Диссертация Илмий раҳбар: проф. Г. Х. Ибрагимова Тошкент 2013 Магистрлик диссетацияси иши "Иқтисодий педагогика"



Download 0,9 Mb.
bet7/46
Sana19.04.2023
Hajmi0,9 Mb.
#930083
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46
Bog'liq
Мирфайзиева Дилноза МД 2013 ярим тайёр

Магистрлик диссертация ишининг назарий ва амалий аҳамияти шундаки, таълим жараёнида ўқувчи-талабаларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашнинг асосий педагогик-психологик усуллари -иқтисодий йўналишдаги таълим жараёнининг мазмунини бойитади, ўқув-услубий, амалий, ўқув-тарбия ишларини ташкил қилишда амалий самара беради.
Ишнинг тузилиши ва таркиби. Магистрлик диссертация иши кириш, учта боб, тўққизта параграф, хулоса, адабиётлар рўйҳати ва иловалардан иборат.
Магистрлик диссертация ишининг кириш қисмида – тадқиқот долзарблиги, илмий муаммо мақсади, вазифалари, тадқиқот объекти, предмети, назарий ва амалий аҳамияти ёритилган.
Магистрлик диссертация ишининг биринчи боби «Бозор иқтисодиёти шароитида мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашнинг асосий педагогик – психологик усуллари»га қаратилган бўлиб, унда бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолияти хусусиятларининг ўзига хос жиҳатлари, мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашда шериклар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг ўрни ҳамда бозор иқтисодиёти шароитида мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашнинг амалий ҳолати кенг тарзда ёритиб берилди.
Магистрлик диссертация ишининг иккинчи боби «Мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашнинг мазмуни, йўллари ва усуллари»-деб номланган бўлиб, асосан Ўзбекистонда хусусий тадбиркорлик ва мулкдорлар синфини шакллантиришнинг ўзига хос жиҳатлари ва хизмат юзасидан муносабатларда тадбиркор мутахассислар олдига қўйиладиган талаблар ва қоидалар билан бирга тадбиркорларнинг шахсий ва касбий хусусиятларини шакллантириш усуллари ёритиб берилди.
Магистрлик диссертация ишининг учинчи боби «Мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлаш самарадорлиги»га қаратилган бўлиб, унда тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятининг иқтисодий, ижтимоий ва ҳуқуқий асослари, мутахассисларда тадбиркорлик хусусиятларини шакллантиришда ахлоқий сифатларнинг ўрни ва аҳамияти ҳамда оилавий тадбиркорликнинг ёш мутахассислар томонидан тадбиқ этилишнинг ўзига хос жиҳатлари таҳлил этилган. Шу билан бирга ўтказилган тадқиқот натижаларига асосланиб амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
Хулоса қилиб айтганда, магистрлик диссертациясида ҳозирги куннинг энг долзарб муаммоларидан бири бўлган таълим жараёнида мутахассисларни тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятига тайёрлашнинг асосий педагогик-психологик усулларининг ўзига хос жиҳатлари кўриб чиқилган.
Мустақил Ўзбекистондаги (Ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий) ўзгаришлар жараёни ёшларнинг мустақил фаолият кўрсатишларида ижодкорлик ва самарадорликни оширишга имкон берувчи тадбиркорлик ва кичик бизнес фаолиятини ҳозирги кун бозор иқтисодиёти муносабатлари талаблари асосида шакллантиришни тақозо этади.
Ўтказилган тадқиқот натижалари бўйича илмий асосланган умумий хулосалар чиқарилган ҳамда уларнинг мазмуни келтирилган.

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish