7-расм. Ҳудудлар кесимида аҳоли даромадларнинг умумий кўриниши,%
2018 йил ва 2019 йилнинг 9 ойилик маълумотнинг аҳоли умумий даромадлари таркибида республика ташқарисидан келиб тушган пул ўтказмалари ҳажмининг улуши мисолида таҳлил қиладиган бўлсак, юқори темпда Хоразм(24,4%), Самарқанд(20,1%), Сурхондарё(18,6%), Бухоро(17,8), Наманган(17,0%), Қорақалпоғистон Республикаси ва Фарғона(16,1), Қашқадарё(15,7%) ва энг кам Навоий(4,9%) вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет эллардаги меҳнат фаолиятини ташкил этишнинг такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 505-сон Қарори. га мувофиқ мамлакат фуқароларининг хорижий давлатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш тамойиллари белгилаб берилган. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакат қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳукуматлараро, идоралараро шартнома ва битимлар асосида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиш ҳуқуқига эга. 2018 йил 27 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Миграция агентлиги кенгашининг Женева шаҳрида очилган 109-сессиясида овоз бериш натижасида Ўзбекистон Республикаси Халқаро Миграция Ташкилотига 173 аъзоси бўлиб қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси “Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун 2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 14 декабрда Сенат томонидан маъқулланган. ХМТ Конституциясида унинг мақсад ва вазифалари эълон қилинган. 2018 йил 26 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Халқаро миграция ташкилоти Конституциясини ратификация қилиш, мазкур ташкилотга аъзо бўлиш Ўзбекистонга бир қатор ҳуқуқлардан фойдаланишга имкон беради. Жумладан, овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиш, Кенгашда қарор қабул қилиш ва фаолиятида иштирок этишга, жорий дастурларда қатнашиш ёки унинг эҳтиёж ва манфаатларига доир ишлаб чиқиладиган янги лойиҳаларга ўз таклифини бериши ва миграция билан боғлиқ дастурларга халқаро молиявий ёрдам олиши мумкин.
Мигрантлар оқимининг хориждаги қонунчилик билан боғлиқ фикр, тажрибалари бўйича билдирилган муносабати таҳлилнинг асосини ташкил қилади. Қонуний асосда меҳнат қилиш чет элда ишловчилар ҳуқуқларини кафолатланишининг муҳим шартидир. Шунга муофиқ ўтказилган социологик кузатув натижаларига кўра, чет элда ишлаган мигрантларнинг хориждаги қонунчилик билан боғлиқ қуйидаги ҳолатлари аниқланди. Сўровда иштирок этган жами мигрантларнинг асосий 79,5% хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишларида тегишли давлат органларидан томонидан рухсатнома (патент) олганланликларини таъкидлаб ўтишди (8-расм).
8-расм. Хорижда ишлаш учун рухсатномани (патент) расмийлаштириш тўғрисида маълумот, %
Рухсатнома (патент) олмасдан фаолият юритганлар эса сўровга иштирок этган мигрантларнинг 20,5%ни ташкил қилган. Қуйидаги таҳлилга асосан аниқлик киритиш мумкинки, республикадаги жами мигрантлар орасида расмий статусга эга бўлган ҳолда ишлаш тартиби 2012 йилга нисбатдан кескин равишда ошиб борганлиги кузатилган. Жумладан 2018 йилга нисбатдан бу кўрсатгич 4,9 % ошган. Шунингдек жами рухсатномасиз ишлаган респондентларнинг 43,0% рухсатнома олишга зарурат бўлмаганлигини, 29,0% иш берувчи жавобгарликни ўз зиммасига олганлигини ва 15,0% мигрантлар рухсатнома олиш қиммат эканлигини эътироф этиб ўтганлар. Бундай меҳнат қилиш ҳолатлари кўпроқ Туркия ва Қозоғистонда меҳнат қилувчилар ҳиссасига тўғри келиши аниқланган (9-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |