72
келиб чиққан ҳолда, лекин 10 йилдан узоқ бўлмаган муддатга.
Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси линияси. Ушбу
хорижий кредит линиясидан кредитлар тадбиркорлик субъектларига қуйидаги
шартлар асосида ажратилади:
- фоиз ставкаси - хорижий банк маржаси + “Асака” банк маржаси;
- кредитнинг суммаси - Минимал сумма – 100 000,0 АҚШ доллари,
максимал сумма – 2 000 000,0 АҚШ доллари;
- кредитнинг максимал муддати - 6 йил, лекин кредит муддати ХСРИК
билан тузилган молиялаштириш линияси келишуви муддатидан кўп
бўлмаслиги лозим.
Республикамиз Осиё тараққиёт банки(ОТБ)
билан кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида ўзаро кенг ҳамкорлик
қилмоқда. Ўзбекистон 1995 йил 31 августда ОТБ нинг тўлиқ аъзоси бўлди.
Мазкур банк йирик минтақавий ҳукуматлараро кредит ташкилоти бўлиб, унга
аъзо бўлган барча мамлакатлар ривожланиш дастурларини молиялашга
мўлжалланган. ОТБнинг Ўзбекистондаги фаолиятида кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик корхоналарини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Ҳукуматимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш учун мазкур молия институтларининг кредит ресурсларини
кенг жалб этиш, кредит беришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш,
тадбиркорлик тузилмаларининг молиявий маблағлар
олишини янада
кенгайтиришга катта эътибор қаратилди.
Маҳаллий хомашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш
бўйича кичик ишлаб чиқаришларни, хизматлар кўрсатиш соҳаларини
ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, шунингдек, республика
аҳолисининг иш билан банд бўлмаган қисми учун касаначилик меҳнати
ташкил этишга кредит бериш “Япония - Ўзбекистон”
дастурининг устувор
йўналишлари сифатида белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасида турли соҳаларда олиб
борилган амалий ишларнинг ижобий самарасини инобатга олган ҳолда, ўзаро
73
ҳамкорликни янада кучайтириш, кичик бизнес субъектларига кредит ва молия
хизмати
кўрсатишни
кенгайтириш,
микромолиялаштиришни
ривожлантиришни янада рағбатлантириш мақсадида ОТБ Директорлар
кенгаши томонидан “Кичик ва микромолиялаштиришни ривожлантириш”
лойиҳасини амалга ошириш учун беш йиллик имтиёзли давр билан 20 йил
муддатга 20 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз берилиши ва кредит
уюшмалари
фаолияти
устидан
назорат
тизимини
институционал
мустаҳкамлаш бўйича техник кўмаклашиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари
миқдорида грант берилиши маъқулланди.
45
Лойиҳанинг самарали амалга оширилганлигини инобатга олиб, 2010
йилнинг 21 апрелида ОТБ Директорлар кенгаши Ўзбекистон
Республикасига
“Кичик ва микромолиялаштиришни ривожлантириш 2-фаза” лойиҳасини
амалга ошириш учун қайтариш муддати 20 йил, шу жумладан имтиёзли
даври5 йил бўлган 50 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз бериш, шунингдек,
лойиҳа ва иштирок этаётган тижорат банклари, микромолиялаштириш
ташкилотлари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг
салоҳиятини оширишга техникавий кўмаклашиш мақсадида 600 минг АҚШ
доллари миқдорида грант беришни маъқуллади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 14 июлда
қабул қилинган “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Кичик ва
микромолиялаштиришни ривожлантириш 2-фаза” лойиҳасини амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 152-сонли Қарорида лойиҳани амалга
оширишда иштирок этувчи тижорат банклари бир қарз олувчига
20минг АҚШ доллари миқдорида ёки Ўзбекистон
Республикаси миллий
валютасидаги эквивалентда кредитлар бериши, шунингдек, микрокредит
ташкилотлари томонидан бериладиган микрокредитлар ва микроқарзлар 1
минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, ўтган йиллар давомида
тижорат банклари томонидан
кичик бизнес субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш
45
http://www.iqtisodiyot.uz
маълумотлари асосида тузилган
74
мақсадида Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Халқаро молия
корпорацияси, Хитой тараққиёт
давлат банки, Германиянинг КФВ банки,
Корея Эксимбанки, Ҳиндистон Эксимбанки, Америка, Италия,
Испания каби
бир қатор ривожланган давлатларнинг банклари ва халқаро молия
институтларининг узоқ муддатли имтиёзли кредит ресурслари жалб этиб
келинди.
Мамлакатимизда
кичик
бизнес
субъектлари
лойиҳаларини
молиялаштириш учун халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик кенгайиб
бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: