2.8-жадвал
Халқаро молиявий институтлар кесимида кредит линиялари жалб
қилиниши (млн. АҚШ долларида)
44
т/р
Кредит линияси номи
Халқаро
ҳамкор
2014 йилда
жалб
қилинган
сумма
2015 йилда
жалб
қилинган
сумма
1.
Хусусий
секторни
ривожлантириш бўйича Ислом
корпорацияси кредит линияси
ХСРИК
2,00
4,00
2.
Немис
банклари
кредит
банклари
Дойч банк
3,00
3,00
3.
Саноат
корхоналаринининг
электр
самарадорлигини
ошириш
лойиҳаси
кредит
линияси
Жаҳон банки
5,00
5,5
Жами
10,0
12,5
Хорижий кредит линиясидан кредитлар тадбиркорлик субъектларига
қуйидаги шартлар асосида ажратилади:
- ўзгарувчан фоиз ставкаси - ярим йиллик LIBOR + йиллик 3,8 фоиз
(ХТДБ маржаси) + Ўзмиллийбанк маржаси;
- кредитнинг суммаси - 100 минг АҚШ доллари миқдоридан кам
бўлмаган миқдорда;
- кредитнинг максимал муддати - 7 йилгача.
Халкаро тараккиёт уюшмаси иштирокидаги “Саноат корхоналарининг
энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси кредит линияси.
Ушбу хорижий кредит линияси саноат корхоналари соҳасида мавжуд
ускуна ва механизмларни алмаштириш ёки модернизация қилиш оркали
энергия самарадорлигини камида 20 фоизга ошириш бўйича лойиҳаларни
молиялаштириш учун қуйидаги шартлар асосида Ўзсаноатқурилишбанк,
Асака банк ва Ҳамкор банк томонидан ажратилади:
- фоиз ставкаси – йиллик LIBOR (6 ой) + йиллик 5 фоиз + банк маржаси
(LIBOR - Лондон банклараро пул бозоридаги ўртача фоиз ставкаси);
- кредитнинг суммаси – 3 млн. АҚШ долларигача;
- кредитнинг максимал муддати - лойиҳанинг ўзини-ўзи қоплашидан
44
Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф томонидан шакллантирилди.
72
келиб чиққан ҳолда, лекин 10 йилдан узоқ бўлмаган муддатга.
Хусусий секторни ривожлантириш Ислом корпорацияси линияси. Ушбу
хорижий кредит линиясидан кредитлар тадбиркорлик субъектларига қуйидаги
шартлар асосида ажратилади:
- фоиз ставкаси - хорижий банк маржаси + “Асака” банк маржаси;
- кредитнинг суммаси - Минимал сумма – 100 000,0 АҚШ доллари,
максимал сумма – 2 000 000,0 АҚШ доллари;
- кредитнинг максимал муддати - 6 йил, лекин кредит муддати ХСРИК
билан тузилган молиялаштириш линияси келишуви муддатидан кўп
бўлмаслиги лозим.
Республикамиз Осиё тараққиёт банки(ОТБ) билан кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида ўзаро кенг ҳамкорлик
қилмоқда. Ўзбекистон 1995 йил 31 августда ОТБ нинг тўлиқ аъзоси бўлди.
Мазкур банк йирик минтақавий ҳукуматлараро кредит ташкилоти бўлиб, унга
аъзо бўлган барча мамлакатлар ривожланиш дастурларини молиялашга
мўлжалланган. ОТБнинг Ўзбекистондаги фаолиятида кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик корхоналарини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда.
Ҳукуматимиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш учун мазкур молия институтларининг кредит ресурсларини
кенг жалб этиш, кредит беришнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш,
тадбиркорлик тузилмаларининг молиявий маблағлар олишини янада
кенгайтиришга катта эътибор қаратилди.
Маҳаллий хомашё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш
бўйича кичик ишлаб чиқаришларни, хизматлар кўрсатиш соҳаларини
ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш, шунингдек, республика
аҳолисининг иш билан банд бўлмаган қисми учун касаначилик меҳнати
ташкил этишга кредит бериш “Япония - Ўзбекистон” дастурининг устувор
йўналишлари сифатида белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси ва ОТБ ўртасида турли соҳаларда олиб
борилган амалий ишларнинг ижобий самарасини инобатга олган ҳолда, ўзаро
73
ҳамкорликни янада кучайтириш, кичик бизнес субъектларига кредит ва молия
хизмати
кўрсатишни
кенгайтириш,
микромолиялаштиришни
ривожлантиришни янада рағбатлантириш мақсадида ОТБ Директорлар
кенгаши томонидан “Кичик ва микромолиялаштиришни ривожлантириш”
лойиҳасини амалга ошириш учун беш йиллик имтиёзли давр билан 20 йил
муддатга 20 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз берилиши ва кредит
уюшмалари
фаолияти
устидан
назорат
тизимини
институционал
мустаҳкамлаш бўйича техник кўмаклашиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари
миқдорида грант берилиши маъқулланди.
45
Лойиҳанинг самарали амалга оширилганлигини инобатга олиб, 2010
йилнинг 21 апрелида ОТБ Директорлар кенгаши Ўзбекистон Республикасига
“Кичик ва микромолиялаштиришни ривожлантириш 2-фаза” лойиҳасини
амалга ошириш учун қайтариш муддати 20 йил, шу жумладан имтиёзли
даври5 йил бўлган 50 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз бериш, шунингдек,
лойиҳа ва иштирок этаётган тижорат банклари, микромолиялаштириш
ташкилотлари ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг
салоҳиятини оширишга техникавий кўмаклашиш мақсадида 600 минг АҚШ
доллари миқдорида грант беришни маъқуллади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 14 июлда
қабул қилинган “Осиё тараққиёт банки иштирокида “Кичик ва
микромолиялаштиришни ривожлантириш 2-фаза” лойиҳасини амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 152-сонли Қарорида лойиҳани амалга
оширишда иштирок этувчи тижорат банклари бир қарз олувчига
20минг АҚШ доллари миқдорида ёки Ўзбекистон Республикаси миллий
валютасидаги эквивалентда кредитлар бериши, шунингдек, микрокредит
ташкилотлари томонидан бериладиган микрокредитлар ва микроқарзлар 1
минг АҚШ долларидан ортиқ бўлмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, ўтган йиллар давомида тижорат банклари томонидан
кичик бизнес субъектларининг инвестицион лойиҳаларини молиялаштириш
45
http://www.iqtisodiyot.uz
маълумотлари асосида тузилган
74
мақсадида Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Халқаро молия
корпорацияси, Хитой тараққиёт давлат банки, Германиянинг КФВ банки,
Корея Эксимбанки, Ҳиндистон Эксимбанки, Америка, Италия, Испания каби
бир қатор ривожланган давлатларнинг банклари ва халқаро молия
институтларининг узоқ муддатли имтиёзли кредит ресурслари жалб этиб
келинди.
Мамлакатимизда
кичик
бизнес
субъектлари
лойиҳаларини
молиялаштириш учун халқаро молия институтлари билан ҳамкорлик кенгайиб
бормоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |