Диссертация илмий раҳбар: филология фанлари доктори, доцент. О. С. Ахмедов Тошкент 2020 мундарижа


Participle II + noun + noun (сифатдош + от + от)



Download 325,49 Kb.
bet18/54
Sana23.02.2022
Hajmi325,49 Kb.
#148998
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54
Bog'liq
2 5474242037035304901


Participle II + noun + noun (сифатдош + от + от): incorporated inflation tax – уюшма, бирлашма сифатида рўйхатга олинган инфляция солиғи.

Тадқиқотларимиз натижаси шуни тасдиқлайдики, полисемантик терминлар орасида кўп компонентли терминологик бирикмалар камдан - кам учрайди.
Банк-молия терминлар фаоллашувида антонимия ҳодисаси тез-тез учрайди: recordimports – импортнинг ҳисоб-китобини қилиш; record exports – экспортнинг ҳисоб-китобини қилиш.
«Полисемия ҳодисаси банк-молия терминологик тизимида жуда тез учрайдиган ҳодисадир: credit – 1) the ability of a customer to obtain goods or services before payment, based on the trust that payment will be made in the future; 2) the reputation and financial standing of a person or organization; 3) the sum of money that a trader or company allows a customer before requiring payment, a mechanical characteristic of a material’s resistance to fracture when a crack is present; 4) the system by which goods or services are provided in return for deferred rather than immediate payment»92.
Банк-молия терминлари орасида полисемантик сўзларга эътибор берсак, шуни аниқлаш мумкинки, термин қанча кўп компонентни ўз ичига олса, унинг маъноси аниқ бўлади ва полисемантизм ҳодисаси кам учрайди. Термин битта ёки иккита компонентли бўлса, унинг маъноси кўп бўлиши мумкин. Бу фикримизни мисоллар билан исботлаймиз:
Order – 1) буйруқ, 2) ордер (рухсатнома), 3) ҳужжат.
Deposit – 1) кредит ташкилотларида сақланадиган қимматли қоғоз;
2) пулни заҳирага (депозитга) кўчириш; 3) қарздор кредиторларга бериб юбориш учун суд муассасасига ажратиладиган пул суммаси ёки қимматли қоғозлар;
Юқорида келтирган терминлар бир компонентли бўлиб, бир нечта маънога эгадир. Энди кўп компонентли терминларни таҳлилга тортамиз:
Earned income tax credit – иш ҳақи учун солиқ имтиёзи: иш ҳақи учун солиқ имтиёзлари, даромаддан олинадиган солиқларни тўлашини кечиктириш шакли. Мазкур термин тўрт компонентдан иборат, аммо ягона ва аниқ маънога эгадир.
Within the specified time limit – белгиланган муддатларда. Бу терминологик бирикма беш компонетли бўлиб, битта аниқ маънони англатади.
Структурага кўра, банк-молия терминларини содда, қўшма, терминологик бирикма ва терминологик ибораларга ажратиш мумкин. Биламизки, содда терминлар бир компонентдан иборат бўлади, қўшма терминлар эса, икки ёки ундан кўпроқ лексемаларни ўз ичига қамраб олади.
Содда терминлар: value – қиймат, currency – валюта (пул бирлиги), conversion – конвертация (валюта курси билан бир валютани бошқасига алмаштириш);account – ҳисоб, advance – аванс тўлови ва бошқалар.
Қўшма терминлар: brokerage – брокерлик, clearinghouse – клиринг (пулсиз тўлаш тартиби), oncost – билвосита ҳаражат, қоплама ҳаражат, outpayments – тўловлар йиғиндиси, prixcourant – нарх-наволар рўйхати, undervaluation – (нархни, божни) пасайтириш, fiscalaccounting – молиявий ҳисоб-китоб.
«Терминологик бирикма бир нечта компонентдан иборат бўлиб, улар синонимларга алмашишлари мумкин»93: active balance – актив баланс, credit card – кредит картаси, creditor bank – кредитор банк, average cost – ўртача қиймат, budget system – бюджет тизими, bank payment order – тўлаш кўрсатмаси, currency providing – валюта таъминоти.
Терминологик ибора ҳам бир нечта компонентдан иборат бўлади ва ундаги компонентлар ўртасида синтаксик муносабатлар предлог ёки боғловчи ёрдамида фаоллашади: Bank of International Settlements – халқаро ҳисоб-китоблар банки; illegal currency operations – ноқонуний валюта операциялари; joint-stock bank – акциядорлик банки.
Одатда кўп компонентли банк терминлари структурасида бир калит сўз мавжуд бўлиб, айнан бу сўз бутун бирикмага терминологик маънони тарқатади. Шу йўсинда калит сўз бошқа компонентларга қўшилиб, турли банк терминларни вужудга келтиради. Мисол учун:
-altering means of identification – идентификация воситаларини ўзгартириш;
-destroying means of identification – идентификация воситаларини йўқ қилиш;
-damaging means of identification – идентификация воситаларини зарар етказиш;
-losing means of identification – идентификация воситаларини йўқотиш.
Демак, банк-молия терминларнинг структуравий таснифини қуйидаги чизма ёрдамида аниқ кўрсатишимиз мумукин:

Шуни айтиш жоизки, содда банк-молия терминлари одатда суффикс ёки префикс орқали ясалади: devaluation – пулнинг қадрсизланиши, holding company – холдинг-компания (ташкилотлар ишини уларнинг акциялари ёрдамида назорат қилувчи бирлашма), hopeless indebtedness – умидсиз қарздорлик, illegal – ноқонуний.


Бу жараёнда энг сермаҳсул префикслар: dis-, sur-, sub-, re-: discount – чегирма, surtax – қўшимча даромад солиғи, subvention – субвенция, reduced tariff – имтиёзли тариф.
Қуйидаги суффикслар ёрдамида кўп банк-молия терминлари ясалади:
-tion, -er, -or: revaluation – ревальвация (пул бирлигининг расмий кўтарилиши), sender – жўнатувчи, inspector – инспектор, нозир.
Банк-молия соҳасига оид бир сўздан иборат, лекин икки компонентни ўз ичига олган қўшма терминлар турли сўз туркумлари ёрдамида шаклланади:
-Noun + noun: banknote – қоғоз пуллар; book-keeper – ҳисобчи, бухгалтер;
-Ving + preposition: closing out – узун ёки қисқа муддатли келишув;
-Preposition + noun: outsider – тажрибасиз биржа ходими; overtax – ортиқча солиққа тотиш.
Банк-молия соҳасига оид баъзи терминлар метафоризация жараёнида оддий сўзларда маъно кўчиши натижасида пайдо бўлган. Уларни компонентига кўра қуйидаги гуруҳларга ажратишимиз мумкин:
1. Бир компонентли метафорик терминлар: pig – очкўз, ҳирсли биржа вакили (инглиз тили “pig” (чўчқа) сўзи очкўзликни англатади); bull – ставкани ошириш учун ҳаракат қиладиган савдогар;bear – ставкани камайтириш учун ҳаракат қиладиган савдогар. Юқорида келтирилган мисоллардан кўриниб турибдики, ҳайвонларнинг номлари ҳам метафорик маъно кўчиш оқибатида терминларга айланиши мумкин.
2. Икки компонентли метафорик терминлар: bull market, two-dollar broker, flower-bondва бошқалар.
3. Фразеологик терминлар: Dutch bargain – бир томонга даромад келтирувчи келишув (инглиз тилида деярли барча “Dutch”компонентли фразеологик бирликлар салбий маънога эга ва бунга сабаб Англия ва Голландия ўртасидаги денгизли урушлар ҳисобланади); fallen angel–катта даромад келтирадиган облигациянинг баҳоси тушиб қолиши; monetary snake–валюта илони.
Метафорик терминлар ҳатто мевалар номлар асосида шаклланган: lemon –сифатсиз товар ёки самарасиз келишув (лимоннинг нордон таъми ёмон ҳисобланади); melon–катта дивиденд, катта даромад (қовуннинг бошқа меваларга нисбатан катта бўлгани учун).
Қизиқарли семантикаси билан “tail” термини ажралиб туради: tail–дум, аммо банк-молия соҳасида “пул қолдиғи” маъносини англатади.
Баъзи банк-молия терминлари нафақат метафорик, балки метонимик маъно кўчиш орқали шаклланган: commercials(shares of commercial companies ўрнига) – савдо компанияларни акциялари; convertibles (papers of convertibility ўрнига) – бошқа қимматли қоғозларга алмаштириш мумкин бўлган ҳужжатлар; portfolio(portfolio of precious papers ўрнига)–қимматли қоғозлар жилди; purse (ҳамён пул билан тасаввур қилиниши учун) – даромад, фойда; kangaroos – Австралия акциялари.
Юқоридаги таҳлилдан маълум бўладики, метафорик ва метонимик маъно кўчиш жараёнида турли ҳайвонлар, мевалар ва оддий объектларнинг номларидан, ҳар кунги ҳаётимизда ишлатиладиган сўзлар банк-молия терминларига айланиб қолган.



Download 325,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish