II БОБ. БАНК-МОЛИЯ ТЕРМИНЛАРИНИНГ ДИАХРОН-СИНХРОН ВА СТРУКТУР-СЕМАНТИК ХУСУСИЯТЛАРИ
2.1-§. Банк-молия терминларининг диахрон ва синхрон тадқиқи
Банк-молия терминларининг ватани Англия ҳисобланади, чунки биржа ва молия билан боғлиқ тушунчалар ва жараёнлар айнан инглиззабон жамиятида илк бор ўз аксини топган. Инглиз тилидаги банк-молия терминлари умумий, энциклопедик, этимологик ва махсус терминологик луғатларда рўйхатга олинган ва баён қилинган. Ҳозирги замонда банк-молия билан боғлиқ турли объектлар, шунингдек, қимматли қоғозлар нафақат махсус соҳанинг мутахассисларини, балки тадбиркорлар ва оддий одамларнинг эътиборини тортмоқда. Бунинг сабаблари маълум, масалан: ҳар бир инсон қимматли қоғоздан ёки инвестициядан даромад кўришни истайди ва бундай терминларни ўрганиб олади, улар нимани англатади деб қизиқади.
Ўзбек терминологиясининг вазифаларидан бири – инглиз тилида мавжуд бўлган банк-молия ва биржа соҳасига оид терминларга ўзбек тилида муқобилларини шакллантириш ва уларни мазкур соҳага киритиш. Бу, ўз навбатида, миллий терминология фанининг ривожланишига олиб келади.
Шуни айтиш жоизки, биржа расмий номланишидан анча олдин пайдо бўлиб ривожланган. “Биржа” сўзи лотинча “bursa” лексемасидан келиб чиққан. Мазкур термин бутун Европада ишлатилган ва кейинчалик халқаро терминга айланди. Аммо ҳозирги инглиз тилида “биржа” сўзининг маъноси “exchange” лексемаси орқали ифодаланади. Бу сўз аслида ўрта асрларда француз тилидан “eschangier” (алмашув) сўзидан келиб чиққан. Инглиз термини “exchange” ўз этимологик тарихига эга. Шунингдек, Оксфорд этимологик луғати 1485 йилда бу терминга қуйидаги тавсифни берган:
the system of transactions by which the debts of individuals residing at a distance from their creditors are settled without a transmission of money, by the use of “bill of exchange”;
bill of exchange.
1570 ййилда эса “exchange” термини мазкур луғатда бошқача тушунтирилган:
«A place of exchange, especially a building in which the merchants of a town assemble for the transaction of business»57.
Агар “биржа” тушунчасини когнитив тилшунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилсак, у бир нечта қисмдан иборат эканлигини кўрамиз: биринчидан, биржа – бу бино ёки ташкилот; иккинчидан, биржа – тадбиркорлар ва ишбилармонлар йиғиладиган жой; учинчидан, биржанинг асосий вазифаси савдо-сотиққа оид келишувлардан иборат.
Биржа молия институти сифатида 1569 йилда шаклланган ва айнан шу даврда инглиз тили банк-молия терминларининг ривожланиш жараёни бошланган. «Биржага оид терминларнинг ривожланиш жараёни бешта асосий босқичдан иборат»58:
1. Биринчи босқич: XVI аср биржа – импорт қилинган товарларни кўп миқдорда сотиладиган жойи бўлган. Биринчи босқич Лондонда 1569 йил London Royal Exchange (Лондон Қиролга оид Биржа) шаклланганлиги муносабати билан бошланган. Бунга сабаб Америка, Ҳиндистонга савдо йўллари очилганлиги бўлган. Бундан ташқари, Европада савдо-сотиқ тизими шаклланганлиги ва турли товарларни сотиш зарурияти биржанинг ривожига туртки бўлди. Ўша даврда илк банк-молия терминлари ва ҳаттоки биржа жаргонлари пайдо бўлган эди; улар ҳозиргача фойдаланилади:
puts and refusals – таклифлар ва қайтаришлар;
bulls – “ҳўкизлар”, яъни савдо-сотиқда нархларни оширмоқчи бўладиган савдогарлар;
bears – “айиқлар”, яъни савдо-сотиқ жараёнида нархларни камайтирмоқчи бўладиган савдогарлар;
lambs – “кўзичоқлар”, яъни савдо-сотиқда билиб-билмасдан иштирок этадиган инсонлар.
Демак,биринчи босқичда банк-молия соҳасига оид терминлар семантик усули орқали оддий сўзларнинг маъно кўчиши асосида шаклланган.
2. Иккинчи босқич: XVII-XIX асрларда биржа йирик савдогарлар ташкилоти бўлиб, унда турли товарлар, қимматбаҳо қоғозлар ва валюталар жамоат олдида ва кимошди савдоси орқали сотиларди. Демак, биржанинг иккинчи босқичи London Stock Exchange (Лондон Фонд Биржаси) ташкил топганлиги билан бошланди. Саноат ривожланиши билан катта даромад кела бошлади. Биржанинг янги объектлари ва бўлимларини номлаш учун бир қатор махсус сўзлар шаклланди:
Do'stlaringiz bilan baham: |