Дин маданият феномени Режа



Download 103 Kb.
bet6/9
Sana18.04.2022
Hajmi103 Kb.
#559470
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Дин маданият феномени

5-. Диний эътиқод

Д
Эътиқод тушунчаси


иний эътиқод диний онгнинг ажралмас хусусияти ҳисобланади. Кўпинча «эътиқод» тушунчаси фақат диний эътиқод билан тенглаштирилади. Бироқ ҳар қандай эътиқод ҳам диний характерга эга бўлавермайди.Эътиқод сўзи лотинча veritas (ҳақиқат, воқелик, ҳаққоният) ва vents (зеҳнли, адолатли) деган сўзларга мос келади. Кимга-нимага ёки кимгадир-нимагадир эътиқод қилиш индивид, гуруҳ, омма руҳиятининг (эътиқод қилувчи субъектларнинг) қатъий ишониш, шаксиз ишонч ва умид орқали ифодаланувчи алоҳида ҳолатидир.
Фаолиятнинг алоҳида турларида ва умуман ҳаётда мазмунан мақсадга эришиш эътиқод предмети сифатида хизмат қилиши мумкин. Бу ниманингдир, қандайдир воқеанинг ёки воқеалар ривожининг сўнгги натижаси яқинлашуви ва бошқа шу кабилар бўлиши мумкин, бунда қўйилган мақсадга эришиш ҳақидаги аниқ ахборот тақчиллиги шарти мавжуд бўлади.
Эътиқоднинг мазмуни у фаолият кўрсатадиган турли соҳаларда турлича бўлиб, аниқ ҳаракат предмети билан боғлиқдир. У одамлар ҳаётий фаолиятининг ҳар қандай соҳасида – сиёсий соҳасида, масалан, харизматик сиёсий арбобга эътиқод; иқтисодиётда – муваффақиятга ишонч, мисол учун, ишлаб чиқарилган маҳсулотни фойда эвазига сотиш; ахлоқда – ахлоқий идеалларга эътиқод қилиш; бадииятда – тасвирланган воқеалар ва образларнинг ҳақиқийлигига ишониш ва бошқалар. Ҳеч бир одам, агар у ҳеч нарсага – жоннинг қутқарилишига, жаҳон инқилобига, билимнинг кучига, Инсонга ва ҳ.к. ишонмас экан, тўлақонли биоижтимоий объект сифатида мавжуд бўлолмайди. Инсонга табиий майл, рефлекс, идрок, ақлдан ташқари нимагадир ёки кимгадир – тақдирга, ялпи бахтга эришиш мумкинлигига ва бошқа шу кабиларга ишониш хусусияти хосдир.
Диний эътиқод умумий эътиқоднинг шаклларидан бири ҳисобланади. У минг йиллар давомида эътиқоднинг асосий шакли бўлиб келган. Энг қудратли ва мукаммал, мўъжизавий куч сифатида қабул қилинадиган Худо диний эътиқоднинг асосий объекти ҳисобланади.
Т
Эътиқодни теологик жиҳатдан тушунтириш
еологияда эътиқод Худонинг қобилияти ва фаолиятини Худога бўлган шаксиз ишонч билан мутлоқ ва яхлит ҳолда қабул қилиш сифатида гавдаланади. Инсоннинг Худога муносабати Худонинг ўзи томонидан юзага келтирилади, бу муносабат ҳақиқатни очиб беришда намоён бўладиган ва ифодаланадиган билим билан, яъни инсонга Худо томонидан берилган билим билан боғлиқ бўлади.
Эътиқодни теологик жиҳатдан англаш илоҳий ёзувларни шарҳлаш, шунингдек илоҳий матнлардан нисбатан мустақил бўлган, «эътиқод ва тафаккур», «эътиқод ва хатти-ҳаракат», «эътиқод ва ирода» ва бошқа шу каби муаммоларга бағишланган назарий ишланмаларни яратиш орқали амалга оширилади. Эътиқод таълимот сифатида, яъни диний ақидалар ва ҳаётий тажриба сифатида кўриб чиқилади. Тараққий этган динлар - иудаизм, насронийлик, ислом, ҳиндуизм ва буддизм оламнинг – фоний дунё (биз яшаб турган трансцендентал дунё) билан боқий дунёнинг (нариги дунёнинг, трансцендент (ғайритабиий) дунёнинг) муайян манзарасини яратувчи белгиланган илмий тизимга, диний ақидаларга эга бўлади. Бу илмий тизим ва диний ақидаларда тегишли динларнинг мифологик ва рамзий тилида ифодаланган нарсаларни кенг қамровли ва аниқ-равшан ҳолда баён этишга ҳаракат қилинади. Шу тариқа ҳар бир дин ўз таълимотига, яъни ўз-ўзидан англанадиган сўнгги, илоҳий воқеликнинг мавжудлиги тасдиқланадиган базавий қоидаларга эга бўлади. Бу таълимотлар диний амалиётнинг ва умуман диндорлар ҳаётий фаолиятининг асосига айланади. Шундай қилиб, эътиқодни теологик жиҳатдан шарҳлаш оламни ва инсонни яратган, Ўзи ҳақидаги билимларни очиш қобилиятини одамларга берган энг мукаммал хилқат (шахс) сифатида Худога мутлоқ ишонишдан иборатдир.
Ф

Download 103 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish