69
бўлганда мазкур солиқ имтиёзлари берилади:
– 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача - 3 йил
муддатга;
– 3 миллиондан ортиқ АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача5
йил муддатга;
– 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда - 7 йил муддатга
"Чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни ҳимоя
қилиш чоралари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-
моддасига мувофиқ чет эллик инвесторларга қонун ҳужжатларида
белгиланганларга қўшимча кафолатлар ва ҳимоя чоралари (имтиёзлар ва
преференциялар) беришда улар билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
томонидан инвестиция шартномалари тузиш тартибини белгилайди. Чет эллик
инвесторлар билан уларнинг қўшимча кафолатлар ва ҳимоя
чоралари
(имтиёзлар ва преференциялар) бериш билан боғлиқ бўлмаган инвестиция
мажбуриятларини мустаҳкамлашга йўналтирилган шартномаларни тузиш ва
амалга ошириш қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда амалга
оширилади.
Xўжaлик юритувчи субъeктлaрнинг сoлиқ юкини янaдa кaмaйтириш,
жисмoний шaxслaрдaн oлинaдигaн дaрoмaд сoлиғи стaвкaлaрининг
кaмaйтирилиши
вa
aйни
пaйтдa
уни
ҳисoблaш
тaртиблaрининг
тaкoмиллaштирилиши тaдбиркoрлик, кичик
вa xусусий бизнeсни изчил
ривoжлaнтириш учун кучли рaғбaтлaнтирувчи oмиллaр ярaтди.
• хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий
инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда
амалга ошириш;
• корхонанинг низом жамғармасида хорижий иштирокчиларнинг улуши
камида 50 фоизни ташкил этиши лозим;
• ушбу корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин тўғридан-
тўғри хусусий хорижий инвестицияларни киритиш;
• хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги
70
замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;
• мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан
олинган даромадни корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта
инвестициялашга йўналтириш.
Ушбу Низомга мувофиқ чет эллик инвесторларга қуйидаги кафолатлар
ва ҳимоя чораларига (имтиёзлар ва преференциялар) эга:
• барқарор иқтисодий ўсишни, мамлакат иқтисодиётини
прогрессив
таркибий ўзгартиришларни таъминловчи устувор тармоқларни;
• республиканинг
ишлаб
чиқариш
ва
экспорт
салоҳиётини
мустаҳкамлаш ва кенгайтиришни, республикани жаҳон хўжалик алоқаларига
интеграциялашни таъминловчи устувор лойиҳаларни амалга оширилиши;
• хом ашё ва материалларни қайта ишлашга, истеъмол товарлари ишлаб
чиқариш ва хизматлар кўрсатишга, аҳолини иш билан таъминлашга
йўналтирилган
кичик
тадбиркорлик
соҳасидаги
лойиҳаларни
инвестициялашнинг ҳар бир аниқ ҳолатида берилади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолияти ривожлантиришга оид
дастурларни амалга ошириш натижасида ўтган йилда 37 мингдан ортиқ янги
кичик
бизнес субъектлари, 119,6 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик
субъектлари ташкил этилди. Шунингдек, таркибий ўзгартирилаётган
монополист-корхоналарнинг фойданилмаётган қувватларида 130 та
турли
мулкчилик шаклларига асосланган янги кичик корхоналар ташкил этилиб,
уларда 7,5 мингга яқин иш ўринлари яратилди. 83 та банкрот корхоналар
негизида 92 та янги тадбиркорлик
субъектлари ташкил этилиб, уларда 9,8
мингта иш ўринлари яратилди.
43
Тижорат
банклари
томонидан
тадбиркорлик
субъектларининг
лойиҳаларини молиялаштириш учун хорижий кредит линиялари ҳисобидан
ажратилган кредитлар йилдан йилга ортиб бормоқда.
43
http://www.biznes-daily.uz/ru/birjaexpert/49562--kichik-bizns-va-xususiy-tadbirkorlikning-mamlakat-rivojidagi-ahamiyati
маълумотлари асосида тузилган