Иш берувчи томонидан берилган турар жойдан маҳрум бўлиш
Ижтимоий ҳимоядан маҳрум бўлиш
Яшаш ва меҳнат шароитлари туфайли касалликнинг юқтириш хавфини ортиши
Норасмий халқаро миграция
|
Ҳиндистон
Малайзия
Россия
Жанубий Африка
Тайланд
АҚШ
|
Вақтинча ва мавсумий халқаро миграция муоммоларига қўшимча:
Меҳнат ҳуқуқларининг кафолатланмаганлиги
Ижтимоий ҳимоя бўйича имтиёзларнинг мавжуд эмаслиги
|
Мигрантларнинг ватанга қайтиши
|
Аксарият ривожланаётган мамлакатлар
|
Уюшган тарзда ватанга қайтиш давомида касалликнинг юқуши ва юқтириши
Ватанга қайтганда иш билан таъминлаш имкониятларининг пастлиги
Қарздорликнинг кўпайиши эвазига камбағаллик эҳтимоли
Пул ўтказмалари олмайдиган оилалар кўпайиши
|
СOVID-19 билан боғлиқ инқироз шароитида баъзи мамлакатларда меҳнат мигрантларига нисбатан дискриминатсия, ишдан бўшатиш, меҳнат шароитининг ёмонлашиши ва бошқа шу каби салбий ҳолатларнинг ошиши кузатилмоқда.Аксарият мигрантларнинг турли сабабларга кўра соғлиқни сақлаш тизимидан фойдалана олмаслиги, вируснинг янада кенг ва жадал суръатларда тарқалишига олиб келмоқда. Аксинча, тиббий хизматлардан фойдаланган тақдирда, бу уларнинг молиявий аҳволини янада ёмонлаштириб, камбағаллик қопқонига тушиш эҳтимолини кўпайтиради. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, иқтисодий инқироздан олдинги даврда дунё бўйлаб йилига 100 миллион нафар аҳоли соғлиқни сақлаш учун сарфланган харажатлар туфайли камбағаллик даражасига тушиб қолар эди.
Шунингдек, қаттиқ карантин чораларининг жорий қилинганлиги ва давлатлараро транспорт қатновларининг чекланганлиги туфайли мигрантлар меҳнат бозоридаги иш ўринларнинг кескин камайиши ва иш хақи миқдорининг тушиши каби қийинчиликларга дуч келишмоқда (1-жадвал).
Ҳисоб-китобларга кўра, 2020 йилнинг иккинчи чорагида иш ўринларининг қисқариши дунё бўйлаб 10,5 %га тенг бўлди. Бошқача айтганда, жорий йилнинг 2-чорагида дунё бўйлаб ишсизлар сони 195 миллион нафарга кўпайди. Минтақалар кесимида, Америка (-12,4%), Европа ва Марказий Осиё (-11,8%) ҳудудларида рақамлар ўртача кўрсаткичлардан ҳам салбийроқ тус олди. Ундан ташқари мигрантларнинг аксарияти фаолият олиб борадиган иқтисодиётнинг норасмий тармоқларидаги ўртача иш ҳақи -60 фоизга қисқарган бўлиб, Европа ва Марказий Осиё минтақасида мазкур қисқариш -70 фоизга тенг.
Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси жараёни асосан муддатли ва мавсумий характерга эга ва муҳожирларнинг аксарияти баҳор ва ёз ойларида чет элда ишлаб, қишки мавсумда ватанга қайтади. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги маълумотига кўра, 2019 йил ҳолатида 3 миллионга яқин ўзбекистонлик чет элда меҳнат фаолиятини олиб боради ва уларнинг аксарияти Россия ва Қозоғистон ҳудудида малака талаб қилинмайдиган соҳаларда иш билан банд ҳисобланади. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар Маркази томонидан ўтказилган тадқиқотлар давомида ушбу давлатларга асосан кам таъминланган оила аъзоларининг бориши, даромади юқори уй-хўжаликлари вакиллари эса кўпроқ Туркия, Жанубий Корея ва АҚШга йўл олиши аниқланган.
Марказий банк маълумотларига кўра, 2019 йилда меҳнат муҳожирлари томонидан Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари ҳажми 6 млрд. долларни ташкил қилган. Хусусан, МДҲ аъзо давлатларидан 5 млрд. жўнатилган бўлиб, унинг 98% Россия ва Қозоғистондаги муҳожирлар ҳиссасига тўғри келади. Шуни таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда Ўзбекистон Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан солиштирганда энг кўп пул жўнатмалари қабул қилувчи мамлакат бўлиб келмоқда.
Чегараларнинг ёпилиши ва қаттиқ карантин чоралари чет элда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик фуқароларга ҳам салбий таъсирини кўрсатмай қолмади. Хусусан, турли манбаларга кўра, қиш мавсуми даврида уйига қайтган 500 мингга яқин фуқаролар кўзланган манзилига қайтиб кета олмади. Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқароларининг асосий манзили ҳисобланган Россия Федерациясида ҳар иккинчи муҳожир ишсиз қолди. Ижара ва озиқ-овқат харажатлари туфайли муҳожирлар аҳволи янада оғирлашди. Натижада, июн ойидаги тикланишга (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9%га ўсиш) қарамай, жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга юборилган трансчегаравий пул ўтказмаларининг умумий ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6%га камайди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда маҳаллалар даражасида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, меҳнат муҳожирлари пандемиядан энг кўп жабр кўрган аҳоли қатламларидан бири эканлиги аниқланди. Хусусан, 43% маҳаллаларда республикага қайтган фуқароларнинг сони ошган, энг юқори ўсиш Наманган, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида кузатилган. Қайтган муҳожирлар асосан иш билан таъминлаш (54%), молиявий ёрдам (27%) ва озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёж сезаётганлиги аниқланди.
Назарияга кўра, ишчи кучининг ортиқча чекловларсиз эркин ҳаракати халқаро миграциянинг барча иштирокчиларига бирдек фойда келтиради. Аммо, деярли барча ривожланган давлатлар виза, патент, суғурта ва шу каби бошқа чекловлар орқали мигрантлар оқимини назорат қилади. Маҳаллий меҳнат бозорини рағбатлантириш, бюджет маблағларини қайта тақсимлаш ва давлат томонидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамни авваламбор ўз фуқароларига ёъналтириш, мазкур чекловларнинг асосий сабаблари ҳисобланади. Бошқача қилиб айтганда, халқаро миграция жараёнининг ўйин қоидаларини меҳнат ресурсларини қабул қилувчи мамлакат ишлаб чиқади. Пандемия пайтида мазкур чекловларнинг аҳамияти янада ошгани қабул қилувчи мамлакатларда қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар кўришга ундади.
ХУЛОСА
Бугунги кунда жаҳон миграциясига иштирокчи давлатлар тажрибасида ўрганилган таҳлилий хулосалар шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистoндa меҳнaт мигрaцияси сиёсатини дaвлaт тoмoнидaн тaртибгa сoлишни тaкoмиллaштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 97-сонли қароридаги меҳнат фаолиятини ва тадбиркорликни амалга ошириш учун чет элларга кетаётган шахслар сонини ҳисоблаб чиқариш ва интеграциялашган ахборотларни тайёрлаш ва тақдим этиш модулини ижросини таъминлаш бўйича олиб борилган тaдқиқoтлар натижасига кўра мигрaция - (ички ва ташқи ) иқтисoдий, сиёсий вa ижтимoий динaмикaнинг муҳим oмилларидан бир эканлигини кўрсaтмоқда. Бунинг сaбaби - мигрaцияни ўргaнишда ишoнчли мaълумoт тўплaш учун тўлa ҳуқуқли тизимни жoрий қилиш зaрур, бу эсa ушбу ҳoдисaни мунтaзaм ўргaнишнинг aсoсий вoситaси бўлиб хизмат қилади. хорижга кетаётган фуқароларни олдиндан кўниктириш ва ўқитиш маркази ташкил этилиши натижасида фуқароларга бориладиган мамлакатнинг тили, асосий қонун ҳужжатлари, анъаналари ва хулқ-атвор нормалари тўғрисида маълумот берилади, бориладиган мамлакатда муомала қилиш ва меҳнат функцияларини бажариш, контракт бўйича ишга жойлашадиган ишлаб чиқаришларда техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ўргатиш; чет элларга ишлаш учун жўнатилаётган фуқароларнинг соғлиги ҳолатини хорижий иш берувчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда, ваколатли тиббиёт муассасаларини жалб этиб комплекс тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари амалга оширилиши фуқаролармизнинг ижтимоий муҳофазасини таъминлайди.
Аҳоли меҳнат сафарбарлигининг ортиши ва умумий меҳнат бозорини шакллантириш масалалари меҳнат миграцияси соҳасида ягона ахборот маконини шакллантириш бўйича мувофиқлаштирилган ҳаракат тадбирларини амалга оширишни шарт қилиб қўяди. Бу эса қуйидагиларни тақозо этади: ягона ахборот маълумотлари базасини яратиш; хорижга борувчиларни ва хориждан келганларни ишга жойлаштириш бўйича махсус хизматларни шакллантириш воситасида кўчиб келинган ва кўчиб кетилган давлат ҳудудида меҳнат мигрантлари учун хизмат соҳасини ташкил қилиш; меҳнат миграциясини амалга оширишни режалаштирганлар учун бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар базасини яратиш шулар жумласидандир.
Меҳнат мигрантларини уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган, улар фаолиятини тартибга солувчи зарур маъмурий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва меъёрлар билан таъминлаш лозим.
Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида мамлакатимизда меҳнат миграциясига оид тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, меҳнат миграцияси концепциясини ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан биридир.
Do'stlaringiz bilan baham: |