; полимерларга юқори молекулали сирт фаол моддалар қўшиш орқали коллоид-физик ва механик хоссаларини яхшилаш зарур. Республикамизда кимё саноатини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш корхоналарининг хомашё базасини маҳаллийлаштириш ва улар асосида импорт ўрнини босадиган янги турдаги полимер композит материаллар ишлаб чиқариш борасида илмий ҳамда амалий натижаларга эришилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналишида «юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали саноатни янада модернизация ва диверсификация қилиш»1 каби муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан хомашё базасидан унумли фойдаланган ҳолда маҳаллий хомашёлардан микро ва нанокомпозит материаллар яратиш, улар учун сирт фаол моддалар синтез қилиш, янги композит материаллар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш муҳим аҳамият касб этади. Бу эса ўз-ўзидан полимерларни физик-механик хусусиятларини яхшилаш, ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш технологиясини доимий равишда такомиллаштириш мақсадида илмий изланишлар олиб боришга ундайди. Полимер таркибига турли хил модификаторлар қўшиб, уларнинг хусусиятларини янада яхшилашга эришилди. Полимерлар таркибига қўшимчалар киритилиб уларнинг айниқса, оловбардошлиги, иссиққа чидамлилиги, чўзилувчанлиги каби хусусияти сезиларли даражада ўзгариши кузатилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2614 сон «2016-2020 йилларда углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш негизида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2017 йил 23 августдаги ПҚ-3236-сон «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури» тўғрисидаги Қарорлари ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси»1 тўғрисидаги Фармони, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади. Download 34,3 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |