Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи Режа Ҳозирги замон дипломатик ва консуллик ҳуқуқининг умумий тавсифномаси



Download 59,33 Kb.
bet1/13
Sana24.02.2022
Hajmi59,33 Kb.
#220541
TuriДиплом
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
diplomatik va konsullik uui


Aim.Uz

Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи

Режа


  1. Ҳозирги замон дипломатик ва консуллик ҳуқуқининг умумий тавсифномаси

  2. Ташқи муносабат органлари

  3. Дипломатик ваколатхоналар

  4. Савдо ваколатхоналари

  5. Халқаро ташкилотлар хузуридаги давлатларнинг доимий ваколатхоналари

  6. БМТ хузуридаги доимий ваколатхона ходимларининг имтиёз ва имунитетлари.

  7. Махсус миссиялар

  8. Халқаро ташкилотларнинг имтиёз ва иммунитетлари

  9. Консуллик ваколатхоналар



1.Ҳозирги замон дипломатик ва консуллик
ҳуқуқининг умумий тавсифномаси

“Дипломатия” атамаси юнонча “диплома” сўзидан келиб чиққан (кенг тарқалган “диплом” сўзи ҳам шундан келиб чиққан) бўлиб, Қадимги Юнонистонда тегишли ёзувлар бўлган қуш тахтачалар шундай деб аталарди. Давлатнинг чет элга жўнатилаётган вакилларига шундай тахтачалар бериб юбориларди. Дипломатия одатда, давлатнинг ташқи сиёсати мақсади ва вазифаларини тинч воситалар билан амалга ошириш, шунингдек давлат ва фуқароларининг хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш бўйича унинг ташқи муносабат органлари расмий фаолияти билан белгиланади.


Дипломатия ҳам давлатнинг ташқи сиёсати сингари синфий характерга эга. Бироқ бир давлатнинг делегацияси ҳамиша бошқа бир ёки бир қанча давлатларнинг дипломатияси билан муносабатда бўладики, бу давлатлар ўз синфий табиатига кўра, бир давлатга ўхшаш ёки ундан бошқача бўлиши мумкин. Давлат ташқи сиёсати ва дипломатиянинг тамойил ва методлари уларнинг синфий табиати ўзгармас бўлиб қолгани ҳолда турли син­фий табиатли давлатлар билан муносабатда турлича бўлиши мумкин.
Давлатлар ўртасида сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, маданий ва бошқа алоқаларнинг кенгайиши муносабати билан дипломатиянинг ҳаракат доираси кенгайди. Бу алоқалар ёлғиз дипломатик воситалар ёрдами билан кенгаймаган тақдирда ҳам мана шу масалалар билан муқаррар шуғулланишига тўғри келади.
Буларнинг ҳаммаси халқаро дипломатик тажриба олий даражадаги дипломатия (давлат ва ҳукуматлар бошлиқларининг учрашувлари ва кенгашлари), шунингдек ташқи ишлар вазирлари учрашувларининг салмоғи кескин ошишига олиб келади.
Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи давлатлар ва халқapo ҳуқуқнинг бошқа субъектлари ўртасидаги муносабатлар тартибига тааллуқли тамойил ва нормаларни ўз ичига олувчи халқаро оммавий ҳуқуқнинг бир қисмидир. Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи, асосан давлат­ларнинг ташқи алоқалар органлари ходимларининг ҳуқуқий ахволи ва фаолиятини, шунингдек ҳукуматлараро ташкилотлар ва уларнинг ходимлари имтиёзлари ва иммунитети масалаларини мувофиқлаштиради.
Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи халқаро ҳуқуқнинг энг қадимги тармоқларидан биридир. Баъзида бошқа давлатларга юборилиб туриладиган элчилар институти жуда қадим замонлардаёқ пайдо бўлган. Айни пайтда дипломатик ҳуқуқнинг дастлабки кўринишлари, аввало элчилар дахлсизлиги тўғрисидаги нормалар пайдо бўлди. Дипломатик ҳуқуқ аста-секин, айниқса, XVI—XVIII асрларда Оврупода доимий дипломатия ваколатхоналари пайдо бўлиши билан ривожланиб борди.
Қадимги Юнонистонда доимий консуллик институ­ти, ўрта аср даврида, айниқса, тез ривож топган консуллик ҳуқуқи юзага келди.
Ҳар бир давлат ўзининг катта ёки кичиклигидан қатъий назар, ўз хоҳишига кўра, элчи ёки вакил тайинлаши мумкин. Шунинг учун 1961 йилги дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена Конвенциясида қайд этилган дипломатик вакилларнинг уч даражаси (элчилар, вакиллар, мухтор вакиллар) белгиланган.
Кейинги ўн йилликлар даврида кўпгина янги давлатларнинг юзага келиши, халқаро ҳуқуқда халқаро ташкилотлар, ўз мустақиллиги учун курашаётган халқлар иродасини ифодаловчи озодлик ташкилотлари сингари янги субъектларнинг пайдо бўлиши муносабати би­лан дипломатик ва консуллик ҳуқуқининг доираси анча кенгайди. Бу ва бошқа бир қатор жиҳатлар халқаро ҳуқуқнинг бу тармоғида янги тармоқчадар ташкил этилишига олиб келади.
Иккинчи жаҳон урушигача дипломатик ва консуллик ҳуқуқи деярли фақат одатдаги нормалардан иборат эди. Умумий характердаги ягона халқаро битим 1815 йилги Вена қарори (Вена иши) эди. Дипломатик вакиллар да­ражаси тўғрисидаги бу битимга 1818 йилги Аахен протоколида қўшимча киритилганди. Бу регламент нормалари вақт ўтиши билан кенг эътироф этилган нормаларга айланиб кетганди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин дипломатик ва консуллик ҳуқуқини кодификациялаш ва тобора ривожлантириш максадига хизмат қиладиган бир қатор халқаро Конвенциялар тузилди. Уларга: 1964 йили кучга кирган дипломатик муносабатлар тўғрисида 1961 йили қабул қилинган Вена Конвенцияси, 1963 йилги консуллик муносабатлари тўғрисидаги Вена Конвенцияси, 1969 йилги махсус миссиялар тўғрисидаги Конвенция, халқаро муҳофаза иммунитетидан фойдаланувчи шахслар, шу жумладан дипломатик агентларга қарши жиноятларнинг олдини олиш ва шундай жиноят қилганларни жазолаш тўғрисида 1973 йили қабул қилинган Конвенция (1977 йили кучга кирган), давлатларнинг универсал характер­даги халқаро ташкилотлар билан муносабатдаги вакиллиги тўғрисида 1975 йилда қабул қилинган Вена Конвенцияси киради.
Халқаро ташкилотларнинг имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги тегишли қоидалар одатда шу таш­килотларнинг низомларида ифодаланади. БМТ ва ихтисослашган ташкилотларга нисбатан икки: БМТ имти­ёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги 1946 йилги (АҚШ уни 1970 йили ратификация қилди) ва БМТ ихтисослаштирилган ташкилотлар имтиёзлари ва иммунитетлари тўғрисидаги 1947 йилги Конвенция мавжуд. Бундан ташқари БМТ ва ихтисослаштирилган ташкилотларнинг имтиёз ва иммунитетлари хусусида ўзлари жойлашган мамлакатлар давлатлари билан икки томонлама битимларга эга. Минтақавий ташкилотларнинг имтиёз ва им­мунитетлари тўғрисидаги тегишли минтақавий шартномалар ҳам мавжуд.
Консуллик алоқалари масалалари бўйича кўпгина икки томонлама Конвенциялар бор. Улар кўп жиҳатдан 1963 йилги ҳар томонлама консуллик алоқалари тўғрисидаги Конвенциядан фарқ қилади.
Кўпгина давлатларда дипломатик ва консуллик ваколатхоналари тўғрисидаги қонунлар мавжуд. Ўзбекистон Республикасида бу масалалар хусусидаги асосий қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, 1992 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Республи­касининг хорижий давлатларга дипломатик ваколатхона бошлиқларини тайинлаш ва чақириб олиш тартиби тўғрисида”ги ва “Дипломатик даражалар ва мартабаларини белгилаш тўғрисида”ги (1992) қонунлар Ўзбекистонда дипломатик хизматларини ташкил этишнинг ҳуқуқий асоларини ташкил этади.

Download 59,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish