Дипломатия университети " Халқаро иқтисодиёт ва Менежмент"


Ташқи иқтисодий фаолият учун оқибатлар



Download 121,75 Kb.
bet7/14
Sana25.02.2022
Hajmi121,75 Kb.
#262624
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14
Bog'liq
B MURODULLAYEV kurs ishi

Ташқи иқтисодий фаолият учун оқибатлар

Меҳнат ресурсларини қабул қилувчи мамлакат иқтисодий субъектлари билан қўшма корхоналар сонининг ошиши



Ғарбий Европа давлатлари орасида эса энг кўп иммигрантлар Германия, Буюк Британия ва Францияга келган. Бу давлатларнинг ҳар бирида 7–10 млн иммигрант яшамоқда.


Ғарбий Европага иммигрантларнинг асосий қисми Жануби-ғарбий ва Жанубий Осиё, Шимолий Африка ҳамда Шарқий Европа давлатларидан бормоқдалар. Бошқа ривожланган давлатлардан Австралия, Канада, Янги Зеландия, Исроил ва ЖАР кўплаб хорижий мигрантларни қабул қилмоқда. Шундай экан, барча ривожланган давлатларда миграция салдоси (баланси) мусбат ҳисобланади. Аксарият қисми манфий миграция балансига эга бўлган ривожланаётган мамлакатлар ўртасида ҳам йирик мигратсион оқимлар вужудга келган. Жумладан, катта миқдордаги хорижий мигрантларни Форс қўлтиғидаги араб мамлакатлари, айниқса, Саудия Арабистони ва БАА ҳамда Жанубий Корея, Сингапур, Малайзия сингари янги саноатлашган давлатлар жалб қилмоқда. Бу давлатларга Ҳиндистон, Покистон, Бангладеш, Яман, Индонезия, Ветнам, Миср каби Осиё ҳамда Африка мамлакатларидан миллионлаб иммигрантлар бориб меҳнат қилишмоқда. Лотин Америкаси, Осиё ва Африка қитъаларида қўшни давлатлар орасида нафақат иқтисодий, балки сиёсий, экологик, этник омилларга боғлиқ ҳолда сони жиҳатидан йирик, лекин ҳудудий кўлами нуқтайи назаридан локал (маҳаллий) мигратсион оқимлар ҳам рўй бермоқда. Масалан, Суриядан Туркияга, Афғонистондан Эронга, Угандадан Кенияга миллионлаб кишилар кўчиб бормоқдалар. Йирик миграция оқимлари МДҲ ҳудудида ҳам мавжуд бўлиб, кўпроқ Россияга йўналган.
Ҳозирги замондаги халқаро аҳоли миграцияларига қатор хусусиятлар ва муаммоли жиҳатлар хос. Энг аҳамиятлиси шундаки, миграция жараёнлари бугунги кунга келиб чиндан ҳам глобаллашди, деярли барча минтақа ва мамлакатларни ўз доираси билан қамраб олди. Ташқи мигратсия айрим ҳолларда, айниқса, ривожланган ва ўтиш иқтисодиётидаги давлатлар учун аҳолининг умумий кўпайишида катта рол ўйнайдиган бўлди. Аммо халқаро миграция оқимлари иммиграция марказига айланган давлатлар аҳолисининг таркиби ва ҳаракатига, жамиятдаги этник ва конфессионал (диний) хилма-хилликка, миллатлараро ва динлараро муносабатларга сезиларли даражада таъсир ўтказмоқда. Баъзида маҳаллий аҳоли ва келгиндилар орасида тўқнашув, можаролар ҳам содир бўлиб турибди. Шу билан бирга, охирги йилларда дунёда аҳолининг мажбурий мигратсиялари кучайиб бормоқда. Бу мигратсион тўлқинларнинг ўчоқ лари сифатида Сурия, Ироқ, Фаластин, Ливия, Афғонистон ва бошқа ҳарбий-сиёсий вазияти оғир ва аҳолининг кенг қатламлари учун хавфли бўлган давлатлар алоҳида ажралиб турибди.
Замонавий миграциянинг яна бир муҳим жиҳати шундан иборатки, халқаро мигрантларнинг сифат таркиби (масалан, таълим даражаси нуқтайи назаридан) ўзгариб бормоқда, давлатлараро миграция оқимларида юқори малакали мутахассисларнинг иштироки фаоллашмоқда. Бу вазият иммиграция марказлари бўлмиш ривожланган давлатлар учун ижобий аҳамият касб этса, эмиграция ўчоқлари – ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётидаги давлатлар учун эса бунинг акси, яъни салбий ҳолат ҳисобланади.

Download 121,75 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish