Ажратилган соат: 00 (назарий 00 соат, амалий 00 соат)
Дарснинг мазмуни: Тиббиёт ва фармацевтикада лотин тили модули бўлажак тиббиёт мутахассисларига лотин тили бўйича олган билимларини қўллаб, танланган мутахассислик бўйича лотин тилидаги маълумотларни тушуниб ва таҳлил қилиб, ўзида касбий маҳоратларини янада ривожлантиришга имконият яратади. Ушбу дарс орқали ўқувчида лотин тилидаги матнларни ўқиш учун зарур грамматика ва лексикани ўзлаштириш, бу орқали касбий компетенцияни такомиллаштириш, иш фаолиятида лотин тилидаги тиббий терминларни қўллай олиш, анатомик атамаларни таржима қилиш ва тушуниш, тиббий рецептларни грамматик ва орфографик жиҳатдан тўғри ёзиш борасида зарур билим ва малакалар шакллантирилади.
Дарс номи: ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ (ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ)
Ажратилган соат: 00 (назарий 00 соат, амалий 00 соат)
Дарснинг мазмуни: Тез тиббий ёрдам фани ўқув режанинг клиник фанлари блокига тааллуқли бўлиб, талабаларга ҳалокатлар вақтида юзага келадиган фавқулотда вазиятлар, уларнинг турлари, келиб чиқиш сабаблари, тез тиббий ёрдамни ташкил этиш, шошилинч ҳолатларни тезкор ташҳислаш тамойиллари, воқеа жойи хавфсизлигини таъминлай олиш, жабрланганларни тиббий саралаш ва тиббий транспортировка қилиш каби мавзулар бўйича зарур билим ва кўникмалар беради.
Дарс номи: ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТЛАР МЕДИЦИНАСИ
Ажратилган соат: 00 (назарий 00 соат, амалий 00 соат)
Дарснинг мазмуни: ушбу дарс ўқувчиларга фавқулотда вазиятлар, уларнинг турлари ва келиб чиқиш сабаблари, тез тиббий ёрдамни ташкил этиш, фавқулодда ҳолатларда мантиқий тезкор фикр юрита олиш, воқеа жойи хавфсизлигини таъминлай олиш, жабрланганларни тиббий саралаш ва тиббий транспортировка қилиш каби мавзулар бўйича зарур билим ва кўникмалар беради.
Дарс номи: ҲАМШИРАЛИК ИШИ
Ажратилган соат: 00 (назарий 00 соат, амалий 00 соат)
Дарснинг мазмуни: Ушбу фан доирасида ўқувчи: беморларнинг шахсий гигиенаси, беморларни парвариш қилиш, шахсий ва умумий парвариш, зарарсизлантириш ва унинг турлари хақида тушунча, зарарсизлантирувчи эритмалар, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиб зарарсизлантирувчи эритмалар тайёрлаш, хонани гигиеник жихатдан санитар – профилактик талабларга риоя қилган холда тутиш, беморларни парвариш қилиш воситаларини зарарсизлантириш қоидалари, дезинфекция ва дезинсекция, дератизация ва унинг турлари хақида тушунча, беморларни қабул қилиш, тўлиқ ва қисман тозалаш, тиббиёт ашёларини автоклавда стериллаш, боғлов ашёларини тайёрлаш, биксларга жойлаш ва стерилизация қилиш, стерил стол тайёрлаш, муолажа хонасини ишга тайёрлаш, беморларни транспортировка қилиш ва ўриндан ўринга ўтказиш, соғлом одамни ва беморни клиник текшириш асослари, профессионал биоэтика, деонтология хақида, ҳамширалик жараёни ва уни қўллай олишни ўрганади.
Do'stlaringiz bilan baham: |