Дин маданият феномени Режа



Download 103 Kb.
bet1/9
Sana18.04.2022
Hajmi103 Kb.
#559470
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Дин маданият феномени


Дин маданият феномени


Режа:

1-. Дин таърифининг муаммолари
2-. Диннинг вужудга келиши ва мавжудлиги шарт-шароитлари
3-. Дин ижтимоий қуйи тизим сифатида
4-. Диний онг
5-. Диний эътиқод

Фанда тахминан беш мингта дин маълум бўлиб, улар ранг баранг диний шакллари ва тил ифодасидаги ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Бундай ҳолат дин тушунчаси ва таърифини ишлаб чиқиш, яъни дин нима деган саволга жавоб топиш муаммосини бир қадар мураккаблаштириб юборади. Ҳозирда диннинг тахминан 250та таърифи, шу жумладан, диний, яъни теологик таърифи, аниқ фанларнинг қоидалари ва эмпирик материаллари асосида шаклланадиган таърифлари, шунингдек диннинг моҳиятини очиб беришга даъвогарлик қилувчи фалсафий таърифлари мавжуд.


«Религия» атамаси лотинча «relegere» - биргаликда боғлиқ деган сўздан, мазкур ҳолатда диндор одамнинг илоҳий мавжудотлар билан боғлиқлигини англатувчи сўздан, шунингдек «religio» – художўйлик, эҳтиром деган сўздан келиб чиққан. Бу атама насронийлик (христианлик) анаъаналари учун хосдир.
Сансркитчада dharma атамаси қўлланилиб (орий тилида dhar – тасдиқламоқ, қўллаб-қувватламоқ, ҳимоя қилмоқ) таълимот, эзгулик, ахлоқий ибтидо, бурч, адолат, қонун деган маъноларни англатади. Бу сўз буддизмда қўлланилади, Ҳиндистонда халқнинг турмуш тарзига ҳамда уни белгиловчи қоидалар йиғиндисига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Исломда din атамаси қўлланилиб, у дастлаб ҳокимият, бўйсундириш деган маънони англатган, кейин эса Парвардигорга ва Унинг чексиз ҳукмига сўзсиз итоат этиш, ўзини Аллоҳга топшириш, диний кўрсатмаларни бажариш, чин эътиқод йўлида комилликка интилиш маъносида ишлатилган. Din - иймон (арабча ишонмоқ, эътиқод қилмоқа), ислом ( ўзини Аллоҳга бағишламоқ, итоатгўйлик, диний кўрсатмаларни бажариш), ихсон (самимийлик, виждонлилик, пок қалблилик) деган сўзларни ифодалай бошлади.
Хитой тилида динга нисбатан chiao – таълимот деган сўз қўлланилади.
Қадимий славянларда «вера»(«эътиқод»), «верство»(«эътиқодлилик»), «верования» («эътиқод қилмоқ») деган сўзлар қўлланилади. Рус тилида ХУШ асрдан бошлаб «религия»деган сўздан фойдаланиб келинади.
Дин фалсафий жиҳатдан гуруҳ, индивид маънавий ҳаётининг соҳаларидан бирини; оламни англаш воситасини; инсон ва жамиятнинг вужудга келиш жараёнида зарурий тарзда юзага келадиган маънавий ишлаб чиқариш соҳаларидан бирини; ҳаётий фаолиятнинг бир жиҳатини англатади. У воқеликни ўзига хос шаклда ифодалайди ва акс эттиради, маданият феномени ҳисобланади.


Download 103 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish