Диссертация илмий маслаҳатчи: тарих фанлари доктори, профессор Р.Ҳ. Муртазаева Андижон 2017


Мазкур уч босқичга ўзбек хапқининг совет хукмронлиги даврндаги ижпшоий-икгисодий, сиёсий ва маънавий одётидаги узгариш ҳамда жараёнларга боглиқ ҳолда ажратилди



Download 59,87 Kb.
bet5/14
Sana09.07.2022
Hajmi59,87 Kb.
#765010
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
1-сканер

Мазкур уч босқичга ўзбек хапқининг совет хукмронлиги даврндаги ижпшоий-икгисодий, сиёсий ва маънавий одётидаги узгариш ҳамда жараёнларга боглиқ ҳолда ажратилди лойиҳа-қидирув ва муҳандис-техник жиҳатлари, янги ўзлаштирилган ерларнинг суғорилиши масалалари ўрин олди1. Бироқ, бундай тадқиқотлар аксарият қисмида ирригация ишларида мустамлакачилик ҳолатининг мавжудлиги ва муаммо қуйилишининг торлиги, унинг фақатгина куруқ факт ва маълумотлар билан ёзилганлигини кузатиш мумкин.
Бироқ, 1920-йилларнинг иккинчи ярмида Ўзбекистон қишлоқлари тарихи ва деҳқонларининг ижтимоий ҳаётини ўзида акс эттирган объектив тадқиқотлар ҳам яратилди. Бундай ишлар сирасига Е.Л.Зелькинанинг ер-сув ислоҳотига бағишланган асарларини2 киритиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, тадқиқотчи ўзбек кишлоқларида ўтказилган ер-сув ислоҳоти ва унинг натижалари, унда йул қуйилган хатолар орқали асрлар давомида анъанавий тарзда шаклланиб келган ер ва сув муносабатларини барбод бўлганлигини очиқ-ойдин эътироф этган.
1930-йилларда совет тарихи фанида воқеа-ҳодисаларни нохолисона ёритиш жараёни кузатилади. Бундай ҳолатнинг келиб чиқишига асосий сабаб ва омил мустабид режимни янада кучайтириш ва мустаҳкамлаш билан чамбарчас боғликдир. Мазкур жараён таъсирида яратилган тадқиқотлар жумласига Г.Виноградовнинг Қашқадарё ирригацияси тарихига бағишланган махсус асарини киритиш мумкин3. Асарда воҳанинг суғорилиши тарихи ҳамда мелиорацияси, сугориш иншоотлари барпо этилиши, пахтачиликни тараққиёти масаласига алоҳида урғу берилган. Бироқ, ушбу тадқиқотда совет давридаги барча жараёнларга холисона баҳо берилмаган, улар сохта қарашлар асосида бўяб кўрсатилган, мафкуравий тазйиқларга буйсундирилган.
Қатъий ишонч билан айтиш мумкинки, совет хукуматининг дастлабки йилларидаги суғориш тизими тарихини ўз ичига қамраб олган биринчи босқичга оид адабиётларнинг купчилиги илмий жиҳатдан совет мустамлакачилиги давридаги мафкуравий талаблардан келиб чиқиб ёзилди ва улар асосан мафкуравий йўналишга эгадир. Бундай асарларда тарихий воқеа-ҳодисалар бир тарафлама ёритилган, илмий хулосалар эса марксизм қоидаларига мослаштирилган ва тахлиллар коммунистик мафкурага бўйсундирилган. Аслида мустамлакачилик асосига қурилган совет тузуми барча ижодий фикрларни, ақл-заковатни бўғиб қўйган эди. Шу сабабли ҳам мазкур босқичга мансуб асарларнинг аксарият қисми мустабид тузумнинг сиёсати қолипида ёзилган бўлиб, совет директив органларининг республика, вилоят ва жойлардаги сув хўжалиги идоралари фаолиятини мунтазам равишда буйруқбозлик билан назорат қилиб борганлиги, ирригация тизимини юксалтиришга қаратилган беш йиллик режаларнинг бажарилиши ҳолати, мазкур режалар удцаланмагани ҳолда уларга нисбатан турли хил жазо чораларини қўлланиши очиқ ойдин кўрсатиб берилган.
Иккинчи босқич, 1940 - 1985 йилларга доир яратилган тарихий адабиётларда совет режимининг жамиятда хукмрон бўлган мафкуравий жараёнлари ёритилди. Шу билан бирга, мазкур босқичга оид адабиётларда айнан асосий диққат-эътибор сугориш тизимида маъмурий-буйруқбозликнинг янада кучайиши, совет мафкуравий тазйиғининг тула маънода ўрнатилганлигини ҳам кузатилади. Бундай ишларда ирригация-мелиорация ишларининг ривожлантирилиши, унинг ҳолати ва истиқболи, сув хўжалиги қурилишига капитал маблағлар сарфланиши, ирригация иншоотлар барпо этиш ва мазкур соҳа буйича мутахассис кадрлар тайёрлаш масалалари акс эттирилган. Алоҳида таъкид муҳимки, муаллифлар ўз тадқиқотларида мавзуга оид бой илмий адабиётлардан ва бирламчи манбалардан атрофлича фойдаланган.
Афсуски, мазкур асарларда сугориш тизимини ривожлантиришда совет хукумати ва коммунистик партиянинг роли уша давр руҳиятига монанд равишда бурттириб курсатилган. Бундай тадқиқотлар жумласига рус олимларидан, В.Непомнин, В.Дробов, Н.Гражданкина, С.Батурин асарларини киритиш мумкин'. Уларда суғориш тизимининг ривожланиши, ирригация иншоотлари қуришнинг йилдан - йилга ортиб борганлиги ижобий воқеа сифатида баҳоланган. Мазкур иншоотларнинг пахта яккаҳокимлиги сиёсати таъсирида барпо этилганлиги эътироф этилмаган, уларнинғ атроф-муҳит ва экологияга курсатган салбий таъсири тугрисида объектив маълумотлар берилмаган.
Ана шундай мазмундан четга чиқмаган ҳолда бошқа бир гуруҳ олимлар ўз тадқиқотларини ирригация каналларини барпо этилишига, улардан республика сугориш тизимида ва қишлоқ хужалигида самарали фойдаланилганлигига бағишлаган2.
XX асрнинг 50-йиллари иккинчи ярмидан бошлаб суғориш тарихига доир махсус асарлар нашр қилинди. Жумладан, Т.Абдуллаев, Ф.Нажимов, Н.Жабборов, Т.Абдураҳмонова, Б.Коржавин тадқиқотларида3 республиканинг сугориш тарихи, ирригациянинг ривожланиши, тупроқ ва механизация ишлари, гидроиншоотларнинг барпо этилиши масалалари урин олган.
'Непомнин В. Я. К истории ирригации в Ўзбекистане -Ташкент: Узпартиздат, 1940. -60 с; Дробов В. П Колхозларни, йу л л ар ни ва ирригация тармоқларнни кўкаламэорлаштириш. -Тошкент: Уздавнашр, 1941. -56 б. Гражданкина НС. Ирригация қурилишларида маҳаллий бинокорлик матер нал л ар и -Тошкент Уздавнашр, 1950. -35 б.; Батурин СИ. Ўзбекистон совет ирригацияси умумхалқ ижоди. -Тошкент: Уздавнашр, 1955.-186 б.
Ўзбекистон ССРда хизмат курсатган ирригатор Ф.Нажимов совет даврида узоқ йиллар сугориш тизими соҳасида раҳбарлик лавозимида фаолият олиб борганлиги сабабли, уз асарида совет директив органларининг ирригацияни ривожлантиришга дойр қабул қилган қарорларини бир томонини курсатган ва амалга оширилган суғориш тадбирларини фақат ижобий тарзда баҳолаган.
Т.Абдураҳмонова республика ирригациясининг 1917 йиддан то 1975 йилгача булган тарихини урганган. Жумладан, у республика сугориш тизими ривожланишига бирёқлама баҳо бериб, унда партия ва совет хукумати номини улуглаган: «Коммунистик партия ва совет хукуматининг ирригация-мелиорация ишларини тухтовсиз ривожлантириш тугрисида доимий гамхурлиги Ўзбекистондаги сув хужалик қурилишини мислсиз суръатлар билан олиб боришни, сугориладиган майдонларни жадал купайтиришни таъминлади»1. Бирок унинг тадқиқотларида сугориш соҳасини айнан пахта яккаҳокимлиги мазмунидан келиб чиққан ҳолда ривожлантирилганлиги кузга ташланмайди.
Марказий ҳукуматнинг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида олиб борган аграр сиёсати, пахтачиликни ривожлантиришда партия ва советларнинг роли, қишлоқ хужалигида илмий-техника тараққиёти ва аграр ислоҳотлар жараёнларини узида акс эттирувчи қатор асарлар2 яратила бошланди.
Муаллифлар соҳа тарихини ёритиш билан бирга, пахтачиликни суғориш тизими билан узвий боғлиқ эканлиги, уни жадаллаштиришни бирдан бир йули эса ирригация ишларига муҳим эътибор каратиш кераклиги ва пахта экишда ерни мелиорация қилишга тухталиб утишган. Ушбу асарларда Ўзбекистон пахтачилиги тарихига оид хулосалар берилган, бирок уларнинг барчасида советларнинг «коммунистик аграр инқилоби» кукларга кутарилган.
Юқорида келтириб утилган адабиётларда, совет хукуматининг пахтадан ҳосил олишни янада купайтириш мақсадида қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш соҳасига муҳим эътибор қаратганлиги қайд этилган. Совет директив органлари Мирзачўл, Марказий Фарғона, Жиззах, Сурхон-Шеробод, Қарши чулларини узлаштиришга муҳим эътибор қаратди. Бу тадбирлар 1956 йил 6 августдаги собиқ Иттифоқ хукуматининг Мирзачулни ўзлаштириш ва 1958 йил 21 апрелдаги Ўзбекистон хукуматининг Марказий Фарғона қўриқ ерларини ўзлаштириш ва сугоришга доир қарорлари асосида амалга оширилди. Совет даврида Ўзбекистондаги ўзлаштириш ишлари фақатгина ижобий баҳоланган. Айнан шу каби асарларда коммунистик партиянинг Мирзачулни узлаштириш жараёнидаги ўрни ва роли бўрттириб курсатилган. Хусусан, Х.Жалилов, К.Зиёдуллаев, А.Абдунабиев, Х.Ёқубов, А.Умаров, М.Мирзаев, С.Эшонхонов, М.Собиров, Н.Беспалов, А.Тихомиров, Э.Хожиев, И.Холиқов, Н.Эргашев, К.Эшчанов, И.Алимов'ларнинг
Мирзачулни узлаштиришта оид илмий тадқиқотларини киритиш мумкин. Аксарият муаллифлар ўша давр талаби билан уз асарлари номини совет руҳида номлаган булсада, улар янги ерларни узлаштириш, сугориш масалаларини бой фактик материаллар, бирламчи манбаларга таянган ҳолда баён қилишган. Бироқ, мазкур китобларда сугориш ишларининг XX аср 50-80-йилларидаги ҳолати тўла ҳолда ёритилмаган. Унинг баъзи муаммоларигина қисман ўрганилган, холос.
УзССР Сув хужалиги вазирлигининг «Узгипроводхоз» институти томонидан Ўзбекистон ирригацияси тизимига багишланган махсус альбом1 нашр қилинди. Гарчанд у коммунистик гоя билан сугорилган булса-да, ундан Мирзачул ҳамда Марказий Фарғона чўлларини сугориш, ўзлаштириш, республика ирригация фани, сув хўжалигини лойиҳалаш ва сув хўжалигини бошқариш буйича куплаб статистик маълумотларни ва У рта Осиё ирригация илмий-тадқиқот институти (САНИИРИ)нинг архивидан олинган фото-материалларни, янги суғориладиган массивлар харитаси тўғрисидаги маълумотларни ҳам олиш мумкин. Шунингдек, совет даврида ерларга ишлов бериш ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш масаласи А. Костяков2нинг мазкур соҳага багишланган асарида баён қилинган.
1960-йиллар иккинчи ярмидан Ўрта Осиё ирригацияси тараққиёти ва сугоришнинг ривожланиши, ерларни сугориш самарадорлигини ошириш масалаларини қамраб олган бир канча ишлар нашр этилди3. Хусусан, A.M. Мамедов асарларида Ўзбекистон ирригациясининг ривожланиши, сув хўжалиги курилиши, лойиҳа-қидирув, илмий-тадқиқот ишлари, сугориш кадрлари тайёрлаш тизимидаги ўзгаришлар ёритилган.
Бундан ташқари, Р.Эгамбердиев, А.Раззақов, Р.Берикбоев, Ҳ.Тоиров тадқиқотлари ҳам бевосита Мирзачулдаги қуриқ ерларни узлаштиришга, К.Наринский, А.Ғофуров асарлари Марказий Фарғонани ўзлаштирилишига багишланган. Бироқ, мазкур даврдаги тадқиқотларда аксариятида масалага холисона баҳо берилмаган.
К.Наринский ва А.Ғофуровларнинг тадқиқотлари' Марказий Фарғона чўллари узлаштирилиши ҳамда суғорилиши тарихига бағишланган. К.Наринскийнинг Марказий Фарғонани узлаштириш ишларида маҳаллий аҳолининг бевосита иштирокига дойр асарида чулни узлаштиришга жамоа хўжаликларнинг бўлинмас жамгармасидан маблағлар сарфлашнинг ортиб борганлиги ҳамда партия ва совет хукуматининг Марказий Фаргонани узлаштириш тугрисидаги қарорини ўзбек халқи жуда катта қизиқиш билан кутиб олди дея, ҳақикатга зид фикрларни баён қилган. Шунингдек, у бу худудни узлаштирилиши халқлар ҳамкорлиги ва ўзаро ёрдамининг ёрқин намунаси, «ленинча миллий сиёсатнинг жонли гувоҳидир», дея бирёклама тарзда бурттириб ифодалаган.
Тарихчи-олимлардан Р.Эгамбердиев ва А.Раззақов2 ўз асарларини Мирзачул мелиорацияси ва унинг қўриқ ва бўз ерларни узлаштириш, сугориш тарихига багишланган.Ушбу тадқиқотлар коммунистик мафкура руҳида ёзилган булса-да, мазкур ишларда узлаштириш, ерга ишлов бериш масаласига дойр кўплаб бирламчи манбалар илк бор илмий истеъмолга киритилган. Жумладан, узлаштириш макеадида «1956 хўжаликлараро ва хужаликлар ичра дренапар курилганлиги, жами 74 км узунликда дреналар барпо этилганлиги»1 ва «1961 йил Мирзачўлда Комсомоль деб номланган яна бир янги район ташкил этилганлиги ва мазкур йилда унинг 160 511 га майдонидан 125 070 га сугорилганлиги»2 архив манбаларига асосан таҳлил килинган.
Х.Ахмедов, Х.Тошев, С.Жалилов, М.Тагиев, Қ.Холматов3лар сугориш тизими тарихини республиканинг маълум бир вилояти ва шаҳарлари миқёсида ўрганишга ҳаракат қилган. М.Тагиев Зарафшон водийси ерларни ўзлаштирилиши, бу ерда ирригация қурилишларини ривожланишини 1920 йилдан то 1975 йилгача бўлган даврий чегарасида тахдил қилган. У уз асарида йирик сув иншоотлари барпо этилишида бевосита КПССнинг ролини бурттириб ифодалаган.
Р.Берикбоев, Ҳ.Тоиров, Ж.Хоназаров Мирзачулни узлаштиришта багишланган асарлари ва мақоласида коммунистик партиянинг ролини орттириб курсатган4.Жумладан, Р.Берикбоев «Партиямизнинг XX съездидан кейин Мирзачўлга юриш янада кучайди» дея бир томонлама, Ҳ.Тоиров эса Мирзачулни узлаштириш ишига айнан 1956 йилдан киришилганлиги ва ўзлаштириш мақсадида «янги тузилган тўққиз маъмурий туман худудида 18 та давлат хўжалиги ва 126 та жамоа хўжалиги мавжудлиги» ни эътироф этди. Ж.Хоназаров мақоласида Мирзачулдаги қуриқ ерларни ўзлаштириш, уни узлаштиришта сарфланган капитал маблағларнинг ортиб борганлиги, қуриқ худудда барпо этилган сув иншоотлари тугрисида фикрлар баён этилган. Бироқ ушбу муаллифлар ҳам масалага советча рухда ёндашган.
Қарши чулининг узлаштирилиши масаласи куплаб тадқиқотчиларнинг диққат марказида бўлди. Жумладан, тадқиқотчилардан Х.Шоғазатов, Р.Ғойибов, Н.Хамраев, И.Холиқов, Т.Ғойипова, Э.Жалолов, А.Нормуҳамедов ишларини1 келтириб утиш мумкин. Барча тадқиқотчилар ҳудудцаги узлаштириш ишларида партиянинг ролига юксак баҳо берган, совет хукуматининг суғориш соҳасидаги мустамлакачилик сиёсати ёритилмаган.
Н. Хамраев ва И.Холиқов собиқ СССР ҳукуматининг Қарши чули ўзлаштирувчиларини ҳар томонлама куллаб-қувватланганлигини, узлаштириш ишларига капитал маблағлар ажратилганлигини ҳамда бу мақсадни амалга ошириш учун бу ерда Қарши магистраль каналини курилганлигини2 эътироф этишган.
Р.Ғойибов мақоласи коммунистик мафкура руҳида суғорилишига қарамай, унда Қарши даштининг ўзлаштирилган ерларида 6 та янги туман ташкил қилинганлиги, 46 та янги пахтачилик давлат хўжаликлари тузилганлиги, 2750 км канал ва суғориш шохобчалари барпо этилганлиги қайд этилган. Муаллиф бу ишларни амалга оширишда фақатгина совет органларининг фаолиятига юксак баҳо бериб ўтган.
Т.Ғойипова Қарши чўлига меҳнат ресурсларининг жалб қилиниши масаласини тадқиқот объекта қилиб танлаб олган. Мазкур асарда совет хукуматининг республикада ирригация кадрлари тайёрлаш тизимига алоҳида эътибор қаратганлиги ишончли манбалар ёрдамида ўрганилган. Ачинарли томони шундаки, у советларнинг маҳаллий кадрлар фаолиятини чеклашга доир олиб борған мустамлакачилик ва зўравонлик сиёсатини мактаб, эътироф этган.
Тадқиқотчи И.Холиқов масалага ўша даврдаги барча тадқиқотчилар сингари хукмрон мафкура асосида ёндашган бўлса-да, у Сурхондарё ирригациясига дойр кенг кўламдаги бирламчи манбаларни илк маротаба илмий муомалага киритишга эришган. Муаллиф Сурхон-Шеробод ерлари сугорма деҳқончилиги ва ирригацияси тараққиёти, воҳанинг суғориш тарихи, қуриқ ерларнинг узлаштирилишини баён қилган1.
Қуриқ ерларнинг ўзлаштирилиши ва уларнинг ўрнида пахтачиликка ихтисослашган давлат хужаликлари барпо этилиши, уларнинг иктисодий муаммолари ҳамда мазкур хўжаликларнинг республика пахтачилиги ривожига улкан ҳисса қушганлиги Х.Жалилов томонидан махсус тадқиқ этилди2. Муаллиф республикадаги йирик «Пахтаорол», «Савай», «Боёвут» пахтачилик давлат хужаликлари фаолияти, 1964 йил республикада 68 та пахтачилик хужаликлари мавжуд булганлигини тавсифлаган. Ишда иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда республикада ирригация тараққиёти, Шимолий Фаргона, Тошкент каналларини барпо этилиши, Каттақурғон ва Қуйимозор сув омборлари қурилиши ҳам акс эттирилган. Таассуфки, монографияда уларнинг марказ пахта яккахокимлиги сиёсати таъсирида ташкил этилганлигини тадқиқотчи негадир четлаб ўтган.
А.Ғофуров, С.Искандаров, Ф.Раҳимбоев, К.Сапоев, Р.Носиров, Ғ.Бобоназаровлар3 республикадаги ирригация ва мелиорация ишларининг совет давридаги ҳолатига юксак баҳо беришган, мазкур соҳаларни ривожлантиришда партиянинг «гамхурлиги» га асосий эътибор қаратишган. А.Ғофуров монографиясида республика сув хўжалигини механизациялаш муаммолари, асосий ирригация-мелиорация тизимлари, объектлари, Марказий Фарғона қўриқ ерларининг ўзлаштирилиши, суғорилиши ва
1 Халиков И. История развития ирригации и орошаемого земледелия в Сурхан-Шерабадской долине (1959­1970 гг.): Антореф ... дисс.канд. истор. наук. -Ташкент, 1971. -24 с; Шу муаллиф. История орошения и поливного земледелия в Сурхан-Шерабадской долине. -Ташкент: Фан. 1977.- 104 с.
мелиорацияси, Катта Фарғона канали қурилиши манбалар ёрдамида коммунистик мафкура руҳида таҳлил қилган.
С.Искандаров ва Ф.Раҳимбоев совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида республикада ирригация ва мелиорация ишларининг ривожланишида коммунистик партия ролига улкан баҳо берган. Биринчи беш йиллик (1929-1933 йй.) даврида йирик сув хужалиги курилишларини авж олганлигини, Мирзачул, Далварзин, Қумқурғон чулларидаги кенг массивларга сув чиқарилганлигини ва бунинг натижасида пахта майдони кенгайиб борган'лигини тавсифлаган.
К.Сапоев ва Р.Носиров республикада мелиорация ишларини олиб бориш, турли хил даражада шўрланган ерлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш, шўр ювиш ишларини олиб бориш, мавжуд экин майдонларининг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сугориш шохобчаларини реконструкция қилишни тахлил қилган. Мазкур асарларда ерга ишлов бериш ҳолати ҳамда уларнинг шурланганлик даражаси масалалари советча андозада баён этилган.
1970-йилларнинг иккинчи ярмида Ўзбекистоннинг сугориш тарихига багишланган махсус тадқиқотлар нашр этилди. Хусусан, Ўзбекистон ССР Фанлар академияси томонидан «Ўзбекистон ирригацияси» номли 4 томдан иборат бўлган йирик асар нашрдан чикди2. Мазкур китобнинг 1-томидан Ўзбекистон ирригацияси ривожланишининг қадимги даврдан то XIX аср урталарига қадар булган тарихи ёритилган. Унда сув хужалиги тараққиёти, мазкур соҳани бошқариш ишлари, материал-техник базаси, илмий-тадқиқотларни ва курилиш ишларини ташкил этиш, ирригацияни молиялаштириш бой материаллар асосида тадқиқ этилган. Китобнинг 4-томидан эса ирригациянинг техник тараққиёти, сув ресурслари ва улардан фойдаланиш, сув омборлари ва насос станциялари, ерларни мелиорациялаш, сув хужалиги курилиши масалалари ўрин олган. Унда Ўзбекистон ирригациясининг ўтмишидан то 1980-йилларгача тарихи баён қилинган. Бироқ, ушбу асарлар куплаб фактик маълумотларга асосланган булса-да, улар коммунистик мафкура руҳидан келиб чиққан ҳолда фақат бир томонлама ё'ритилган.
К.Улжабоев ва Й.Қосимов тадқиқотларида октябрь тўнтаришидан кейинги даврда Ўзбекистон ирригацияси соҳасида улкан ишлар амалга оширилганлиги, суғорма деҳқончилик ривожланиши, иккинчи жаҳон уруши йилларида сугориш тизими ҳолати, Қарши чули узлаштирилиши, унинг натижасида пахтачиликни ривожланганлиги ва айрим туманларнинг маълум даврдаги ерларни сугориш соҳасидаги тараққиёти коммунистик гоя асосида тахлил қилинган1.
Жиззах чўлидаги қуриқ ерларни узлаштирилиши, суғорилиши ва мелиорацияси масаласини Ю.Романов, А.Болтаев, И.Пардаев, Н.Турахонов, Ғ.Қузибоев, Л.Алибеков, В.Поплавский2 узларининг илмий мақолалари ва асарида ёритиб берган. Ю.Романов уз маколасида совет хукумати томонидан Жиззах даштини узлаштиришга катта эътибор каратилганлиги, утган йиллар мобайнида эса чулда карийб 200 минг га ер ўзлаштирилганлиги ва 1975 йилда Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида 50,1 минг тонна пахта тайёрланганлиги, бу ютуқларга эришишда у совет давлатининг ролини орттириб кўрсатган.
А.М.Волынов, В.А.Забелин, А.К.Кияткин ва М.С.Луженевалар китоби3 советча андозада баён этилган бўлиб, Урта Осиё ва Қозоғистондаги суғориладиган ерлар ҳолати ҳамда мелиорацияси тарихига, шу билан бирга, китобнинг иккинчи боби айнан Ўзбекистондаги сугориладиган ерлар, сув
'Ульджабаев К.У. Развитие орошаемого земледелия и ирригации на юге Ўзбекистана. -Ташкент: Фан. 1977.­132 с; Қосимов И. У луг Ватан уруши йилларида Ўзбекистон халқларининг сув учун кураши тарихидан. -Тошкент: Фан, 1983 -104 б.
ресурслари, мелиоратив тизимлар ва гидротехникалар, республикадаги сув хужалиги районлари тарихига багишланган.
Шунингдек, тадқиқотчи Д.И.Афониннинг мақоласи'да Ўзбекистонда сугориш тизимидан фойдаланиш, суғориладиган ерларда ҳосилдорликни ортиб бориши, янги суғориладиган ерларнинг кенгайиши, шунингдек, сугориш майдонлари мелиорация қилинганлик ҳолати, ирригация иншоотларининг барпо этишнинг йилдан йилга купайиши масалалари 1971­1980 йиллар мисолида баён қилинган. У уша вақтда ЎзССР Сув хужалиги вазирлигининг раҳбарлик лавозимида фаолият кўрсатганлиги боис, муаммога коммунистик мафкура асосида баҳо берган.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, республикада кенг кўламда қуриқ ва буз ерларнинг узлаштирилиши, узлаштирилган ерларда пахтачилик совхозларининг барпо этилиши, йирик пахта майдонларининг илмий асосланмаган ҳолда суғорилиши, Амударё ва Сирдарё сувларининг меъёридан ортиқ суғориш мақсадида олиниши охир оқибатда Орол фожиасига олиб келди. Айнан XX асрнинг 80-йилларида, яъни совет ҳокимияти барбод булаётган даврда йирик экологик муаммо булмиш - Орол денгизи фожиасини тадқиқ этиш долзарб масалага айланди. Барчага маълумки, бу фожиа айнан совет хукумати даврида, яъни республикада пахта яккаҳокимлиги я над а авж олган ута машаққатли йилларда бошланган. Бироқ, бу даврдаги барча тадқиқотларда Орол денгизи куриши билан боғлиқ масалаларга объектив баҳо берилмаган. Бу масалада эса бевосита марказ директив органларининг айби яшириб келинган. Жумладан, Э.Акрамов ва П.Ибатулиннинг Орол денгизини қутқаришга дойр асари2 ни ана шундай тадқиқотлар жумласига киритиш айни мудцаодир.
А.И. Хариннинг мелиорация қурилишида гидромеханизация ва унинг тараққиётига багишланган монографиясида3 собиқ иттифоқ Мелиорация ва
'Афонин Д.И. Индустриализация ремонтно-эксплуатационных работ, внедрение диспетчеризации и автоматизации управления оросительными системами в Ўзбекской ССР // Экспресс-информация «Мелиорация и водное хозяйство». Серия б, выпуск 9. -Москва: ЦБНТИ Минводхоза СССР, 1981. -С. 17-26.
сув хужалиги вазирлиги, Ўзбекистон, Туркменистан Сув хужалиги вазирликларининг гидромеханизация соҳасида қуллаган тажрибалари ҳамда XX асрнинг 50-60 йилларда республикада фаолият курсатган землесос машиналарининг усиб бориш динамикаси ва уларнинг фаолиятига баҳо берилган. Бироқ, тадқиқотчи ҳам аксарият муаллифлар қатори масалага объектив тарзда ёндашмаган.
Р. Иброҳимов мақоласида' Ўзбекистон тажрибали ирригаторларнинг Афгонистондаги сугориш иншоотларини барпо этишга кумак берганлиги ва бу ердаги янги ерларни узлаштириш ишларида фаол иштирок этганлиги, шу жумладан, Жалолобод ирригация комплекси курилишида Ўзбекистон вакилларидан 260 киши қатнашганлиги таъкидланди. Бироқ, тадқиқотчи аксарият муаллифлар қатори уз тадқиқотида марказ ва партия ролини купиртириб ифодалаган.
Учинчи босқич тадқиқотлари 1980-йилларнинг иккинчи ярмидан то 90-йиллар бошигача булган даврни уз ичига олади. Мазкур даврда сугориш соҳасига дойр эсдаликлар, хотирапар ҳамда Орол муаммоси ва 50-80 йиллар қишлоқ хўжалиги ҳолатини акс эттирувчи тадқиқотлар яратилди. В. Пославский, Ҳ. Рустамов, И. Тухтасинов, К. Расулов ва Ш. Мурадуллаевлар ирригация каналлари қурилиши буйича узининг хотиралари2ни нашр қилди. В.Пославский уз хотирасини туплаган огзаки материаллари асосида водийдаги йирик ирригация иншооти бўлмиш Катта Фаргона каналининг курилиши, мазкур қурилишда маҳаллий халқ иштирокига, Ҳ. Рустамов эса Марказий Фаргонадаги Сариқсув ва Сариқжўга коллекторлари, Косонсой ва Каркидон сув омборлари курилиши жараёнларини уз хотираларида акс эттирди. У мазкур қурилиш ишларининг ташаббускори сифатида совет даврида Сув хужалиги вазири лавозимида фаолият курсатган «Ўзбекистонда хизмат курсатган ирригатор» Ф.Шамсиддинов номи билан боглади.

Download 59,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish