- АФРИКА, АМЕРИКА ВА АСТРАЛИЯ ХАЛҚЛАРИ
АФРИКА ХАЛҚЛАРИ МАҲАЛЛИЙ ДИНЛАРИ - Африка— антропогенез марказларидан бири. Африканинг туб аҳолисини 3 гуруҳга ажратиш мумкин:
- 1. Марказий Африка бушменлари ва пигмейлари
- 2. Жанубий ва тропик Африка готтентотлари ва банту халқлари
- 3. Шимолий ва Шимоли-Шарқий Африка халқлари
-
- БУШМЕНЛАР (голландча bosjesman, айнан — ўрмон одами) — халқ, Жанубий ва Шарқий Африканинг туб аҳолиси. 16—19-асрларда банту халқлари Бушменларни Намибиянинг чўл районларига сиқиб чиқарганлар. Ҳозирда Намибия (85 минг, 1992), Ботсвана (35 минг), Ангола (8 минг) ва Зимбабве (1 минг)да яшайдилар.
- Бушменлар қабрда ҳаёт борлиги, аждодлар руҳига, шунингдек, фолбинликка, туморларга, тушларга қаттиқ ишонганлар. Тотемистик қарашлар кенг тарқалган. Овчилик ривожланги боис, ов олдидан қуёш, ой, юлдузларга қараб: “Эй. Ой! Менга юқоридан туриб, эртага оҳуни ўлдиришимга, унинг гўштини ейишимга, ушбу камоним билан уни яралашимга ёрдам бер... ”. Бушмен афсоналарида Цагн ҳам қаҳрамон, ҳам илоҳ, ҳазилкаш, шўхбола сиймосида тасвирланади.
- ГОТТЕНТОТЛАР, кой-коин (ўзларини кой-коин, яъни ҳақиқий одамлар деб аташади) — ҳозирги Ботсванадаги қардош халқлар гуруҳи. Голландлар Готтентотлар деб аташган.
-
- Қояларда сақланиб қолган расмлардан маълум бўлишича, Ботсвананинг туб аҳолиси бушменлар (санлар) кўчманчи бўлиб яшаганлар, овчилик ва
- ёввойи дарахт меваларини йиғиш билан шуғулланганлар. Тахминан милоднинг VIII асрида ривожланишнинг юқорироқ поғонасидаги бушменларни Калахари чўли ичкарисига суриб ташлаганлар.
- ПИГМЕЙЛАР (юн. pygmaios — муштдек) — Тропик Африканинг паст бўйли туб жой аҳолиси. «Пигмей» номи юнон. пигма — тирсакдан муштгача бўлган оралиқ масофага тенг узунлик ўлчовидан олинган. Банту, адамауа — шарқий гуруҳ ва шаринил гуруҳига мансуб тилларда сўзлашади. Кўпгина пигмейлар дарбадар хаёт тарзи, архаик маданият, анъанавий диний эътиқодларини сақлаб қолишган.
Африкаликлар “Худо аввал инсонларни абадий яшашини - Африкаликлар “Худо аввал инсонларни абадий яшашини
- хоҳлаган, аммо муаяйн тушунмовчилик, бахтсиз ҳодиса, хатолик
- туфайли ўлим пайдо бўлган”, деган ақидага ишонганлар. Масалан,
- бир ривоятга кўра, худо инсонларга абадий ҳаётни бермоқчи
- бўлганида, инсонлар ухлаб қолганлар, шу сабаб жазо сифатида
- уларга ўлим берилган. Яна бир афсонада худо инсонларга ҳаётни
- берган, аммо уни олиб боришни секин юрувчи хамелеонга
- топширган, кейин эса чаққон калтакесакка ўлим хабарини
- топширган. Натижада калтакесак хамелеондан аввал етиб келган ва инсонлар абадий ҳаётга эришмаганлар.
Америка халқлари - Ацтеклар (ўзларини астека, науа, масеуалли («буғу овловчилар»
- — энг қад. номлари), теночкилар, мехика деб атайдилар] —
- Мексиканинг энг йирик индейс аҳолиси бўлиб, улар асосан ацтек
- (науатль) тилида, қисман испан тилида сўзлашадилар.
- Ацтекларнинг пиктографик хати, юксак санъати, қуёш тақвими
- бўлган. Улар орасида Қуёш пирамидаси ва “Ер киндиги” ҳақидаги
- мифлар кенг тарқалган.
Инклар (испанча - incas) Жанубий Америкада яшаган кечуа - Инклар (испанча - incas) Жанубий Америкада яшаган кечуа
- тиллари гуруҳига мансуб индейс қабилалари бўлиб, кейинчалик —
- қабилалар иттифоқи томонидан 1438 йилда барпо этилган хукмрон
- табақа ҳисобланади.
- Бўйсундирилган қабилалардан ўлпон олишган, жамоанинг оддий
- аъзолари, ҳунармандлар ва қуллар — янаконаларнинг меҳнатидан
- фойдаланишган. Ер ҳукмдор Олий инкага тегишли ва унинг
- ҳокимияти илоҳий, деб ҳисоблаганлар, афсонавий биринчи
- ҳукмдор —Манко Капак — қуёш ўғли сифатида эъзозланган.
Кускодаги асосий Қуёш ибодатхонаси машҳур. У 3 қават тош - Кускодаги асосий Қуёш ибодатхонаси машҳур. У 3 қават тош
- девордан иборат бўлиб, деворлар ўз вақтида баландлигининг
- ярмигача олтин билан қопланган.
- Инк цивилизацияси тарихи кўплаб халқаро ва маҳаллий илмий
- экспедициялар тадқиқотлари объекти бўлиб келган. Перунинг
- Тупакоморо қишлоғидаги археологик тадқиқотлар олиб борилган.
- Инк ҳукмдори Атахуальпо ҳақида кўп ривоятлар сақланган. Инк
- халқлари орзусидаги Пачакути даври асосий эътиборда бўлган. Инк
- цивилизациясининг охирги шаҳри Вилкабамбанинг инқирозга юз
- тутиши билан якунланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |