Сифатини назорат қилувчи бўлимлар Озиқ-овқат маҳсулотларини сифатини назорат қилиш учун назорат қилувчи бўлимларни қуйидаги мутахассислар иш олиб боради. Хар бир булимларга алохида хоналар ажратилган булиб лаборатория ходимлари уз фаолиятларини тугри ва етарлича олиб бориш учун шароитлар яратилган.Умумий коидалар асосида фаолият юритилади
- Ишлаб-чикариш технология лаборатория булими бошлигига метрология ва стандартлаштириш мухандиси бевосита бўйсунади
- Метрология ва калибровка мухандиси лавозимига олий техник ва ўрта техникмаълумотга эга булган камида 2 йил мехнат иш фаолиятига эга булган шахс тайинланади.
- Метрология ва калибровка мухандиси компьютерда ишлашни, улчаш кулланмаларидан фойдаланишни билиш керак ва ташкилотда метрологик ишларни тўгри ташкил килиш керак.
- Лабораториядаги улчов воситаларини текшириш ва техник хизмат курсатишни билиш керак, иш жараёнини тулик ва тугри хисоботини олиб бориш. Корхона лабораториясини доимий фаолият юритишини доимий таъминлаш.
Лавозимидаги мажбуриятлар
- Корхона ички хакидаги техник ва моддий маълумотларини сир саклаш.
-Метрология ва калибровка мухандиси корхона асбоб-ускуналарини тугри сакланишига масъул.
- Метрология ва калибровка мухандиси корхона метрологиясига тегишли булган янги стандартлар билан танишиб туриши ва техник хужжатларни тахлил килиб туриши керак.
- Лаборатория асбоб-ускуналарда улчанган маълумотларни доимий равишда кайт килиб бориш.
-Ўлчов воситаларини даврий равишда текширишни режалаштириш керак.
-Ўлчов ва синаш натижалирини техник хужжатда кайд килиб бориш.
-Лабораторияни улчов воситалари билан доимий таъминлаб туриш ишларини юргизиш.
-Лаборатория ишларини тахлил килиб, янги воситалар кушишлик ва бошка жихозлар кушимча килиш билан корхона иш унумдорлигини оширилишига хиссасини кушиш керак.
-Ишга боглик хужжатларни, иш протоколлларини ва бошка хужжатларини уз вактида юритилишига масъул.
ГЎШТ МАҲСУЛОТИНИ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ БЎЛИМНИ АККРЕДИТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ Ҳар бир сертификатлаштириш фаолиятида – маҳсулот синовини ўтказишда, сертификат беришда ва сертификатлаштирилган маҳсулот сифатининг назоратини таъминлашда аккредитланган синов лабораториялари муҳим таркибий қисм ҳисобланади. Озик-овкат махсулотларини сифатини текшириш учун лаборатория аккредитациядан ўтказилади.
Лабораторияларни аккредитлаш деганда синов лабораториясининг маълум синовлар ёки синовларнинг муайян хилларини амлага ошириш ҳуқуқларини расмий жиҳатдан тан олиш тушунилади. Бунда синов лабораториясининг техникавий лаёқатлилиги ва холислиги ёки фақат лаёқатлилигини тан олишнинг ифодаланишини кўрилиши мумкин.
Лабораторияни аттестатлаш деганда лабораторияни аккредитлаш учун белгиланган мезонларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида синов лабораториясини текширилиши тушунилади.
Сертификатлаштириш синовларини ўтказиш ва аккредитлаш учун даъвогар бўлувчи лабораторияларга муайян талаблар қойилади ва уларнинг бажарилиши сертификатлаштириш идоралари томонидан назорат қилинади.
Шундай талаблар қаторига қуйидагилар киради:
– ходимларнинг назарий тайёргарлиги ва амалий ишдаги техникавий лаёқатлилиги;
– синов ўтказиш асбоб – ускуналарининг мавжудлиги, ўлчаш ва бошқа воситаларни аккредитлаш ҳуқуқини олиш учун керакли текширув синовларини тўғри ўтказишда моддий – техникавий таъминотнинг етарли эканлиги;
– сертификатлаштириш тавсифлари бўйича ҳар бир аниқлаш учун текширилаётган синов услубларини тўла тадбиқ қилиш ва бунинг натижасида синов якунлари қайтарувчанлиги ва ҳаққонийлигини таъминлашлиги;
– лабораторияни аниқ ва ташкилий ҳақ – ҳуқуқий ўрни бўлиб, маҳсулот ишлаб чиқарувчидан мустақил ҳамда тижорат ёки бошқа мажбуриятларда бўлмаган синовларнинг ҳаққонийлигига таъсир ўтказа олмайдиган бўлишлиги;
– синовларни ўтказишда тизим сифатини таъминланилишини мавжудлиги.
Лабораторияни аккредитлаш учун қуйидагилар лозим:
– аккредитлаш учун даъвогар бўлган синов лабораториясининг талабномасини тақдим этиш ва кўриб чиқиш;
– тақдим этилган аккредитланиш ҳужжатларининг экспертизаси;
– аккредитланувчи лабораторияни текшириш бўйича комиссия тайинлаш ва уни ўтказиш муддатини аниқлаш;
– аккредитланувчи лабораторияни жойида аттестатлаш (текшириш);
– лабораторияни аккредитланганлиги ҳақида қарор қабул қилиш;
– лабораторияни аккредитланганлиги ҳақидаги аттестатни расмийлаштириш, ройхатдан ўтказиш ва уни топшириш.
Аккредитланган лабо-да сақланадиган ҳужжатлар қуйидагилардан иборат бўлиши керак