Дипломатик вакилларни тайинлаш тартиби. Дипломатик вакилларни тайинлаш ички давлат қонунлари билан ҳам, халқаро ҳуқуқ мёъёрлари билан ҳам тартибга солинади. Ҳар бир давлатда дипломатик вакиллар белгилашнинг у ёки бу тартиби амал қилади. Халқаро ҳуқуққа биноан дипломатик ваколатхона бошлиғини тайинлашдан олдин тегишли давлат ҳукуматидан тайинланаётган шахсни шундай вакил сифатида қабул қилишга розилик (агреман) сурайдилар. Агреман беришни рад. этиш бу ҳаракатни асослашни талаб қилмайди. Агреман олингандан кейин одатда матбуотда дипломатик вакил тайинланганлиги тўғрисида эълон берилади.
Белгиланган жойга жунаб кетиш чоғида фавқулодда ва мухтор элчи ёки элчига ўз давлати бошлиғи томонидан имзоланиб, ваколатхона жойлашган давлат бошлиғига номланган ишонч ёрлиги берилади. Ишонч ёрлиғини унга эга бўлган шахсга ваколатхона жойлашган давлат билан бўладиган муносабатларда ўз давлатининг барча масалалари бўйича вакил бўлишига. «ишониш» сўралади.
Дипломатик миссиянинг бошланиши ва тугаши дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена Конвенциясида дипломатик ваколатхона бошлиғи ваколатхона жойлашган давлатда амалда бўлган тажрибага боғлиқ ҳолда ўз вазифасини бажаришга киришган деб ҳисоблаши белгилаб қўйилган. Бу тартиб ишонч ёрлиғи топширилган дақиқадан бошлаб, ёки ишонч ёрлиғини ваколатхона жойлашган давлат ташқи ишлар вазирлигига, тақдим этиш чоғидан бошлаб амалга ошади.
Бир мамлакатда аккредитация қилинган дипломатик вакил унинг расмий вазифаси тугагунча шу даражада қолади. Дипломатик вакил вазифаларининг тугаши:
— аккредитация қилган давлат уни чақириб олса;
— ваколатхона жойлашган давлат томонидан вакил унинг ишончини йўқотган шахс деб эълон қилинса;
— дипломатик муносабатлар узилса;
— аккредитация қилган ва қабул қилган давлатлар ўртасида уруш келиб чиқса;
— аккредитация қилган ёки ваколатхона жойлашган давлатнинг халқаро ҳуқуқ субъекти сифатида тугаши содир бўлган ҳолларда юз беради.
Ўз давлати ҳукумати томонидан дипломатик вакилнинг чақириб олиниши унинг вазифалари тугашининг энг кўп тарқалган ҳолатидир. Бунда ваколатхона жойлашган давлат бошлиғига чақириқ ёрлиғи дипломатик вакил ёки унинг ўриндоши томонидан йўлланади.
Ваколатхона жойлашган давлатлар томонидан дипломатик вакилни чақириб олиш талаби фақат фавқулодда ҳолатларда илгари сурилади ва бу юридик жиҳатдан агреманни қайтариб олишни билдиради. Бу талаб аккредитация қилган давлат томонидан рад этилиши мумкин эмас. Бироқ, аккредитация қилган давлат кўрсатилган талабда баён этилган сабаблар ўзи қўйилмаганлигини инкор этиш ва бундай талабга бўйсуниб, ундан зарур хулосалар чиқариш ҳуқуқини сақлаб қолади.