Дисперс системаларниг агрегатив ва седиментацион бар



Download 124,5 Kb.
bet2/6
Sana21.02.2022
Hajmi124,5 Kb.
#49207
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
dispers sistemalarning barkarorligi

Коагуляцияловчи ионнинг валентлиги қанча катта бўлса, унинг коагуляциялаш кучи кўп ва коагуляция концентрацияси шунча кам бўлади.
Илгари коллоид эритмага электролит қўшилганда коллоид заррачаларнинг заряди нолга тенг бўлиб қолади, дебь фараз қилинар эди. Лекин Повис коагуляция содир бўлиши учун гранулаларнинг заряди ва дзета-потенциали батамом нолга тенг бўлиши шарт эмаслигини узининг золи мисолида кўрсатди. Дзета-потенциал маълум қийматга эга бўлганда хам коагуляция вужудга келаверади. Зол сезиларли тезлик билан коагуляциялана бошлаган вақтдаги дзета потенциал критик дзета-потенциал дейилади. Кўпчилик золлар учун критик дзета-потенциалнинг қиймати 25-30 милли-волтга тенг. Кўпинча, дзета-потенциалнинг қиймати коагуляция вақтида 70 мв дан 30-25 мв гача пасаяди, лекин дзета-потенциалнинг пасайиши коагуляциянинг асосий сабаби эмас, баoзан дзета-потенциал коагуляция вақтида кам ўзгаради.
Коллоид системаларнинг агрегатив барқарорлиги ва коагуляцияси ҳақида хозирги назария 1945 йилда рус олимлари Б.В.Дерягин ва Л.Д.Ландау томонидан тавсиф қилинди. Бу назарияга мувофиқ, заррачалар орасида ўзаро тортишиш ва ўзаро итарилиш кучлари таъсир қилади. Заррачалараро масофа ўзгарганда системадаги потенциал энергиянинг ўзгаришини аниқлаш учун абциссалар ууига масофа, ординаталар ууига эса системаниг потенциал энергиясини қуйиб, «потенциал энергия диаграммаси» хосил қилинади. Бундай диаграмма тузишда ўзаро итарилиш энергияси мусбат, ўзаро тортишиш кучи эса манфий ишоралар билан олинади. Қайси масофадан бошлаб икки коллоид заррача ўзаро тортила бошлайди? Деган саволга: «Ван-дер-Валс кучлари туфайли тортилиш кучи броун харакати кучидан ортган масофадан бошлаб заррачалар тортишади», деб жавоб бериш мумкин.
Ўзаро электростатик итарилиш кучларига келганда, Б.В.Дерягин кўрсатишича, итарилиш А1 ва А2 коллоид заррачаларнинг ион атмосфералари бир-бирини қуршаб олган масофадан бошланади. Коллоид заррача орасидаги ўзаро таъсир кучлари фарқ қилади: Б.В.Дерягин бу зарралар орасида кенгайтирувчи Р дейиладиган алохида кучлар таъсир этишини кўрсатишга муваффау бўлди.
Б.В.Дерягин ва униг шогирдлари электролитларнинг сувдаги эритмалари билан олиб борган тажрибаларида уларни суюлтирилган эритмалар учунгина татбиу этиш мумкинлигини кўрсатдилар. Б.В.Дерягин иккита сферик заррача орасидаги ўзаро итарилиш энергиясини хисоблаб топишга хам муваффау бўлди.
Золнинг барқарорлигига таъсир кўрсатувчи иккинчи куч – заррачалар орасида ўзаро тортилиш кучларидир. Бу кучлар табиати жихатидан худди икки нейтрал заррача орасида таъсир этувчи кучларга ухшайди. Молекулалар кучларнинг келиб чиуиш сабабларидан бири диполлар орасидаги ўзаро таъсир, иккинчиси бир молекуланинг иккинчи молекула таъсирида қутбланиши ва учинчиси – махсус дисперсион кучларнинг пайдо бўлишидир.
Нейтрал атомлараро ёки молекулалараро таъсир этадиган жуда заиф ўзаро тортишиш кучлари Ван-дер-Валс кучлари ёки заррачалараро кучлар деб аталади. Битта модда молекулалараро ёки атомлари орасида ўзаро тортишиш кучларининг намоён бўлиши когезия, турли хил моддаларнинг молекулалари орасидаги тортишиш кучларининг намоён бўлиши эса адгезия деб аталади.
Молекулалараро кучлар уч хил: ориентацион, индукцион ва дисперсион кучлар куринишида бўлади, молекулалараро таъсирнинг умумий энергияси бу уч эффект энергиялари йиғиндисига тенг бўлади.
Ориентацион эффект фақат қутбли молекулалари орасида юзага чиқади. Қутбли молекулалари бир-биридан қочади, қарама-қарши ишорали қутблари бир-бирига тортилади. Натижада, қутбли молекулалар фазода маълум тартибда жойлашади.
Индукцион кучлар қутбли ва қутбсиз молекулалар орасида вужудга келади. қутбли молекула яқинига қарама-қарши, узоқ қисмида эса бир хил ишорали зарядлар хосил бўлади. Қутбсиз молекула яқинига қутбли молекула келганда қутбсиз молекула қутбланади.
Дисперсион кучлар, қутбсиз, кам қутбли ва қутбли моддаларнинг молекулалари орасида дисперсион кучлар хам вужудга келади. бир молекулада вужудга келган микродипол қўшни молекула микродиполи билан ўзаро тортишиши мумкин. Шунинг учун заррачалар ўзаро яқинлашганда бир-бирига тортилади.



Download 124,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish