7
- Маҳаллий
бюджетлар даромадлар таркибини ташкил этувчи
солиқларнинг ўз вақтида ва режа асосида белгиланган миқдорда тушишини
назорат қилиш устидан илмий таклифлар тайёрлашда;
- Бюджет тизими бўғинлари харажатларининг йўналишларини оқилона
бошқаришнинг устувор аҳамиятга
эга эканлиги асослаб беришда;
- Маҳаллий бюджетдан молиялаштириладиган харажатларни самарали
ташкил этишда уларнинг режалаштириш жараёнининг таъсирини
аниқлашда;
- Ўз харажатларини қоплаш мақсадида юқори
бюджетдан субвенсия
ажратиладиган маҳаллий бюджетлар ва ҳудудларни, ушбу молиявий ёрдам
билан эмас, балки молиявий имкониятлари билан ўз харажатларини қоплаш
йўналишларини ошириш устидан илмий таклифлар беришда;
- Давлат молия тизимини янада ривожлантириш шароитида Маҳаллий
бюджетлардан молиялаштириладиган харажатларнинг ижро тизимини
самарали ташкил этиш механизмини такомиллаштириш юзасидан илмий
таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш кабиларда бўлиши кўзда
тутилади.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Тадқиқотнинг
асосий масаласи бу маҳаллий бюджетлар
даромадлар манбаларини
шакллантириш ҳамда амалга оширилаётган харажатларнинг самарадорлик
кўрсаткичларига эришиш йўлларини ўрганиш ва самарали ижро этиш
йўлларини топиш бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқот мавзуси бўйича адабиётлар шарҳи (таҳлили). Молия-
бюджет
механизми, бюджет қурилиши ва бюджетлараро муносабатларнинг
шаклланиши, уларнинг ривожланиши,
давлат бюджетининг самарали
ижросини таъминлаш, маҳаллий бюджетлар маблағларидан самарали
фойдаланишнинг назарий ва амалий жиҳатлари хорижлик иқтисодчи-
олимлар И. Акперов, Т. В. Брайчева, Х.Н.Гизатулин, И.Р.Зарипова,
8
М. Дмитриев, Л.В. Журавлева ва Н.В.Коровлевалар
2
нинг илмийишларида
ўрганилган.кабиларнинг ишларида кенг ёритилган.
Ўзбекистон Республикасида маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва
улардан самарали ва оқилона фойдаланишнинг
айрим муаммоларига оид
илмий тадқиқ намуналарини Т.С.Маликов, Н.Ҳ.Ҳайдаров, И.А.Азизова,
А. Ваҳобов, Г. Қосимова, Ж.Р.Зайналов, Б.Ш.Хусанов, И. Р.Зарипова,
В.Р. Хафизова, П.Т. Жалилов, З.Х. Срожиддинова ва Ж.Р.Сиддиков
3
каби
олимларнинг нашр этилган илмий ишлари ва ҳимоя қилинган
диссертацияларида кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикасида ҳозирги шароитда бюджет тизимидаги
ислоҳотлар, маҳаллий бюджетларнинг
самарали ижросини таъминлаш,
улардаги молиявий имкониятларни ошириш муаммолари уларнинг ечими
бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқишни талаб этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: