Аccount термини кўплаб янги банк терминларининг пайдо бўлишига замин яратади: checking account – мижоз чек орқали оладиган ҳисоб, saving account – фоиз қўшиладиган ҳисоб, individual account – шахсий ҳисоб, joint account – умумий ҳисоб ва бошқалар. Банк-молия мутахассисларининг нутқида inactive account бирикмаси тез-тез қўлланилади.
Deposit термини ҳам бир қатор янги терминлар учун асос бўлган: remote deposit – узоқ муддатли ҳисоб, direct deposit – депозит ҳисоби, online deposit – онлайн ҳисоб.
Бундай сўзлар банк-молия тизими терминологиясида калит сўзлар деб аталади. Банкнинг бошқа асосий вазифаси – тўлаш вазифаси: payment function. Бунинг учун мижознинг қўлида чек китобчаси бўлиши керак: checkbook, банклар тўлаш жараёни мижозлардан хизмат учун қўшимча маблағ ундиради: service fee / commission.
Ҳозирги кунда мижоз банк орқали турли операцияларни амалга ошириши мумкин: банкга ҳисоб варақасини топшириш – payment order, чунки замонавий ҳақ тўлаш йўли айнан нақд пул бериш орқали эмас, балки банк соҳасига оид wire transfer ёрдамида амалга оширилади.Банк орқалинафақат бир мамлакат доирасида савдо-сотиқ ва бошқа молиявий жараёнлар бажарилади, балки мамлакатлар ўртасида ҳам бундай жараёнлар амалга оширилади. Бу ўз навбатида, янги терминлар пайдо бўлишига сабаб бўлади, масалан: correspondent bank. Бундай банк орқали бир давлат бошқа давлатдаги банкларида турли банк операцияларини юзага чиқаради ёки йирик молия компанияси томонидан тўлаш ҳақида шартнома тузади: Letter of Credit термини.
Банк-молия терминлари замон ва талаб зарурияти билан ишлатилади. Масалан, банкнинг ҳозирги замонга мос келадиган йирик вазифаларидан бири – кредит. Credit function (кредит олиш) термини жисмоний ҳамда юридик шахслар ва турли ташкилот, компаниялар томонидан тез-тез ишлатилади. Кредитга маблағ берадиган банклар loan bank – қарз берувчи банк деб аталади. Loan лексемаси ёрдамида кўплаб банк-молия терминлари шаклланган: consumer loan – истеъмолчи кредит, cooperative loan – қўшма кредит, auto(mobile) loan – автокредит, education loan – таълим олиш учун кредит, mortgage loan – гаров кредити ва бошқа кредитлар амалга оширилади.
Банкдан кредит олиш жараёнида турли терминлар ишлатилади: loan application – кредит олиш учун ариза; credit history – мижознинг олдинги кредитларни тўлагани ёки тўланмагани ҳақида маълумот берадиган кредит тарихи, interest rate – кредит проценти; loan/lending agreement – кредит шартномаси, repayment schedule – кредитни тўлаш схемаси; maturity date – кредит тўлаш муддати; collateral – залог; guarantor – кафил.
Банк-молия соҳасига оид операциялар ва жараёнлар ривожланиши билан янги терминлар пайдо бўлади: overdraft – ортиқча сарфлаш учун юқори лимит берадиган кредит карталар; line of credit – йирик компаниялар учун мослашувчи кредит карталар.
Ўзбек тилида банк-молия соҳасига оид деноминация термини (пул инфляцияси) яқинда пайдо бўлган.
Инглиз тилида янги пайдо бўлган терминлардан қуйидагиларни айтиб ўтишимиз ўринлидир: private investments – шахсий инвестициялар; high reliability – қимматли қоғозлардан олинадиган даромад; percentage figure of income – фоизи камроқ бўладиган даромад; marginal profitability – юқори таҳликали молиявий лойиҳалар ва бошқалар.
Терминларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, улар махсус сўзлар ва сўз бирикмалар билан умумлексик бирликлар ўртасида фаоллашади. Юқорида келтирилган мисоллар шуни кўрсатдики, банк терминлари оддий сўзлардан шаклланган бўлиши мумкин ёки, аксинча, ҳар кунги нутқимизда кўп ва тез-тез ишлатилиши сабабли, оддий лексиканинг чегарасида туриши мумкин. Масалан, bank credit – банкдан олинган кредит; credit card – кредит картаси; payment receipt – тўлаш ҳақида квитанция, bank account – банк ҳисоби каби терминлар инсонлар томонидан ишлатилганида термин эмас, балким оддий, умумлексик бирлик каби тушунилади. “Банк” сўзини таҳлил қилаётган бўлсак, у бугунги хаётда термин эмас, балким кредитлаш, инвестициялаш, маблағ ва қийматли қоғозларни сақловчи муҳим кўп тармоқли молия ташкилоти сифатида жуда кўп ишлатилади.
Мамлакатимизнинг иқтисодиёти ривожланиши билан кўпгина одамлар турли қимматли қоғозлар эгаси бўлиш шарафига муяссар бўлишди. Қимматли қоғозларнинг тури жуда кўп бўлиб, уларнинг номлари тез-тез хаётий, ҳар кунги нутқимизда кенг кўламда фойдаланилади. Баъзи терминлар кўп асрлар тарихига эга. Бунга “credit – кредит” сўзини мисол сифатида келтиришимиз мумкин. Англияда XVII асрда кредитлаш тизими пайдо бўлишиlong-term credit – узоқ муддатли кредит ва short term credit – қисқа муддатли кредит каби бирикмалар банк-молия терминологиясини бойитди. Кредитлаш тизимида кўпгина терминлар пайдо бўлган: credit line – кредит чизиғи; merchant bank – тижорат банки; credit balance – кредит қолдиқ; guaranteed credit – кафотланган кредит кабилар.
Терминлар орасида энг “ёши” компьютер ва ахборот технологияси билан боғлиқ. Улар орасида: terminal – терминал; plastic card – пластик картаси; electronic payment – электрон тўлаш ва бошқалар.
Банк-молия терминлари орасида синонимлар ҳам қўлланилади: profit – earnings – income – даромад; money – funds – finance – пул, маблағ.
Do'stlaringiz bilan baham: |