2.2. Ташқи меҳнат миграциясини тартибга солишнинг халқаро тажрибаси
Аҳолининг миграциясига оид турли хил таърифлар ҳақида гап кетганда, шуни таъкидлаш керакки, у аҳолининг халқаро миграцияси билан боғлиқ бўлиб, у нафақат турли тоифаларнинг сиғимлироқ таркибига, нафақат уларни аниқлаш ва ҳисобга олишнинг мамлакатдаги хусусиятларига, нафақат нисбатан заиф назарий ўрганишга, балки бир қатор муҳим давлатлараро алоқаларга ҳам таъсирига эга. Масалан, давлат чегаралари ва улар орқали миграция ҳаракатларини тегишли давлат назорати, ташқи дунё учун очиқлик даражаси, меҳнат бозори сиёсати, интеграция ёки изолятсияга интилиш ва бошқалар каби глобал мавзудаги сиёсий жиҳатларни ҳам ўзида акс эттиради.
Ҳар бир давлат меҳнат миграцияси бўйича сиёсатини ишлаб чиқишда бу жараёнга турлича ёндошади ва ўз мамлакатига мос келувчи мезонларни ҳисобга олади. Жумладан, ишчи кучининг мамлакатлараро кўчиб юриши ва унинг кучайиб бориши қонуниятларини инкор этмайдиган салбий томонларини ҳам кўзда тутади. Шунинг учун кўп давлатлар бу жараёнга бевосита таъсир этишнинг анъанавий усуллари ҳисобланган квоталаш, лицензиялаш ва турли хил маъмурий расмиятчиликлар ўрнатиш усулларидан кенг фойдаланадилар.
Халқаро ишчи кучи бозорини тартибга солиш давлатларнинг миллий қонунчилиги ҳамда ҳукуматлараро ва идоралараро келишувлар асосида амалга оширилиб, хорижий ишчи кучининг кириб келишини чекловчи ҳамда уларни ўз ватанларига қайтиб кетишини (реэмиграция) рағбатлантирувчи бюджетдан молиялаштирилган дастурлар ёрдамида тартибга солинади. Бунда иммигрантлар сонини камайтириш мақсадида тегишли талаблар қўйиш, яъни уларнинг касбий малакаси, маълумоти, ёши, соғлиги, сони ва географик томондан квоталаниши, бевосита ва билвосита кириб келишини тақиқлаш ҳамда бошқа чеклашлар асосида амалга оширилади.
Миграция муаммолари ижтимоий ривожланиш масаласи бўйича 1995 йил Копенгагенда ўтказилган олий даражадаги Бутунжаҳон учрашувларида, Аёллар муаммоси бўйича Пекинда 1995 йилда ўтказилган Бутунжаҳон 4-конференциясида, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аҳоли пунктлари бўйича Истанбулда бўлиб ўтган 2-конференциясида ва шунингдек, 2001 йили Дурбанда ўтказилган ирқчилик, ирқий камситиш, ксенофобия ва келишмовчиликнинг бошқа кўринишларига қарши курашга бағишланган Бутунжаҳон конференциясида кўриб чиқилган. Жаҳонда мигрантлар сони йилдан-йилга ошиб бораётганини ҳисобга олиб ва ватанидан олисда ишлаётган мигрантлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 1990 йил 18 декабрда барча меҳнат мигрантлари ва уларнинг оилалари ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Халқаро конвенцияни қабул қилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясининг таклифига биноан 2000 йилдан буён ҳар йили 18 декабрь Халқаро мигрантлар куни сифатида нишонланади. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” да барча одамлар ўз қадр-қиммати ва ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғилишлари ҳамда ҳар бир инсон ирқи, тана ранги, миллий мансублигидан қатъий назар Декларацияда эълон қилинган барча ҳуқуқ ва эркинликка эга бўлиши зарурлиги қайд этилган. Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар ҳамда ҳукуматлараро ва ноҳукумат ташкилотларга халқаро мигрантлар кунини инсон ҳуқуқлари ва мигрантларнинг асосий эркинликлари тўғрисидаги маълумотларни бирига айланди.
Ўзбекистон Республикасида кўплаб халқаро ҳуқуқ нормаларига қўшилган ҳолда, инсон ҳуқуқларини, шу жумладан ишчи-мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга жиддий эътибор қаратилиб келинмоқда. Мустақиллик йилларида меҳнат мигрантларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларнинг фаолиятини тартибга солиш, хорижга бориш ва келиш жараёнида хавфсизлигини таъминлаш ҳамда турли хил алдовлар домига тушиб қолишини олдини олиш мақсадида бир қатор меъёрий хужжатлар қабул қилинди.
Жаҳон амалий тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, кўпгина давлатлар меҳнат ресурсларининг маълум бир қисми бошқа давлатларда, асосан ҳудудан яқин мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.
Меҳнат вазирлигининг маълумотларга кўра 2020 йилда икки миллионга яқин фуқаролар хорижий давлатларда меҳнат қилганлар, бу жами иқтисодий фаол аҳолининг 16 фоизини ташкил этади. Ушбу ҳолат ташқи меҳнат миграцияси масалаларига давлат даражасида янада жиддийроқ эътибор қаратиш, уни тартибга солиш бўйича мавжуд механизмларни такомиллаштириш долзарблигини кўрсатмоқда. Ушбу вазифаларни ташқи меҳнат миграциясининг омиллари, йўналишлари, натижаларини ҳамда унда иштирок этаётган меҳнат ресурсларининг мотивлари юзасидан аниқ маълумотларга эга бўлмасдан ҳал этишнинг имкони мавжуд эмас.
Мамлакатда ички мехнат бозорини ҳимоялаш учун ва хорижий ишчи кучига бўлган талабнинг қисқариши муносабати билан миграцияни янада фаолроқ чеклаш сиёсатини ўтказиш (Италия, Буюк Британия) амалга оширилмоқда. Испания ҳукумати эса ишсиз мигрантларни ватанларига қайтишга кўндириш мақсадларида молиявий рағбатлантириш тадбирларини кўрмокда. Меҳнат миграцияси оқимлари қисқаришини рағбатлантирувчи амалиётлар қўлланишини асосий сабаби ноқонуний миграциянинг ўсиши ва ишсиз мигрантлар кўчиб келган мамлакатларида расмий рухсатсиз ишга жойлашишга уринишлари туфайли норасмий меҳнат бозорининг мустаҳкамланиши оқибатида қонуний меҳнат миграцияси учун имкониятлар қисқарди. Инқироздан кўпроқ даражада жабр кўрган мамлакатлардан чиқувчи эмигрантлар ҳажми эса ўсиб бораверади. Ҳозирги инқироз эркак ва аёл мигрантларнинг моддий ҳолатига турлича таъсир этмокда. Шу билан бирга юмшаган оқибатлар ҳам қайд этилмокда.
Кўчиб келиш мамлакатларида меҳнаткаш мигрантларга бўлган талаб айрим секторларда, меҳнаткаш мигрантларга таркибий талаб мавжуд бўлган соҳаларда, хусусан тиббиёт ходимларига, уй хизматкорларига, айрим мамлакатларда эса қишлоқ хўжалигида ишловчиларга бўлган эҳтиёж барқарор бўлиб қолиши мумкин. Инкироздан қаттиқ жабр кўрган мамлакатларга мигрантларнинг пул ўтказмалари ҳажми худди инвестициялар ва савдо хажми кўпайгани каби ортиши мyмкин. Молиявий-иктисодий инқироз шароитида бир катор чора-тадбирларни амалга ошириш зарурати келиб чиқади.
Жаҳон иктисодиётида аввал содир бўлган инқирозлар шундан далолат берадики, инқирозлар холатида ҳам миграция сақланиб колади, ноқонуний миграция эса қайта ортиши хам мумкин. Чунки иқтисодиётнинг айрим секторларида ҳаттоки ишсизликнинг умумий миқдори ортиб боришига қарамасдан, ишчи кучига бўлган таркибий талаб сақланиб қолади. Бу талаб бир жикатдан кенг демографик омиллар билан боглик, яъни ривожланаётган куплаб мамлакатларнинг ахолиси усиб бориши билан бирга барча саноати тараққий этган мамлакатлар аҳолисининг кексайиши ва қисқариб бориши кабилар кузатилади. Жаҳонда рўй берган аввалги молиявий инқирозлар тажрибаси шуни кўрсатдики, мигрантлар мeҳнат миграцияси учун очиқ бозорларнинг сақлаб колиниши иктисодий ўсишни рағбатлантирувчи муҳим омилдир.
Хусусан, Ўзбекистондан чиқиб кетувчи мигрантлар оқимининг асосий қисми Россия давлатига йўналтирилганлиги сабаблари ва натижалари ўрганилганда демократик ва бошка миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда давлатнинг меҳнат бозорини тартибга солишдаги имкониятларини тўлдиради. Пандемия шубҳасиз ўз таъсирини ўтказди. Кўп йиллар давомида фуқаролари сони бўйича етакчи бўлган Ўзбекистон мигрантлар сони бўйича ҳозир Россияда иккинчи ўринда бормоқда. Биринчиликка украиналиклар чиққан. Аммо бу ерда пандемиядан ташқари яна бир нозик жиҳатни ҳисобга олиш лозим. Сўнгги йилларда Россия қонунчилиги мигрантлар учун қаттиқ талабларни қўяётгани, айниқса, Марказий Осиё давлатлари мигрантларидан ҳаддан ташқари кўп ҳужжатлар талаб қилинаётгани боис кўпчилик ноқонуний (нолегал) мақомга тушиб қолмоқда ва табиийки, бу рўйхатдан чиқиб кетмоқда. Уларнинг аниқ сонини аниқлаш эса жуда мушкул. Шунингдек, кўплаб ўзбекистонликлар Россия паспортини олишга улгуриб, аллақачон мигрантлик мақомидан чиқишган.
Ўзбекистондан Россияга йўналган миграция оқимининг ўзига хос жиҳати шундаки, бу йўналишдаги мигрантларнинг кўпчилиги номутахассислар, яъни ўз соҳасида ишламайдиган, мураккаб бўлмаган, кам ҳақ тўланувчи ҳар қандай ишни қилиб кетаверадиганлар, одатда қурилишда ишлайдиганлардан иборат. Лекин охирги йиллар тенденсиясига эътибор қилинадиган бўлса, Россияга йўл олган ёки мунтазам бориб келаётган ишчиларнинг малакаси ошиб бормоқда ва улар энди тобора кўпроқ ҳақ тўланувчи ва нуфузлироқ иш ўринларини ҳам эгаллашмоқда. Ҳозир такси ҳайдовчилари, дўконлардаги сотувчилар, турли-туман жиҳозлар усталари, меҳмонхона хизматчилари, ошхона ва ресторанларда ишловчи ўзбеклар талайгина.
Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан мигрантларни касбга ўргатиш бўйича дастурлар қабул қилинмоқда. Мақсад аниқ, асосан Россия бозорида муносиб ўрин эгаллаш. Россияга йўналган миграциянинг ўзига хос ва асосий жиҳати, албатта, меҳнат мигрантлари Ўзбекистонга жўнатган пул миқдоридир. Бу миқдор ҳам ҳар йили Россия иқтисодига мутаносиб равишда ўзгариб туради. Бу борадаги рекорд кўрсаткич 2012–2013-йилларга тўғри келади. Ўша йиллари ўзбекистонлик мигрантлар Россиядан ватанига бир йилда 6,7 млрд АҚШ доллари жўнатишга муваффақ бўлган. Кейинчалик бу маблағ камая бошлади. Бунинг бир неча сабаблари бор эди: Қирим воқеасидан сўнг Россияга қарши санксиялар қўлланди, АҚШ долларининг қиймати аввал Россияда, кейинчалик МДҲ давлатларида анча ошди, Россия мигрантларга меҳнат қилиш ҳуқуқини беришда талаб қилинувчи ҳужжатларни кескин кўпайтирди, ўзбек мигрантлари ҳам юқоридаги муаммолар туфайли бошқа йўналишларни танлай бошладилар. Шундай бўлса-да, умумий ўтказмалар ичида Россия улуши ҳамон жуда улкан. 2018 йилда бу кўрсаткич 4 млрд долларга етган бўлса, 2019 йилда 4,5 млрд доллардан ортди. Яъни амалда бу давлатдаги ватандошлар ҳиссаси 75-77 фоиз атрофида.
Тадкикот жараёнида диссертация мақсади ва вазифаларига мувофик, Ташкент шаҳрида (аэропортда - Москва, Дубай, Европа, Сеул рейслари буйича Тошкентга кайтиб келаётган йўловчилар орасида), Самарканд вилоятининг катор туманларида (Ургут, Пастдаргом, Каттақўргон) 1000 та респондентлар, 617 та эркак ва 383 та аёл уртасида суров утказилди. Эркак респондентлардан кўпрок иш хаки, яшаш шароитлари, хатар даражаси, машғулот турлари тўгрисида маълумотлар тўпланди. Аёл меҳнат мигрантлари орасида кўпрок тижорат, савдо мақсадида қиска муддатга бориб ишлаб келиш ҳоллари кузатилди. Мигрантлар орасида турмуш қурган, оилалиларнинг улуши кўпрок (79%). Бу, шундан далолат берадики, ўзбек оилаларида эркаклар асосий таъминловчи ролини бажаришади, турмуш қурмаган, лекин турмуш ёшидаги йигит ва кизлар ота-онанинг карамогида булиши ҳозиргача сакланиб колган. Меҳнат мигрантлари орасида 30-40 ёшдагиларнинг салмоғи юқори. Анкета сўровлари натижаларига кўра, 30 ёшгача бўлганлар 20 фоиздан кам, 30 дан 40 ёшгача бўлганлар 45 фоизни, 40 ёшдан катталар 35 фоизни ташкил этади. Хорижда меҳнат қилиб қайтганларнинг маълумотлилик даражаси турли, уларнинг аксарият қисмини педагогика, техника йўналишидаги ўрта махсус ва ўрта маълумотлилар ташкил этади. Олий маълумотлилар 33,3°/о, ўрта махсус 26,3%.
Do'stlaringiz bilan baham: |