Дисперс системаларниг агрегатив ва седиментацион бар



Download 124,5 Kb.
bet4/6
Sana21.02.2022
Hajmi124,5 Kb.
#49207
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
dispers sistemalarning barkarorligi

Суст коагуляция

М. Смолуховский фикрича, заррачалар орасида содир бўладиган туунашувларнинг етарли даражада самарадор эмаслигидан суст коагуляция келиб чиуиши керак. Шунинг учун Смолуховский «тез коагуляция учун яратилган назарияни суст коагуляцияга хам ууллаш мумкин, бироу бу холда эффектив туунашувлар хиссасини хисобга оладиган коэффициент а ни киритиш керак», деган фикрни майдонга ташлади. У холда суст коагуляция учун тезлик константаси:



тенглама билан ифодаланади: бошқа формулаларга хам а коэффициент киритилган холда улар уз шаклларини саулаб қолади. Смолуховскийнинг суст коагуляция ҳақидаги фикрлари тасдиқланмади.


Суст коагуляция кинетикаси ҳақидаги мукаммал назария 1934 йилда рус олими Н. А. Фукс томонидан яратилди.

ЭмулЬциялар


Бир-бири билан аралашмайдиган суюқликдан иборат дисперс система эмульция дейилади. Демак, эмульция хосил бўлиши учун, суюқликлар ир-бирида жуда оз эриши керак. Масалан, эмульция хосил қилувчи суюқликлардан бири сифатида сув олинса, иккинчиси сифатида сувда оз эрийдиган ёки батамом эримайдиган бошқа бир суюқлик (м: ёь, бензол, хлороформ ва бошқалар) олиниши керак.


Сувда оз эрийдиган суюқлик шартли равишда «мой» деб аталади. Суюқликларни қайси бири дисперс фаза бўлишига қараб, эмульциялар икки турга бўлинади. Агар мой томчилари сув ичига тарқалган бўлса, бундай эмульция мойнинг мувдаги эмульцияси дейилади. Биринчи тур эмульциялар м/с билан, иккинчи тур эмульциялари эса с/м билан белгиланади. Бу белгилардаги биринчи харф дисперс фазани, иккинчиси эса дисперсион мухитни кўрсатади.
Агар эмульцияда дисперс фазанинг хажми эмульция хажмининг 1/1000-1/10000 қисмини ташкил этса, бу эмульция суюлтирилган эмульция дейилади. Икки тоза суюқликни бир-бири билан аралаштириб суюлтирилган эмульцияларнигина хосил қилиш мумкин. Икки тоза суюқликдан хосил қилинган эмульция дисперс фазанинг энг кўп миқдори 2 % дан ортиқ бўлмайди. Икки тоза суюқликдан хосил қилган эмульция бир оз вақт тургандан кейин, дисперс фаза томчилари бир-бири билан бирлашиб, икки қаватга ажралади. Эмульция томчиларининг бир-бири билан бирлашиши ходисаси коалесценция деб аталади. Эмульциялар хосил қилиш учун биринчидан, эмульция таркибига кирувчи суюқликларни етарли даражада дисперс холатга ўтказиш, иккинчидан, хосил қилинган дисперс системанинг барқарор бўлишини таoминлаш керак. Суюқликларни етарли даражада дисперслаш учун уларни чайуатиш, махсус кўракчали аралаштиргичлар билан аралаштириш, майда тешиклардан ўтказиш, ултра товуз таъсирида аралаштириш каби методлардан фойдаланилади.
Концентрланган (суюқлик хажмий концентрациялари 50 % га яқин) барқарор эмульциялар хосил қилиш учун системага суюқликларни сирт таранглигини камайтирадиган, суюқликлар сиртида мустахкам парда хосил қилиб, дисперс фаза томчиларининг бир-бири билан ёпишиб кетишига йўл ууймайдиган учинчи модда – эмульгатор уушиш керак. Акад. П. А. Ребенгер текширишларига кўра, эмульгаторнинг вазифаси фақат фазалараро сирттарангликни камайтириш эмас, балки асосан эмульция томчилари сиртида механикали жихатдан мустахкам, коалестенцияга қаршилик кўрсата оладиган химоя пардалар хосил қилишдан иборат.
Эмульгатор бу ерда стабилизаторлик вазифасини бажаради. Эмульгаторларни уларнинг дисперслик даражасига қараб, уч гурухга бўлиш мумкин: 1) дағал дисперс эмульгаторлар (лой, темир (III)-гидроксид ва бошқалар, 2) коллоид дисперс эмульгаторлар (желатина, казеин, албумин, векстрин, елим ва бошқалар) ва 3) молекуляр дисперс эмульгаторлар (совун, бўёқлар, электролитлар ва шу кабилар). Коллоид дисперс эмульгаторлар айниқса катта ахамиятга эга, чунки улар жуда яхши химоя пардалари хосил қила олади. Эмульгатор сифатида ишлатиладиган сирт-актив модданинг таркибида (унинг даражасидан уатий назар) гидрофил ва гидрофоб қисмлар бўлиши керак. Кучли гидрофил хусусиятга эга бўлган эмульгаторлар м/с типидаги эмульциялар олиш учун хизмат қилади. Гидрофоб хоссалари кучли бўлган эмульгаторлар эса с/м типидаги эмульциялар хосил қилишда ишлатилади.
Совун энг кўп ишлатиладиган эмульгатордир. Ишуорий металларнинг совунлари кўпроу гидрофил хоссага эга бўлганидан м/с типидаги эмульциялар олишда эмульгатор сифатида ишлатилади. Кўп валентли металларнинг совунлари кўпроу гидрофоб хоссага эга бўлганлиги учун с/м типдаги эмульциялар олишда ишлатилади.
Агар м/с типидаги эмульцияда гидрофоб эмульгатор (натрий олеат) гидрофоб эмульгаторга (кальций олеатга) алмаштирилса, с/м типдаги эмульция хосил бўлиши мумкин. Бир типдаги эмульциянинг иккинчи типдаги эмульцияга утиш ходисаси эмульция фазаларининг алмашинуви дейилади.
Эмульциялар техникада ва турмушда жуда катта ахамиятга эга. Масалан, маргарин ишлаб чиқаришда эмульция олиш жараёнида фойдаланилади. Тиниу эмульгаторлар таъсири натижасида стабилланган – концентрланган эмульцияларни емириш учун қуйидаги методлар қўлланилади:

  1. химоя пардаларини кимёвий реагентлар (масалан, кучли кислоталар) таъсири билан емириш;

  2. эмульгаторни кучлироу (лекин узи эмульгатор бўлмаган) сирт актив модда билан сиуиб чиқариш;

  3. эмульция фазаларини алмаштира оладиган моддалар таъсир эттириш;

  4. эмульцияларни узоқ вақт танитиш ёки сентрифугалаш ёрдами билан қаватланиш хосил қилиш;

  5. химоя пардаларини механикавий усулда емириш;

  6. эмульцияларни кучли электр майдонида емириш;

  7. эмульцияларни қиздириш ёрдами билан емиришдан фойдаланилади.




Download 124,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish